Кодирова Зебинисо Нуридуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Репродуктив ёшдаги аёллар жинсий аъзоларининг такрорий яллиғланиш касалликларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.1.PhD/Tib2352.
Илмий раҳбар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Рахматулла Эрматович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёлларда қин ва бачадон бўйни такрорий яллиғланиш касалликларини олдини олиш, эрта аниқлаш, ташхислашни такомиллаштириш ва касаллик такрорланишига қарши инновацион даволаш усулларидан фойдаланишнинг клиник ва патогенетик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қин ва бачадон бўйни қайталанувчи яллиғланиш касалликларининг учраш частотаси гинекологик патологияларининг 36,4%ни ташкил этиши, улар таркибида 41,9% бактериал вагиноз, 23,6% генитал кандидоз ва 28,7% да БВ ва вагинитнинг биргаликда намоён бўлиши, асосий клиник белгилардан қиндан кўп миқдорда ҳидли ажралмалар келиши, 76% ачишиш, 54% жинсий алоқа вақтида оғриқлар билан кечиши исботланган;
такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларнинг 94%да қин микрофлораси микробиоценозининг бузилиши, 31,1%да шартли анаэроб дисбиоз, 43%да анаэроб дисбиоз ва 20% да аралаш дисбиоз турларида кечиши аниқланган, 80% аёлларда шартли патоген микрофлоранинг (пептококклар, стафилококк, гемолитик ва яшил стрептококклар, гарднерелла, коринебактериялар) ошиб бориши, лакта ва бифидобактериялар миқдорининг камайиши хисобига қин шиллик қавати юзасида 48%да антибактериал давога чидамли бактериал плёнкалар ҳосил бўлиши исботланган;
такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларда яллиғланиш, вагинал дисбиоз билан биргаликда кечишида IFNγ (8,9%), TNFα (8,6%), IL-1β (24,6%), IL-8 (16,4%), IL-17А (8,3%) даражасининг пасайиши ва IL-10 нинг (14,6%) кўтарилиши маҳаллий иммунитет фаолиятининг бузилиши, ҳужайравий, фагоцитар иммун жавобнинг пасайиши касалликнинг сурункали кечиши ва патологик қин ажралмалари синдромининг ривожланиши билан исботланган;
патологик қин ажралмалари синдроми бўлган беморлар аёлларнинг ҳаёт сифати ва психо-эмоционал ҳолатини Ханин-Спилбергернинг такомиллаштирилган сўровномаси асосида баҳолаш натижасида аёлларнинг 40%да ҳаёт сифатидан қониқмаслик ва 31-45 балл даражасида хавотирлик ҳолатининг ривожланиши, ананавий даволашдан сўнг 12,8% аёлларда қин ажралмалари синдроми курсаткичларининг сақланиб қолиши билан исботланаган;
такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларни даволаш учун ишлаб чиқилган уч босқичли комплекс антибактериал, дисбиозга қарши суппозиторлари ва ульратовушли кавитация даво усулини қўллаш клиник кўрсаткичларнинг 62% камайиши, қин шиллиқ қаватлари микробиологик мухитининг 95%, иммунологик кўрсаткичларнинг (p<0,01) меъёр кўрсаткичлари даражадасигача тикланиши ва рецидивлар сонининг 92% қисқариши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Репродуктив ёшдаги аёллар жинсий аъзоларининг такрорий яллиғланиш касалликлари ташхиси ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: қин ва бачадон бўйни қайталанувчи яллиғланиш касалликларининг учраш частотаси гинекологик патологияларининг 36,4%ни ташкил этиши, улар таркибида 41,9% бактериал вагиноз, 23,6% генитал кандидоз ва 28,7% да БВ ва вагинитнинг биргаликда намоён бўлиши, асосий клиник белгилардан қиндан кўп миқдорда ҳидли ажралмалар келиши, 76% ачишиш, 54% жинсий алоқа вақтида оғриқлар билан кечиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 09.08.2024 йилдаги 118-сонли буйруқ, Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника гинекология бўлимида 20.08.2024 йилдаги 1446-14-203-ТВ\2024-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/89-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Касаллик узоқ кечиши хавфи юқори бўлган аёлларни (3 йилдан ортиқ) ишлаб чиқилган хавф омилларининг балли шкала орқали ўз вақтида аниқлаш ва патогенетик асосланган шахсийлаштирилган комплекс даволаш, менструал ва репродуктив функцияларнинг асоратларини минималлаштиришга ва ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қин ва бачадон бўйни яллиғланиш касалликларини сурункали кечиши ва қайталаниши хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлаш, шакллантиришни амалга ошириш ва патогенетик асосланган ҳаражатларини ва даволаниш вақтини қисқартириб, ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида харажатлар 1650000 сўмни ташкил этган, қайталанишлар (йилига 3-4 мартадан ортиқ) ва такрорий даволаш курсларида бу харажатлар 6600000 сўмни ташкил этган ва 115 бемор учун 189750000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: БВ ва вагинитнинг қайталаниши, узоқ давом этиши, юқори хавф гуруҳларини шакллантириш учун касалликни аниқлаш ва сўровномалардан фойдаланиш ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 1720000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларнинг 94%да қин микрофлораси микробиоценозининг бузилиши, 31,1%да шартли анаэроб дисбиоз, 43%да анаэроб дисбиоз ва 20% да аралаш дисбиоз турларида кечиши аниқланган, 80% аёлларда шартли патоген микрофлоранинг (пептококклар, стафилококк, гемолитик ва яшил стрептококклар, гарднерелла, коринебактериялар) ошиб бориши, лакта ва бифидобактериялар миқдорининг камайиши хисобига қин шиллик қавати юзасида 48%да антибактериал давога чидамли бактериал плёнкалар ҳосил бўлиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 09.08.2024 йилдаги 118-сонли буйруқ, Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника гинекология бўлимида 20.08.2024 йилдаги 1446-14-203-ТВ\2024-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/89-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бактериал плёнкаларнинг турғунлигига ҳисса қўшадиган қин дисбиозини ўз вақтида аниқлаш, патогенетик асосланган даволанишни амалга оширишга ва касалликнинг такрорий кечишини олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: фемофлор 16 ПЗР усулини жорий этиш БВ ва вагинитнинг такрорланувчи шакллари юзага келишининг олдини олишда текширув харажатлари 115 нафар бемор учун 59800000 сўмни ташкил этган, кеч ташхис қўйиш даволашда қўшимча харажатлар 209300000 сўмни ташкил қилиб, янги ташхислаш усулини жорий этиш натижасида харажатларни 14900000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қин касалликларини ўз вақтида ва тўғри ташхислаш натижасида 1 нафар бемор аёлга 1300000 сўм миқдоридаги харажатларни иқтисод қилиш имконини берган:
учинчи илмий янгилик: такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларда яллиғланиш, вагинал дисбиоз билан биргаликда кечишида IFNγ (8,9%), TNFα (8,6%), IL-1β (24,6%), IL-8 (16,4%), IL-17А (8,3%) даражасининг пасайиши ва IL-10 нинг (14,6%) кўтарилиши маҳаллий иммунитет фаолиятининг бузилиши, ҳужайравий, фагоцитар иммун жавобнинг пасайиши касалликнинг сурункали кечиши ва патологик қин ажралмалари синдромининг ривожланиши билан исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 09.08.2024 йилдаги 118-сонли буйруқ, Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника гинекология бўлимида 20.08.2024 йилдаги 1446-14-203-ТВ\2024-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/89-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: кольпит ва цервицитларда маҳаллий иммунитет ҳолатининг хусусиятларини аниқлаш, ўз навбатида микрофлоранинг турғунлигига ҳисса қўшиши ва касалликнинг қайта ривожланишига имкон яратади, номутаносиблик холатларини даволаш касалликларнинг такрорланишни бартараф килиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ташқи жинсий аъзоларнинг юқумли ва яллиғланиш касалликларида маҳаллий иммунитет номутаносиблик холатларини аниқлаш усулларини қуллаш 115 нафар бемор учун 569250000 сўм тежашга имкон берган. Хулоса: репродуктив ёшдаги аёлларда ташқи жинсий аъзоларнинг такрорланувчи яллиғланиш касалликларида маҳаллий иммун тизимининг фаолияти аниқлаш усулларини қуллаш яллиғланиш касалликларининг такрорланишини олдини олаган, бу эса ҳар бир беморга 720000 - 936000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: патологик қин ажралмалари синдроми бўлган беморлар аёлларнинг ҳаёт сифати ва психо-эмоционал ҳолатини Ханин-Спилбергернинг такомиллаштирилган сўровномаси асосида баҳолаш натижасида аёлларнинг 40%да ҳаёт сифатидан қониқмаслик ва 31-45 балл даражасида хавотирлик ҳолатининг ривожланиши, ананавий даволашдан сўнг 12,8% аёлларда қин ажралмалари синдроми курсаткичларининг сақланиб қолиши билан исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 09.08.2024 йилдаги 118-сонли буйруқ, Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника гинекология бўлимида 20.08.2024 йилдаги 1446-14-203-ТВ\2024-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/89-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қин ажралмалари синдроми бўлган беморлар аёлларнинг ўрганиш асосида аниқланган патологик ўзгаришларни бартараф қилиниши беморларнинг турмуш тарзининг, хаёт сифатининг ва даволаш самарадорлигини ошишига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ташқи жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликларини даволашда комплекс ҳаёт сифати ва психо-эмоционал ҳолатини аниқлаш, даволаш комплексида уларни бартараф этиш, касалликнинг қайталанувчи шаклларини камайишига ва даволаш самарадорлигини ошиши билан 115 нафар бемор учун 569250000 сўм тежашга имкон берган. Хулоса: комплекс даволаш ёрдамида БВ ва вагинитга чалинган аёлларни тўлиқ даволаш учун ҳар бири 1050000 сўм ўрнига 500000 сўмдан 800000 сўмгача маблағ сарфланган, қин ва бачадон бўйни такрорланувчи яллиғланиш касалликларига чалинган аёлларни даволашда ишлаб чиқилган комплекс ёндашув харажатларни камайтирди ва 1 бемор ҳисобидан 900000 сўмдан 1150000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: такрорланувчи БВ ва вагинитли беморларни даволаш учун ишлаб чиқилган уч босқичли комплекс антибактериал, дисбиозга қарши суппозиторлари ва ульратовушли кавитация даво усулини қўллаш клиник кўрсаткичларнинг 62% камайиши, қин шиллиқ қаватлари микробиологик мухитининг 95%, иммунологик кўрсаткичларнинг (p<0,01) меъёр кўрсаткичлари даражадасигача тикланиши ва рецидивлар сонининг 92% қисқариши билан исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 09.08.2024 йилдаги 118-сонли буйруқ, Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника гинекология бўлимида 20.08.2024 йилдаги 1446-14-203-ТВ\2024-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/89-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволашда ультратовушли кавитация усулидан фойдаланиш қин микробиомасидаги бактериал пленкаларни батамом йўқ қилиши натижасида, касалликнинг такрорланиши бартараф қилиниши, репродуктив ёшдаги аёлларда ижтимоий, социологик жиҳатдан ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такрорланувчи БВ ва вагинитли аёлларда ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш усулидан фойдаланган ҳолда олиб бориш, касаллик такрорланишининг йилига 4-5 маротаба камайишига олиб келган, бу эса ўз навбатида 115 бемор учун 7682000000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: такрорланувчи БВ ва вагинитли репродуктив ёшдаги аёлларда ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш усулларини қўллаш 1 бемор учун 1780000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.