Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Шохрух Хабибуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Героин гиёҳвандликнинг касалликни турли босқичларидаги клиник-иммунологик ўзига хос хусусиятлари», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib90.

Илмий маслаҳатчи: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib 31.01.

Расмий оппонентлар: Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилова Гули Аминджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли муддат давомида наркотик заҳарланиш героинли гиёҳвандлик билан хасталанган беморлар орасида  абстинент ва постабстинент босқичларида клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш, терапевтик тактика оптимизациясини ва прогностик мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

героинли гиёҳвандликнинг етакчи белгилари ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда касалликнинг турли муддатларида бўлган беморларнинг ПАС ва АС клиникасидаги фарқли хусусиятлари очиб берилган;

ОИТВ билан инфицирланган героинли гиёҳвандларда абстиненциядан кейинги ҳолатда психопатологик бузилишлар ҳисобига эрта рецидивлар юзага келиши, асоратланмаган беморларга нисбатан кучлироқ психопатологик бузилишлар кузатилиши асосланган;

антидепрессант дори воситаларини даволаш комплексига киритилиши дистимик бузилишларнинг меъёрлашишига, героинли гиёҳвандликка чалинган беморлардаги дистимик бузилишларнинг ташхисоти ва фармакологик коррекциясининг ишлаб чиқиш механизми шакллантирилган;

МСКТнинг патологик кўрсаткичлари узоқ муддат героинли гиёҳвандликка чалинган беморларда интеллектуал-мнестик фаолият хусусиятлари бузилишларини статистик устунлик ва комплекс даволаш самарадорлиги исботлаанган;

героинли гиёҳвандликда СD4+-лимфоцитларни функционал фаоллигининг пасайиши ҳамда CD8+-лимфоцитлар миқдорининг фаоллашуви асосланган;

героинли гиёҳванд беморлардаги постабстинент ҳолатларни комплекс даволашда ноотроплар, антидепрессантлардан фойдаланиш орқали, соғломлаштириш ва ижтимоий мослашувни яхшилашга қаратилган даволаш схемаси ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Героин гиёҳвандликнинг касалликни турли босқичларидаги клиник-иммунологик ўзига хос хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Опий наркотикларини қабул қилувчи дистимияли беморлар клиник белгиларининг ўзига хослиги ва комплекс даволаш воситаларининг самарадорлиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 ноябрдаги 8н-д/72-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма опий наркотикларини қабул қилувчи дистимияли беморлар клиник белгиларининг ўзига хослиги ва комплекс даволаш воситаларининг самарадорлигини ошириш имконини берган;

«Когнитив бузилишларини даволашга инновацион ёндашув» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 ноябрдаги 8н-д/72-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма героин  билан заҳарланган наркоманларда аниқланадиган когнитив бузилишларини инновацион даволаш самарадорлигини  ошириш имконини берган;

героин гиёҳвандликнинг касалликни турли босқичларидаги клиник-иммунологик ўзига хос хусусиятлари бўйича илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти наркологик стационари, Тошкент вилояти психоневрологик диспансери, Самарқанд вилояти наркологик диспансери, Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркологик касалхонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 октябрдаги 8н-з/181-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг героинли гиёҳвандлик беморларни анъанавий даволашга холина альфостерат қўшилиши диққат-эътиборни миқдор ва сифат кўрсаткичлари, қисқа ва узоқ муддатли хотирани тикланиши билан беморлар когнитив фаолиятини сезиларли яхшиланишига олиб келиши асосида беморларнинг ижтимоий реабилитациясининг яхшиланиши, даволаш ўтказилгандан сўнг иш кунлари сонининг ортишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish