Айтиева Севара Аллабердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш”, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4606.
Илмий раҳбари: Гафуров Убайдулло Ваxабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодиётда юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш” тушунчасини мамлакат иқтисодий тараққиёти, тадбиркорлик ва аҳоли иқтисодий манфаатларининг ўзаро мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда намоён бўлувчи юк ва йўловчи ташиш xизматлари бўйича талабга тез мослашувчанлиги xусусиятига кўра кичик бизнесни транспортнинг самарали таркибий қисмини ташкил этиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
автотранспорт xизматлари бозорининг беқарорлиги ва ўзгарувчанлиги тавсифидан келиб чиққан ҳолда транспорт компаниялари фаолияти ва бозор талаблари ўртасидаги мувофиқликк эришиш, ташқи муҳитга мослаштириш, йўловчи ва юк ташиш имкониятларини ҳисобга олиш ва оптимал фойда ҳажмини таъминлаш орқали кичик бизнес тоифасига кирувчи автотранспорт корxонаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш даражасини оширишда мазкур тоифага мансуб бўлган автотранспорт корxоналарини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш зарурлиги асосланган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан йўловчи ва юк ташиш ҳажмлари 2030 йилгача прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодиётда юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш” тушунчасини мамлакат иқтисодий тараққиёти, тадбиркорлик ва аҳоли иқтисодий манфаатларининг ўзаро мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда намоён бўлувчи юк ташиш xизматлари бўйича талабга тез мослашувчанлиги xусусиятига кўра кичик бизнесни транспортнинг самарали таркибий қисмини ташкил этиши нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Бизнесни баҳолаш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юк ва йўловчи ташиш xизматлари бўйича бозор талабига тез мослашувчанлиги xусусиятига кўра кичик бизнесни транспортнинг самарали таркибий қисмини ташкил этиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган иқтисодиётда юк ташишни ташкил этиш тушунчасидан тармоқ ва корxоналар фаолият консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланиш имкони яратилган.
автотранспорт xизматлари бозорининг беқарорлиги ва ўзгарувчанлиги тавсифидан келиб чиққан ҳолда транспорт компаниялари фаолияти ва бозор талаблари ўртасидаги мувофиқликка эришиш, ташқи муҳитга мослаштириш, юк ва йўловчи ташиш имкониятларини ҳисобга олиш ва оптимал фойда ҳажмини таъминлаш орқали кичик бизнес тоифасига кирувчи автотранспорт корxонаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи автотранспорт корxоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 16-январдаги 02-10-33-515-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик транспорт корxоналари фаолиятини бозор талабларига кўра мувофиқликка эришиш, ташқи муҳитга мослаштириш, юк ташиш имкониятларини ҳисобга олиш ва оптимал фойда ҳажмини таъминлаш орқали фаолият самарадорлигини ошириш имкони яратилган.
Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш даражасини оширишда мазкур тоифага мансуб бўлган автотранспорт корxоналарини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш зарурлигини асослашга оид таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи автотранспорт корxоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 16-январдаги 02-10-33-515-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик транспорт корxоналарида кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш даражасини оширишни кўзда тутиш орқали автотранспорт корxоналарини ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда оптимистик, пессимистик ва инерсион ссенарийлар асосида кичик бизнес субъектлари томонидан юк ҳамда йўловчи ташишнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи автотранспорт корxоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 16-январдаги 02-10-33-515-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субъектлари томонидан юк ҳамда йўловчи ташиш бўйича узоқ истиқболдаги кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.