Нуритдинов Нуриддин Анварходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда чап қоринчанинг диастолик дисфункцияси (нейрогуморал аспектлари ва коррекциялаш йўллари)», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib469.
Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.26.04.2018.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ярмухамедова Гульнора Хабибовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Белоруссия давлат тиббиёт университети (Беларус Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СЮЕ бор беморларда чап қоринча диастолик функциясининг касаллик кечиши ҳамда нейрогуморал омиллар билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва минералокортикоид рецепторлар антагонистлари билан даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СЮЕ хасталанган беморларда юрак диастолик дисфункцияси турлари ва унинг оғирлик даражасини касалликни клиник кечиши ва зўрайиши билан боғлиқлиги исботланган;
нейрогуморал омиллар - Ал ва НА ошиш даражасининг СЮЕда ЧҚ диастолик дисфункцияси турларига ва касаллик клиник кечишининг оғирлик даражасига салбий таъсири асосланган;
СЮЕ II-III ФС бор беморларда спиринолактон ва эплереноннинг қўлланишини касаллик клиник кечиши, юрак диастолик функцияси, нейрогуморал омиллар ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига қиёсий самарадорлиги асосланган;
СЮЕни даволашда беморларда клиник-функционал прогностик мезонларни ва нейрогуморал тизим ҳолатини ҳисобга олган ҳолда минералокортикоид рецепторлар антагонистлари қўллашга ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
СЮЕ бор беморларда юрак чап қоринчаси диастолик дисфункциясининг эрта аниқлаш ва касаллик кечишини прогнозлашга янгича ёндашувлар ҳамда даволаш тактикаси тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«СЮЕ патогенези ва диагностикасида нейрогуморал омиллар» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 8 сентябрдаги 8н-д/183-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма СЮЕда нейрогуморал омилларнинг аниқлаш касаллик ривожланишининг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;
СЮЕ бор беморларда касаллик ривожланиши ва кечишининг эрта предикторларини баҳолаш ва даволашга ёндашувни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тибббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, 1-сон Республика клиник шифохонаси, Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдиги 8н-з/191-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши СЮЕ ривожланиши ва нохуш клиник кечишини эрта аниқлашга, даволашни такомиллаштиришга, касаллик кечишини, ҳаёт сифати кўрсаткичи ва прогнознинг яхшиланишига, СЮЕ билан хасталанган беморлар такрор госпитализацияси сонини 1,2 мартага камайтиришга имкон берган.