Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашрапов Жамшид Рауфовичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда бош мия глиал у́смалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомилаштириш”, 14.00.28 – Нейрохирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib770.
Илмий раҳбар: Асадуллаев Улуғбек Мақсудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий опонентлар: Кулдашев Кахрамонжон Абдухалилович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Yoon Wan Soo, профессор (Корея Республикаси); Адилходжаев Аскар Анварович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммуноҳистокимёвий таҳлиллар ёрдамида жарроҳлик даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали турли гистоструктураларнинг глиал мия ўсмалари бўлган болаларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глиал ўсмалари давомли ўсиш хафини прогноз қилиш учун "мия глиомаларининг доимий ўсиш эҳтимоли " шкаласини юқори сезувчанлиги ва асосли эканлиги исботланган;
мультифактор тахлил асосида глиал ўсмаларнинг давомий ўсиши прогнозини белгиловчи: беморнинг ёши, қолдиқ ўсимта ҳажми, Кi-67 индекси ва ўсимта анаплазияси даражаси аниқланган;
хафли глиомалар билан болаларда Кi-67, р53 маркерларининг яшовчанликни прогностик самарадорлиги исботланган;
қайта операция қилишни мақсадга мувофиқлигини прогностик шкала Кi-67 индекси ва р53 маркерларига асосланган;
атравматизимни ошириш учун “тери-апоневротик лоскутни фиксациялаш учун қурилма” самарадорлигини исботланган(FAP 0260.2023).  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт комиссиясининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/4-сонли хулосасига кўра,
биринчи илмий янгилик: глиал ўсмалари давомли ўсиш хафини прогноз қилиш учун "мия глиомаларининг доимий ўсиш эҳтимоли" шкаласини юқори сезувчанлиги ва асосли эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: глиал ўсмалари давом ўсиш эҳтимоли хавфини башорат қилади. Бу болаларда глиал мия шиши бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (18.10.2023 й. №64). Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (13.10.2023 й №133) ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг (09.01.2023 й. №16). нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: янгиликнинг амалиётга жорий этилиши даволаш вақти ва тактикаси тўғрисида объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бу эса неврологик танқисликнинг ривожланишини, ўлим кўрсаткичларини ва ҳаёт сифатини яхшилашни оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўз вақтида ташхис қўйиш туфайли шошилинч қарорлар қабул қилиш ва юзага келган асоратларни бартараф этиш учун асоратларни олдини олиш эрта ва беморларни бошқаришнинг кейинги тактикасини таклиф қилишга ёрдам беради. Хулоса: натижаларнинг амалга оширилиши шошилинч чоралар кўриш, асоратларнинг олдини олиш ва бартараф этишни башорат қилишга ёрдам берди ва шу билан молиявий харажатларни камайтирди.
иккинчи илмий янгилик: мультифактор тахлил асосида глиал ўсмаларнинг давомий ўсиши прогнозини белгиловчи: беморнинг ёши, қолдиқ ўсимта ҳажми, Кi-67 индекси ва ўсимта анаплазияси даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: иммуногистокимёвий таҳлиллар глиома субтипларининг патоморфологик диагностикаси ва уларнинг гистобиологик хусусиятларининг аниқлигини оширади. Ушбу маълумотлар мия ўсмаларини биргаликда даволашдан кейин беморларнинг узоқ муддатли омон қолишини башорат қилиш учун жуда муҳимдир. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (18.10.2023 й. №64). Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (13.10.2023 й №133) ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг (09.01.2023 й. №16). нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: илмий тадқиқотлар ўз вақтида ташхис қўйиш ва етарли терапия орқали глиал мия ўсмаси бўлган беморларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришга қаратилган бўлиб, бу клиник кўрсаткичларни яхшилашга ва қайта ўсиш хавфини камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги глиал мия ўсмалари бўлган беморларни иммуногистокимёвий текширишни соддалаштириш эрта ташхис қўйиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида табақалаштирилган ёндашувга олиб келди, бу эса даволаш натижаларини яхшилаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга, стационар даволаниш муддатини қисқартиришга ёрдам берди, бу эса ҳар бир беморга 2400000 сўмни ташкил этди. Хулоса: мия глиомаси бўлган беморларни комплекс текширувдан ўтказиш, беморларни етарли даражада адекат тактикани танлашни таъминлади, шу билан ўлимни, стационар даволанишни ва молиявий харажатларни камайтирди.
учинчи илмий янгилик: хафли глиомалар билан болаларда Кi-67, р53 маркерларининг яшовчанликни прогностик самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 95% эҳтимоллик билан беморларнинг комплекс даволаш сезиларли даражада яқин келажакда хафли глиома ўсишига таъсирини, шунингдек, узоқ муддатда ўз самарадорлигини сақлаб қолади, деб топилди. Иммуногистокимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борган тадқиқотимиз натижаси операциядан кейинги яшаш давомилиги 2,1 йилга ошди. иммуногистокимё болаларда қўлланилиши мумкин, бу бош суяги ва бош миясининг деярли барча қисмларини патоморфологик текширув қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (18.10.2023 й. №64). Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (13.10.2023 й №133) ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг (09.01.2023 й. №16). нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: пролифератив фаоллиги ошган глиал ўсмаси бор беморлар (Ki67≤20%)  максимал радикал ўсимта резекцияси билан жарроҳлик даволашдан ўтишлари керак, бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, беморларнинг эрта фаоллашувини таъминлайди ва операциядан кейинги асоратларни ривожланишига тўсқинлик қилади. Ишлаб чикилган дастур бош мия глиал ўсмаларин даволашнинг фарқланган тактикасига қараб даволаш натижаларини самарадорлигини ва радикалигини  ошириш, “Bolalarda o'smani radikal olip tashlashni baxolash va prognozlash uchun dastur” (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги. дастурига гувоҳнома 27.03.2023 й.). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш узоқ муддатли реабилитация, асоратларни қўшимча стационар ва амбулатор даволаш харажатларини камайтириш имконини берди. “Bollarda glial o'smalarni tashqishlash uchun dastur” (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги. дастур гувоҳнома №24221; 27.03.2023 й.). Хулоса: комплекс диагностика ва даволашдан фойдаланиш даволаш натижаларини яхшилайди ва ўлим даражасини пасайтиради ва умр кўриш давомийлиги 3,5±0,14 га ошади.
тўртинчи илмий янгилик: қайта операция қилишни мақсадга мувофиқлигини прогностик шкала Кi-67 индекси ва р53 маркерларига асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Беморнинг ёши, ўсманинг қолдиқ ҳажми, онкомаркер белгилари, операциянинг радикаллиги ва анаплазия даражаси каби мезонларни ҳисобга олган ҳолда, таклиф қилинган баллар шкаласи давомий ўсишни прогноз қилувчиларни предикторларини баҳолашга имкон беради, бу эса ушбу тоифадаги беморларни даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (18.10.2023 й. №64). Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (13.10.2023 й №133) ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг (09.01.2023 й. №16). нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тўғри прогноз эҳтимоли бўлган баллар шкаласи ўртача 75% дан ошмайди, бу эса жарроҳлик даволаш тактикасини оптимал танлаш имконини беради, бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, неврологик дефицитнинг регрессияси ҳолатларини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: давомий ўсишни ўз вақтида ташхислаш ва прогноз қилиш беморларни олиб боришни кейинги тактикасини белгилайди, бу реабилитация тадбирлари ва дори-дармон билан таъминлашнинг молиявий харажатларини камайтиради ва ижобий иқтисодий самара беради. Хулоса: "мия глиомаларининг давомли ўсиш эҳтимоли" прогностик шкаласидан фойдаланиш стационар даволаниш харажатларининг камайишига ва моддий харажатларнинг ўртача 4370000 сўмга камайишига олиб келди.
бешинчи илмий янгилик: атравматизимни ошириш учун “тери-апоневротик лоскутни фиксациялаш учун қурилма” самарадорлигини исботланган (FAP 0260.2023). Илмий янгиликнинг аҳамияти: биз томонидан ишлаб чиқилган қурилма супратенториал мия ўсмаларини олиб ташлаш операциясининг самарадорлигини ошириш учун технологик имкониятларни кенгайтириш ва жарроҳлик амалиётида травматизмини камайтириш имконини беради Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (18.10.2023 й. №64). Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази (13.10.2023 й №133) ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг (09.01.2023 й. №16). нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: "Тери-апоневротикни фиксациялаш учун қурилма" FAP 0260 2023 фойдали моделини жорий этиш ва қўллаш бошнинг юмшоқ тўқималарини ишончли ва тўлиқ кенгайтириш ва уларнинг жарроҳлик соҳасига яхши киришини ва умумий кўринишини, асбобни манипуляция қилиш эркинлигини, яра қирраларини кенгайтириш тўлиқлигини ишончлилигини таъминлайди, жарроҳнинг иш шароитларини яхшилайди, бу эса жарроҳлик аралашув самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фиксатордан фойдаланиш, асбобни манипуляция қилиш эркинлигини таъминлайди ва жарроҳнинг иш шароитларини яхшилайди, бу эса жарроҳлик аралашуви самарадорлигини ошириш ва операция сифатини яхшилаш имконини беради. Хулоса: ишлаб чиқилган модел узоқ муддатли реабилитация харажатларини камайтиришга, жарроҳлик давомийлигини ва асоратларни қўшимча стационар ва амбулатор даволашни қисқартиришга имкон берди.
Ашрапов Жамшид Рауфовичнинг "Болаларда бош мия глиал у́смалари диагностикаси ва даволаш усулларини такомилаштириш" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22 октябрдаги 7-сонли сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish