Худайбергенова Замира Исқақовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имитацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped6969.
Илмий раҳбар: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари докторı, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имитацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларда ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг мантиқий тузилмаси ва психологик педагогик хусусиятлари мазкур педагогик феноменнинг касбий-педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида намоён бўладиган ижодий фикрлаш, билишга доир мустақиллик, ижодий фаоллик ва қизиқувчанлик даражасини ифода этадиган шахснинг интегратив сифати билан боғлиқ аксиоматик назариясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантириш жараёни ролли, ишбоп, интерфаол, тренингли, компютерли ўйинли ва таҳлилий, гуруҳий мунозара, лойиҳалаштириш каби ўйинга асосланмаган имитацион технологияларнинг бинар имкониятларини ҳамкорликка асосланиб кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг назарий модели ўзаро бир-бирига бўйсунадиган ва ўзаро бир-бирини тақозо этадиган учта иерархик компонентларнинг (мақсадли, мазмунли, жараёнли) стратегик ва тактик мақсадлар билан барқарор идентивликка эга бўлишини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг назарий-педагогик шарт-шароитлари педагогик ва мутахассислик фанларининг мазмунини мақсадли танлаш, тузиш, шакл, метод ва воситаларни амалга ошириш бўйича ўзаро алоқадор мажмуавий чора-тадбирларни (ҳолат, қоида, талаблар) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имитацион технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий салоҳиятини ривожлантиришнинга доир илмий изланишлар натижаси асосида:
бўлажак ўқитувчиларда ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг мантиқий тузилмаси ва психологик педагогик хусусиятларини мазкур педагогик феноменнинг касбий-педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида намоён бўладиган ижодий фикрлаш, билишга доир мустақиллик, ижодий фаоллик ва қизиқувчанлик даражасини ифода этадиган шахснинг интегратив сифати билан боғлиқ аксиоматик назариясига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим бакалавриат таълим ёʻналиши талабалари учун “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-401-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг она тили таълими орқали ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенсияларни шакллантиришга тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантириш жараёнини ролли, ишбоп, интерфаол, тренингли, компютерли ўйинли ва таҳлилий, гуруҳий мунозара, лойиҳалаштириш каби ўйинга асосланмаган имитацион технологияларнинг бинар имкониятларини ҳамкорликка асосланиб кенгайтириш ҳамда ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг назарий моделини ўзаро бир-бирига бўйсунадиган ва ўзаро бир-бирини тақозо этадиган учта иерархик компонентининг стратегик ва тактик мақсадлар билан барқарор идентивликка эга бўлишини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” (2021-2023-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 3-декабрдаги 11-05-6954/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида педагогик вазиятларни имитацион моделлаштириш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг назарий-педагогик шарт-шароитларини педагогик ва мутахассислик фанларининг мазмунини мақсадли танлаш, тузиш, шакл, метод ва воситаларни амалга ошириш бўйича ўзаро алоқадор мажмуавий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун яратилган “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-401-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришга ҳамда уларнинг оилалар билан олиб бориладиган ижтимоий-педагогик фаолиятини ташкил этишга тайёргарлигини оширишга эришилган.