Қудратов Жасур Асилбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлар қориноёқли моллюскалари (Mollusca: Gastropoda)», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/В231.
Илмий маслаҳатчи: Пазилов Абдувает, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликларда тарқалган қориноёқли моллюскаларининг таксономик ва экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда ноёб ва кам сонли турларни муҳофазаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлар қориноёқли моллюскаларининг (Mollusca: Gastropoda) замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 4 та туркум, 24 оила, 46 авлодга мансуб 128 тур аниқланган;
илк бор, Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликларнинг қориноёқли моллюскалар фаунаси учта микроҳудудлар (Ҳисор, Зарафшон ва Нурота тоғлари ва унга ёндош текисликлар)ни қиёсий баҳолаш орқали асосланган;
Ҳисор тоғларидан фан учун янги Pseudonapaeus kuchbayevi Pazilov, Qudratov et Umarov, 2020 тури аниқланган, шунингдек, Ҳисор тоғлари ва унга ёндош текисликлардан ҳудуд учун янги 38 та тур, Нурота тоғлари ва унга ёндош текисликлардан ҳудуд учун янги 14 та тур аниқланган;
Зарафшон тоғлари ва унга ёндош текисликлар қориноёқлилар малакофаунаси комплекс ҳолда ўрганилган, микроҳудуддаги қориноёқли моллюскаларнинг 19 оила, 38 авлодга мансуб 80 турдан иборат систематик рўйхати шакллантирилган, Archaica haziratishaxika Pazilov, Kudratov & Makhmudzhonov, 2019 нинг фан учун янгилиги исботланган;
малакофаунанинг биологик хилма-хиллик индекслари ва ўхшашлик коэффициентлари таҳлили асосида, Ҳисор тизмаси малакофаунаси бошқа тизмалардан кўпроқ алоҳидалашганлиги, Зарафшон ва Нурота тизмалари малакофауналари эса бир-бирига яқинроқ эканлиги асосланган;
Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлар қориноёқли моллюскалари яшаш жойи ва намликка бўлган муносабатига кўра, 9 та ва трофик хусусиятларига кўра, 4 та экологик гуруҳларга ажратилган;
ҳудуднинг ноёб ва кам сонли турлари аниқланган, Республика “Қизил Китоби”даги 3 турларнинг мақомини ўзгартириш ҳамда 8 турларни мазкур китобга киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
фенотипик ўзгарувчанлиги юқори бўлган қориноёқли моллюскалар (Hygromiidae, Ariophantidae, Physidae, Planorbidae) рДНКси 18S соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган ва генетик материалдаги фарқлар асосида ўзгарувчанлик сабаблари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлар қориноёқли моллюскалари (Mollusca: Gastropoda) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида қориноёқли моллюскаларнинг (Mollusca: Gastropoda) ўта ўзгарувчан турларини рибосомал ДНК сини 18S соҳасига тегишли нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) нинг 2024 йил 15 майдаги маълумотномаси). Натижада, Physella acuta тури учун - PP437076.1, Physella acuta - PP437078.1, Macrochlamys turanica - PP437108.1, Macrochlamys turanica - PP437130.1, Planorbis tangitarensis - PP464010.1, Leucozonella rufispira - PP725473.1, Leucozonella rufispira - PP725472.1, Leucozonella rufispira - PP724401.1, Archaica chatkalica - PP725471.1 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлардан йиғилган Gastropoda синфига тегишли бўлган 12 та оила, 14 авлод, 20 турга мансуб бўлган 160 нусха моллюска намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 6-сентябрдаги 4/1255-1973-cон маълумотномаси). Натижада, топширилган коллекция намуналари Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликлар бўйича моллюскалар фондини бойитиш, уларнинг популяциялари замонавий ҳолатини баҳолаш ва интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган;
Ғарбий Ҳисор-Олой ва унга ёндош текисликларда тарқалган қориноёқли моллюскаларининг таксономик ва экологик хусусиятлари, моллюскалардаги фенотипик ўзгарувчанликнинг молекуляр-генетик асослари ҳамда ноёб ва кам сонли турларни муҳофазасига оид тавсиялар “Зоология (безпозвоночные животные)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Гувоҳнома, № 404). Натижада, дарсликка моллюскалар бўйича қўшимча материалларнинг киритилиши талабаларнинг моллюскалар бўйича билимларини кенгайтириш, малака талаблари мазмунига сингдирилган талаблар асосида ўқитиш бўлажак биолог мутахассисларда соҳага оид кўникмаларни чуқурроқ шакллантиришга хизмат қилган.