Sayt test rejimida ishlamoqda

Исақов Илёсбек Бозорбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида тарқалган унсимон қуртлар (Ҳомоптера: Cоccинеа, Псеудоcоccидае)нинг биоекологик хусусиятлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1030.
Илмий раҳбар: Хусанов Алижон Каримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор; Ғаниев Камолдин Халилович, биология фанлари номзоди, доцент..
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси ўсимликларида тарқалган унсимон қуртлар фаунасининг замонавий ҳолатини аниқлаш, мунозарали турларни молекуляр-генетик жиҳатдан асослаш ҳамда морфобиолологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси миқёсида Псеудоcоccидае оиласи фаунаси тадқиқ этилиб, 7 авлодга мансуб 10 турдан иборат унсимон қуртлар рўйхатга олинган ҳамда Ўзбекистон коксидофаунаси учун 1 тур (Феррисиа узинури) ва водий фаунаси учун эса 4 тур унсимон қуртлар (Пҳенаcоccус пумилус, Пҳенаcоccус трансcауcасиcус, Ҳелиоcоccус деструcтор, Неотрионймус монстатус) илк марта аниқланган;
асосий зараркунанда турлар – Планоcоccус вовае ва Феррисиа узинури каби модел турларнинг морфометрик белгилари асосида ҳудудлардаги индивидлар варибеллиги аниқланган;
Псеудоcоccус cомстоcки ва Феррисиа узинури турларининг озуқа ўсимликлари билан биоценотик алоқалари ҳамда ўсимликларнинг Эбенаcеае ва Cрассулаcеае оилаларига мансуб янги озиқа спектри мавжудлиги аниқланган;
Фарғона водийсида учровчи унсимон қуртларнинг 4 тури Палеарктик, 2 тури космополит ва 4 тури субкосмополитлар сифатида Эрон-Турон провинсияси элементларидан ташкил топганлиги асосланган;
Псеудоcоccус cомстоки ҳамда Планоcоccус вовае турларининг биологияси ва ҳаётий цикллари асосида уларнинг мавсумий фенограммаси ишлаб чиқилган;
Трабутина серпентина, Пҳенаcоccус аcерис турларини 18С рРНК кетма-кетликлари бўйича, Планоcоccус вовае, Псеудоcоccус cомстоcки турлари митохондриал ДНК (мтДНК) нинг ситохром оксидаза И (CОИ) гени нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида молекуляр идентификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида тарқалган унсимон қуртларнинг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Псеудоcоccус cомстоcки (Куwана, 1902), Планоcоccус вовае (Насонов, 1909) турларининг митохондриал ДНК CОИ гени, Трабутина серпентина (Греен, 1919), Пҳенаcоccус аcерис (Сигнорет, 1875) рибосома РНКси ИЦ2 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Миллий Биотехнология Ахборот Маркази (ГенБанки) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2023-йил 4-, 6-, 11-, 12-сентябрдаги маълумотномаси, бласт.нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, Псеудоcоccус cомстоcки – ОР512157, Планоcоccус вовае – ОР536427, Пҳенаcоccус аcерис – ОР519603, Трабутина серпентина – ОР539443 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда унсимон қуртлар филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Фарғона водийси шароитида Псеудоcоccус cомстоcки (Комсток қурти) турининг тарқалиши, биологияси, экологияси, геоахборот маълумотлари базаси ҳамда популяциясини баҳолаш ва унга қарши курашга оид тавсиялар Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хоʻжалиги вазирлиги ҳузуридаги Оʻсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 2-8/5391-сон маълумотномаси). Натижада, Агентлик томонидан Фарғона водийси вилоятлари ҳудудларида хавфли инвазив зараркунандалар бўйича карантин кузатуви ва уларга қарши кураш ишлари йўлга қўйилиб, зараркунандаларни қўшни туманлар ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish