Хушназаров Алишер Худойберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуён эймериозининг тарқалиши, диагностикаси ва кимёпрофилактикаси”, 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.2.PhD/В83
Илмий раҳбар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Гафуроф Актам Гафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Курбанов Феруз Энатиллаевич, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: СамДТУ ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёнлар эймериозининг тарқалиши, касалликнинг мавсумий динамикаси ва диагностикаси ҳамда касалликка қарши замонавий эймериостатик воситаларни синовдан ўтказиб, кимёпрофилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёнлар эймериозининг тарқалиши йил мавсумлари бўйича ўрганилганда баҳорда 65,0 %, ёзда 40,0 %, кузда 35,0 %, қиш фаслида эса 75,0 фоизни ташкил этиши аниқланган;
турли зотли қуёнларда эймериознинг инвазия экстенсивлиги хикол зотли қуёнларда 52,7%, калифорния зотида 49,0%, великан зотида 56,3% ва шиншилла зотли қуёнларда эса 60,0 % эканлиги аниқланган;
қуёнлар эймериозининг гематологик ва патологоанатомик текширишларга асосланган ташхис усуллари ишлаб чиқилган, бунда эритроситлар меъёрга нисбатан 0,6 млн/мкл га, гемоглобин 18 г/л га, умумий оқсиллар 16,7 г/л га, глукоза 1,7 мол/л га камайиши, лейкоцитлар эса 4,85 минг/мкл га ортиши ҳамда патологоанатомик текширилганда кўричакнинг кучли яллиғланиши аниқланган;
қуёнлар эймериозини даволашда интраcох орални 1мл/л сувга қўллаганда препаратнинг самарадорлиги 95 фоизни ва эймериозга қарши индекс эса 190 баллни ташкил этиши аниқланган;
қуёнларни эймериоздан самарали даволаш ва кимёпрофилактика чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуён эймериозининг тарқалиши, диагностикаси ва кимёпрофилактикаси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Қуён эймериозининг диагностикаси ва кимёпрофилактикаси” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 17-декабр 02/23-723-сон маълумотномаси). Натижада қуёнлар эймериозининг келиб чиқиш сабаблари, симптом ва синдромларини копрологик текширишлар асосида аниқлаш орқали диагностика ҳамда замонавий кимёпрофилактика қилишга эришилган;
Эймериоз билан касалланган қуёнларга интраcох орал эймериостатик препарати Самарқанд вилоятининг қуёнчиликка ихтисослашган “Мақсудабону Бизнес Сервис” ва “Бўрибой Мустаев” хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 17-декабр 02/23-723-сон маълумотномаси). Натижада препаратнинг эймериозга қарши индекси 190 баллни ташкил этишига ва сарф қилинган 1 сўм ҳисобига, 5 сўм 29 тийин иқтисодий самара олишга эришилган;
Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги қуёнчилик фермер хўжаликларида қуёнлар орасида кенг тарқалган эймериоз касаллигига қарши ампролиум плюс антиеймерий препарати ва чиктоник витамин қўшимчаларининг комплекси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 17-декабр 02/23-723-сон маълумотномаси). Натижада қуёнларнинг 100 фоиз соғайиши, ҳаётчанлигининг ортиши, ўсиш ва ривожланишнинг яхшиланиши, тана вазнининг кунлик ўртача ўсиш 30,12 граммга ортишига эришилган.