Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинов Манучехр Шарофиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида тугалланганлик семантикасининг функсионал-семантик майдонда воқеланиши», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2023.2.PhD/Fil3566.
Илмий раҳбар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, профессор; Джаббаров Шерзод Халикулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги тугалланганлик семантикасининг функсионал-семантик майдонини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида тугалланганликнинг морфо-синтактик, лексик-семантик моҳияти ва функсионал-семантик хусусиятлари ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида тугалланганликнинг аналитик шаклли феъл бирикмалари аксионал хусусиятлар таъсирида функсионал-семантик майдонда фаоллашадиган аспектуаллик доирасидаги тугалланган вазиятларни ифодалаши далилланган;
инглиз тилида тугалланганлик иккиламчи предикат вазифасида сифат, инфинитив ва сифатдош шакллари, одатда чегараланган хусусиятли феълларнинг мажҳул нисбат шакли, боғловчи феъл ва сифат бирикмали конструксиялар, тугалланган маънога эга феълларнинг лексик маъноси ёрдамида ифодаланса, ўзбек тилида –ган шаклига эга бўлган сифатдош ва кўмакчи феъллари билан ҳосил бўладиган аналитик бирикмалар, сифатдош ва эди тўлиқсиз феъл конструксиялар устиворлигида воқеланиши аниқланган;
ҳар иккала тилда тугалланганлик семантикасининг комплекс  таснифи асосида уларнинг юқори функсионал потенсиалга ва ўзининг прагматик табиатига эгалиги, контекстуал ва коммуникатив шартланганлиги, парадигматик ва синтагматик актуаллашуви семантика-функсия-прагматика учлигида намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида тугалланганлик семантикасининг функсионал-семантик майдонда воқеланиши юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида тугалланганликнинг морфо-синтактик, лексик-семантик моҳияти ва функсионал-семантик хусусиятлари ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникасион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 6-сентябрдаги 324/02-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари ва хулосалари олий ўқув юртлари филология факултети талабалари, магистрантларига маърузалар ва амалий машғулотлар ўтишда манба сифатида хизмат қилган.
инглиз ва ўзбек тиллари тугалланганликнинг аналитик шаклли феъл бирикмалари, аксионал хусусиятлари таъсирида функсионал-семантик майдонда фаоллашадиган аспектуаллик доирасидаги тугалланган вазиятларни ифодалашига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2014-2016-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг Темпус Прожеcт 544161-Темпус-1-2013-1-УК-Темпус-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программс” мавзусидаги хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 6-сентябрдаги 322/02-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишидаги эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялардан институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган.
инглиз тилида тугалланганлик иккиламчи предикат вазифасида сифат, инфинитив ва сифатдош шакллари, баъзи (одатда чегараланган хусусиятли) феълларнинг мажҳул нисбат шакли, боғловчи феъл ва сифат бирикмали конструксиялар, тугалланган маънога эга феълларнинг лексик маъноси ёрдамида ифодаланса, ўзбек тилида –ган шаклига эга бўлган сифатдош ва кўмакчи феъллари билан ҳосил бўладиган аналитик бирикмалар, сифатдош ва эди тўлиқсиз феъл конструксиялар устиворлигида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури 561624-ЭПП-1-2015-УК-1-2015-ЭППКА2- CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕИМЕП “Ўзбекистонда Олий таълим тизизми жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 6-сентябрдаги 321/02-сон маълумотномаси). Натижада қиёсий типология фанидан ўқув қўлланмаларини яратишда ҳамда умумий аспектологиянинг долзарб муаммоларига доир махсус курс сифатида фойдаланилган.
ҳар иккала тилда тугалланган семантикасининг комплекс  таснифи асосида уларнинг юқори функционал потенциалга ва ўзининг прагматик табиатига эгалиги, контекстуал ва коммуникатив шартланганлиги, парадигматик ва синтагматик актуаллашуви семантика-функция-прагматика учлигида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида “Сифатли таълим-тараққиёт пойдевори” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-сентябрдаги 01-07/301-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертацияда илгари сурилган илмий оммабоп аҳамиятга эга тавсиялардан кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish