Эргашева Наргиза Насриддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги орқа мия патологиясида неврологик бузилишларнинг клиник-параклиник тавсифи ва уларни ташхислаш ҳамда даволашга янгича ёндашувлар», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Tib161.
Илмий маслаҳатчи: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет муассасасига қарашли И.П.Бехтеров номидаги Одам мияси илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умуртқа поғонаси ва орқа мия ривожланишининг аномалиялари мавжуд болаларда касалликни эрта ташхислаш, даволашни оптималлаштириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада умуртқа поғонаси ва орқа мия аномалияларининг учраш сони ва характери аниқланган;
миелодисплазиянинг яққол ва яширин шаклларини кечиши, клиник манифестацияси ва аъзолардаги бузилишларнинг тавсифи тизимлаштирилган;
даволашгача ва хирургик даволашнинг босқичларига боғлиқ ҳолда спинал дизрафизмдаги неврологик ҳолат ва унинг динамикаси баҳоланиб, бузилишларнинг ривожланганлик даражаси ва полиморфлигини спинал дизрафизмнинг характери ва оғирлик даражасига бевосита боғлиқлиги аниқланган;
яширин спинал дизрафизмнинг аноректал, урогенитал ва колопроктологик аномалиялар билан бирга келиши ҳолати юқорилиги ва унинг нейрофункционал бузилишларнинг юзага келишидаги аҳамияти исботланган;
спинал мальформация бўйича операциядан кейинги резидуал ва неврологик бузилишларнинг ривожланишида туғма характерли патология билан қўшилган ОМФС белгилари ёки оператив амалиёт билан боғлиқ адгезив жараён устунлик қилиши исботланган;
оператив ва консерватив даволашга болалар неврологи, хирурги, урологи, ортопедининг иштироки билан мультдисциплинар ёндашув зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орқа мия потологиясининг клиник-параклиник аспектлари ва уларни ташхислашда янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда умуртқа поғонаси ва орқа миянинг остеоневрал аномалияларини ташхислашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 октябрдаги 8Н-р/149-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома остеоневрал аномалияларни ташхислаш тартиби тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Болаларда спинал мальформацияларда тос аъзолари дисфункциясини ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 октябрдаги 8Н-р/151-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома спинал малформацияси бўлган беморларда тос аъзолар фаолиятининг бузилишини ташхислаш ва даволашнинг комплекс тактикасини танлаш имконини берган.
Болалардаги орқа мия патологиясида неврологик бузилишларнинг клиник-параклиник тавсифи ва уларни ташхислаш ҳамда даволашга янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар неврологияси бўлими, госпитал болалар хирургияси кафедрасининг клиник базалари, Тошкент шаҳар 2-сон болалар клиник хирургик касалхонасининг режали хирургия бўлими, Республика ихтисослаштирилган Нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар нейрохирургияси бўлими амалиётида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 августдаги 8н-д/165-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар болалардаги орқа мия патологиясида неврологик бузилишларни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш, беморларни касалхонада ётиш муддатини қисқартириш имконини яратган.