Мадаминова Райхан Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ҳофиз Хоразмий “Девон”ининг лексик-семантик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1712
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Юсуфов Бердак, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўрозбоев Абдулла Дурдибоевич, филология фанлари доктори, проф.в.б.; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳофиз Хоразмий “Девон”и тилининг лексик қатламларини аниқлаш, сўзларни мавзуий гуруҳлари бўйича тасниф ва тавсиф қилиш, асар лексикасининг генеалогик ҳамда лексик-семантик хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Девон” таркибидаги сўзлар таҳлил қилиниб, уларнинг статистикаси аниқланган, шунингдек, асар лексикасидаги барча сўзлар ўз қатлам ва ўзлашган қатламга ажратилган;
асар сўз бойлигининг тарихий ва семантик тараққиёти, ҳозирги ўзбек тилига муносабати кўрсатиб берилган;
“Девон” лексикасидаги қатор сўзларнинг семантик-услубий хусусиятлари ёритилиб, лексик бирликларнинг генеалогик тадқиқи амалга оширилган, шунингдек асардаги турли мавзувий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси далилланган;
асарда қўлланилган сўзлар диний-фиқҳий терминлар, ўсимлик номлари, ҳайвонот номлари, шунингдек, кўп маъноли сўзлар каби маъновий гуруҳларга ажратилиб, статистик маълумотлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳофиз Хоразмий “Девон”ининг лексик-семантик хусусиятларини ўрганиш асосида:
антропосентрик тилшунослик ва унинг моҳияти, прагматик ва социопрагматик таҳлил ва дискурс масалаларининг назарий жиҳатдан аҳамияти, Ҳофиз Хоразмий асарларини антропосентрик ва прагматик усуллар ҳамкорлигидаги интегратив ёндашувда ўрганиш адибнинг ўзига хос услубини ёритиб беришда муҳим восита бўла олиши, уларнинг таснифи билан боғлиқ илмий хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Антропосентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғатини тузиш ва нашр қилиш” (луғат мобил иловаси ва веб сайтини яратиш) мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2024-йил 25-ноябрдаги 3/1255-2610-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асарнинг антропосентрик, прагматик, социопрагматик парадигма асосида ёндашув тенденсияси имкониятларининг тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган;
“Девон” лексикасидаги қатор сўзларнинг семантик хусусиятлари, лексик бирликларнинг генеалогик тадқиқи; тарихий лексикологиянинг назарий қоидаларига таянган ҳолда “Девон”даги турли мавзувий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси далилланганлиги ҳамда асарда қўлланилган барча диний-фиқҳий терминлар, ўсимлик номлари, ҳайвонот номлари, шунингдек, кўп маъноли сўзлар маъновий гуруҳларга ажратилиб, статистик маълумотлар аниқланганлиги ҳақидаги мулоҳазалар қорақалпоқ тилшунослигидаги худди шу тип ишлар учун назарий асос бўла олиши ҳақидаги фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2024-йил 27-ноябрдаги 548/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти янада ортган;
“Девон” лексикасидаги қатор сўзларнинг семантик хусусиятлари, лексик бирликларнинг генеалогик тадқиқи, шунингдек, тарихий лексикологиянинг назарий қоидаларига таянган ҳолда “Девон”даги турли мавзувий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси телеканалининг “Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан!” кўрсатувининг “Илим дуняси” рубрикасини тайёрлашда, шунингдек, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси “Саз-сáwбет ҳáм кеwил ашар баģдарламалар” бош редакцияси томонидан тайёрланган “Кúш билимде” эшиттиришида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-ноябрдаги 05-22/507-сонли маълумотнома). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатувлар матнининг илмий-манбавий савияси бойиган.