Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмуротов Илҳом Бекмурод ўғлининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўзбек тилида тиниш белгилари лингвопоетикаси” 10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1720
Илмий раҳбар: Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти катта илмий ходими.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пунктуацион белгиларнинг бадиий матндаги меъёрий, узуал ҳамда ноанъанавий жиҳатларини аниқлаш орқали лингвопоетик вазифаларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳозирги пунктуацион тизимга доир назарияларнинг ўзбек тилшунослигида давр нуқтайи назаридан оралиқ масофа ва нуқтасимон белгиларни англатувчи қадимги рунктуацион белгилар, ажратиш-чегаралаш белгиларини англатувчи анʼанавий рунктуацийа ва замонавий пунктуацион белгиларнинг ёзув билан боғлиқ ҳолда меъёрлашуви ҳамда амалиёт жараёнида уларнинг ўзбек тилининг мантиқий асосларига суянмаган ҳолда ортиқча қўлланиши (кўчирма гапли қурилмаларда), айрим ҳолларда эса ёзувчиларнинг бу белгилардан ўзбек тили табиатидан келиб чиққан ҳолда эркин, пунктуацион меъёрларга амал қилмасдан фойдаланаётган ўринлари ва дарсликларда меъёрларга номувофиқ гаплардан фойдаланмаслик билан боғлиқ ечимлари назарий-амалий жиҳатдан далилланган;
муаллиф пунктуацияси, пунктуацион синонимия каби ҳодисаларнинг бадиий асарларда қўлланишида қатъий меъёрнинг йўқлиги, улардаги полифунксионаллик, монотонликдан қочиш, матн экспрессивлигини оширувчи тиниш белгиларининг танланиши каби услубий вазифаси аниқланиб, замонавий ўзбек поетик матнларда акс этган синонимик, полифунксионаллик ҳамда омонимлик ўринлари мисоллар билан асосланган;
бадиий матнда лингвопоетик вазифа бажарувчи кўп нуқта, ундов, тире, сўроқ белгилари ҳамда пунктуацион комбинацияларнинг ҳайрат, таажжуб, илтимос, ғазаб, тасдиқ, севинч, истак, ҳаяжон, таъкид, шубҳа-гумон, буйруқ каби поетик имкониятлари очиб берилган;
пунктуацион белгиларнинг бадиий матндаги меъёрий, узуал ҳамда ноанъанавий ўринлари орқали тиниш белгиларининг эмфактик узилишлар, мураккаб ҳиссий ҳолатлар, суҳбатдошнинг айтилмаган нутқи, чексиз ҳис-ҳаяжони, қўрқув, ачиниш, дудуқланиш, иккиланиш, оғриқ, ўйланиб қолиш, беқиёс табиат тасвири, таъкидлаш, унсиз суҳбат каби поетик вазифалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида тиниш белгиларининг лингвопоетик вазифаларини ўрганиш жарайонида эришилган илмий натижалар асосида:
ҳозирги пунктуацион тизимга доир назарияларнинг ўзбек тилшунослигида давр нуқтайи назаридан оралиқ масофа ва нуқтасимон белгиларни англатувчи қадимги рунктуацион белгилар, ажратиш-чегаралаш белгиларни англатувчи анʼанавий рунктуацийа ва замонавий пунктуацион белгиларнинг ёзув билан боғлиқ ҳолда меъёрлашуви, амалиёт жараёнида уларнинг ўзбек тилининг мантиқий асосларига суянмаган ҳолда ортиқча қўлланиши (кўчирма гапли қурилмаларда), айрим ҳолларда эса ёзувчиларнинг бу белгилардан ўзбек тили табиатидан келиб чиққан ҳолда эркин, пунктуацион меъёрларга амал қилмасдан фойдаланаётган ўринлари ҳамда дарсликларда меъёрларга номувофиқ гаплардан фойдаланмаслик билан боғлиқ ечимларининг назарий-амалий жиҳатдан далилланганлигига доир хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 20-ноябрдаги № 456/1 маʼлумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар тиниш белгилари тадқиқи борасидаги илмий изланишларнинг кенгайишига хизмат қилган;
муаллиф пунктуацияси, пунктуацион синонимия каби ҳодисаларнинг бадиий асарларда қўлланишида қатъий меъёрнинг йўқлиги, улардаги полифунксионаллик, монотонликдан қочиш, матн экспрессивлигини оширувчи тиниш белгиларининг танланиши каби услубий вазифаси аниқланиб, замонавий ўзбек поетик матнларда акс этган синонимик, полифунксионаллик ҳамда омонимлик ўринлари мисоллар билан асосланганлигига доир фикрлар ҳамда фактик материаллардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ – ФЗ – 201908172 “Ўзбек тилининг таʼлимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-февралдаги 04/1 – 487-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тилининг таʼлимий корпусини яратишда тиниш белгиларининг содда ва мураккаб қурилмаларини ёритишга доир янги илмий маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
бадиий матнда лингвопоетик вазифа бажарувчи кўп нуқта, ундов, тире, сўроқ белгилари ҳамда пунктуацион комбинацияларнинг ҳайрат, таажжуб, илтимос, ғазаб, тасдиқ, севинч, истак, ҳаяжон, таъкид, шубҳа-гумон, буйруқ каби поетик имкониятларининг очиб берилганлигига оид хулоса ва натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-ноябрдаги 04-36-1738-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур телерадиоканал учун тайёрланган материалларнинг мазмунан мукаммаллашуви ҳамда тиниш белгиларига оид илмий далилларга бой бўлиши таъминлаган;
пунктуацион белгиларнинг бадиий матндаги меъёрий, узуал ҳамда ноанъанавий ўринлари орқали тиниш белгиларининг эмфактик узилишлар, мураккаб ҳиссий ҳолатлар, суҳбатдошнинг айтилмаган нутқи, чексиз ҳис-ҳаяжони, қўрқув, ачиниш, дудуқланиш, иккиланиш, оғриқ, ўйланиб қолиш, беқиёс табиат тасвири, таъкидлаш, унсиз суҳбат каби поетик вазифаларининг далилланганлигига оид хулоса ва тавсияларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” дастуридаги “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 23-ноябрдаги 17-05/236-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish