Ахмедова Азиза Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Бадиий матндаги фолклоризмларнинг лингвопоетик хусусиятлари (Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон асарлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil446.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор; Сапарниязова Муяссар, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон асарларидаги поетик актуаллашган фолклоризмларни аниқлаш ҳамда уларни лингвопоетик тадқиқ этиш орқали ёзувчининг тилдан фойдаланиш маҳоратини, ўзбек адабий тили ривожига қўшган ҳиссасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чўлпон асарларидаги оддий фолклоризмлар аниқланган ва уларнинг мантндаги лингвопоетик имкониятлари асосланган;
Чўлпон асарларида интерматн сифатида қўлланган мақол, ибора, халқ қўшиқларидан муҳим лингвопоетик восита сифатида фойдаланилгани исботланган;
Чўлпон асарларида қўлланган аналитик фолклоризмлар – олқиш, қарғиш, қўшиқлар аниқланиб, уларнинг бадиий матндаги поетик қиммати, бадиий-эстетик вазифалари, шунингдек, ижодкорнинг фолклоризмлардан фойдаланишдаги маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чўлпон асарлари мисолида фолклоризмларнинг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
Тадқиқотчининг диссертация мавзуси билан боғлиқ бўлган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби ижодкорлар асарларида қўлланган аналитик фолклоризмларнинг лингвопоетик хусусиятлари ҳамда халқ оғзаки ижоди асарларининг бадиий матн поетик контекстидаги функсионал-семантик хусусиятларига доир илмий назарий қарашлари акс этган “Аналитик фолклоризмлар ва уларнинг лингвопоетик хусусиятлари” (2020), “Чўлпон асарларида фолклоризмлар” (2020), “Меҳробдан чаён” романида қўлланган фолклоризмлар” (2020) каби мақолаларидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017−2019-йилларда амалга оширилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари (36-65-жилдлар)” мавзусидаги ОТ-Ф1-76 рақамли фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда, хусусан, мазкур 100 жилдликнинг “Гўрўғли” туркуми достонлари асосида тузилган 50-жилди (“Ёр-ёр”лар”: ўзбек никоҳ тўйи маросими фолклори)ни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 16-августдаги 3/1255-2271-сон маълумотномаси). Натижада халқ оғзаки бадиий ижодиётининг матндан маросим фолклорининг жанрлар таркиби бевосита оғзаки анъанада яратилиб, оммалашиб келган вервал компонентлари фолклор ва ёзма адабиёт ўртасидаги ўзаро алоқаларининг ривожи бадиий матнда жой олиши фолклоризмларни юзага келтирувчи асосий омиллардан бири эканлиги далилланган;
тадқиқот ишининг И бобида тадқиқ этилган фолклоризмларнинг илмий талқини хусусидаги қарашлар, жумладан, оддий фолклоризмлар ва мураккаб фолклоризмлар, уларнинг бадиий матннинг услубий бўёқдорлигини ошириш ҳақидаги назарий қарашлардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017−2019-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-78 “Ҳозирги глобаллашув даврида Ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (Ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда лойиҳа обекти бўлган бадиий услубдаги матнларни лингвостилистик аспектда таҳлил этишга татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 16-августдаги 3/1255-2271-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги бадиий услуб материалларини таҳлил қилиш кўлами кенгайган;
Чўлпон асарларидаги оддий ва мураккаб фолклоризмларнинг ўзига хослиги ва уларнинг лингвопоетик таҳлилига оид таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маъданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Адабий жараён” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 28-майдаги 01-16/111-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотдаги маънавий-маърифий фикрлар, илмий қарашларга асосланган хулосалар асосида телекўрсатув ссенарийси мазмунан бойиган ва мукаммаллашган.