Убайдуллаева Наима Набихановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда сурункали обструктив ўпка касаллигининг ривожланиши ҳамда авж олиши предикторлари ва маркерлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSс/Tib272.
Илмий раҳбар:Ливерко Ирина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бримкулов Нурлан Нургазиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғиз Республикаси); Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот:Украина харбий-тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали обструктив ўпка касаллигининг (СОЎК) тизимли кўринишларини келиб чиқишига таянган ҳолда касаллик ривожланишининг патогенетик механизмларини асослаш ва авж олиш тезлигини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор СОЎК бўлган беморларда нутритив етишмовчилик, тизимли яллиғланиш жавоби синдроми, остеопения ва остеопороз каби экстрапульмонал асоратлар гетероген характери ва учраш эҳтимоллиги тезлиги аниқланган;
СОЎК авж олишини тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни такомиллаштириш имконини берадиган чекувчи киши ҳолати тавсифланган ва унга боғлиқ равишда касалликнинг индивидуал-типологик фенотиплари аниқланган;
илк бор СОЎК бўлган беморларда экстрапульмонал кўринишларининг адаптацион, ҳимоя-мослашув, репаратив жараёнлар ва касаллик авж олиши билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
илк бор касаллик авж олиши ва оғир инфекция хавфи бўлган тизимли яллиғланиш жавоби келиб чиқишида экстрапульмонал бузилишларнинг пульмоген кахексия, остеопороз ва тизимли яллиғланиш каби омиллар иштироки исботланган;
СОЎК авж олиши ва оғирлик даражасининг касаллик характери, озиқланиш етишмовчилигининг клиник турлари ва остеопороз белгилари билан боғлиқлиги аниқланган;
СОЎК бўлган беморларда оғир инфекция ривожланиш эҳтимоллигининг ассоциатив омиллари (II-III даражали озиқланиш танқислиги, касалликнинг ўта оғир даражаси, нафас йўлларининг замбуруғли контаминацияси, метаболик бузилишлар) асосланган;
СОЎК бўлган беморларда экстрапульмонал бузилишлар ривожланишининг патогенетик бўлаги сифатида энтерал-иммун озиқланиш орқали нутрицион қўллаб-қувватлаш муҳимлиги исботланган;
экстрапульмонал асоратларни ҳисобга олган ҳолда СЎОКни даволашга дифференциал ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
СОЎК дифференциал-даволаш тактикалари тамойиллари ва янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Амалий соғлиқни сақлашда тамаки чекишга қарши курашишда ёрдам бериш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 августдаги 8н-д/169-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нафас олиш тизими касалликлари ривожланишини қисқартириш, тамаки чекишнинг тарқалганлигини камайтириш ва СОЎК билан хасталанган беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
«Беморнинг трофологик ҳолати: озиқланиш етишмаслиги диагностикаси ва уни сурункали обструктив ўпка касаллигига чалинган берморларда баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 августдаги 8н-д/169-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СОЎК билан хасталанган беморларни комплекс даволашда нутрицевтиклар қўлланишининг ижобий таъсирини кўрсатган, бу жисмоний фаолликка чидамлилик даражасини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда дифференциалланган даволашга хизмат қилган;
СОЎК билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш жавоби синдроми билан хавф омилларини аниқлашга қаратилган тадқиқотнинг тизимли таҳлили бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, 1-сон шаҳар клиник касалхонаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази пульмонология бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 августдаги 8н-з/198-сон маълумотномаси). Натижада СОЎК билан хасталанган беморлар саломатлигининг яхшиланишига ва экстрапульмонал бузилишларни ҳисобга олган ҳолда даволаниш учун янги ёндашувлар орқали касаллик авж олишини тўхтатиш имконини берган.