Омонова Сарвиноз Ориф қизининг
Тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизлар спортининг ривожланиши:тарихий таҳлил” (ХХ асрнинг иккинчи ярми- ХХИ асрнинг бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tar306
Илмий раҳбар: Муминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна; тарих фанлари доктори, профессор Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор Шодмонова Санобар Чориевна
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ХХ асрнинг иккинчи ярми– ХХИ асрнинг бошларида хотин-қизлар спортининг ривожланиш тарихини тадқиқ этишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«совет физкултураси» ва унинг тарғиботи собиқ иттифоқдаги турли республикалар қатори Ўзбекистон таълим тизими ва ижтимоий муносабатларига қатъий татбиқ қилишда амалга оширилган мажбурий-ихтиёрий усул ҳамда воситалар, уларнинг ижро механизми ва интенсивлик даражаси, маҳаллий миллатга мансуб хотин-қизларни спортга жалб этишдаги муаммолар аниқланган;
совет даври спорт тадбирларига ғоятда сиёсий тус берилганлиги, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга қаратилган сиёсати шароитида миллий спорт уйинларидаги чекловлар, ҳукмрон коммунистик партия замонавий спорт маданиятини (жумладан хотин-қизлар спортини ҳам) тарғиб қилиш орқали яъни “социолистик” кўринишидаги спортни тадбиқ эта олганлиги, собет жисмоний маданияти фуқороларнинг “коммунистлашуви” нинг бир қисми бўлганлиги, жисмоний маданият ва тарбия давлат назорати остида бўлиб, унинг барча воситалари “коммунистик” жамият тузишга ва уни мустаҳкамлашга қаратилганлиги далилланган;
Ўзбекистонда 1991–2010 йиллари жисмоний маданият ва спорт соҳасини ривожлантиришга доир меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган бўлсада, аммо амалда хотин-қизларнинг халқаро ва олимпиада спорт мусобақаларида иштирокига спорт тўгараклари тармоғининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, соҳа моддий таъминотнинг ночорлиги, хотин-қиз мураббийларнинг танқислиги каби муаммолар тўсқинлик қилганлиги, бу даврда спортнинг фақат гимнастика, сузиш, шахмат, шашка турлари етакчилик қилганлиги далилланган;
Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятларида хотин-қизлар спорти бўйича таълим муассасалари, спорт мактабларида болаларни спортга жалб этиш, уларни республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда олимпиада ўйинларига тайёрлаш бўйича тажриба ва устоз-шогирд анъаналарнинг шаклланганлиги, аксинча Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари соҳани йўлга қўйиш тадбирларига эътиборсизлик, айниқса маҳаллий ҳокимият органлари бу борада сусткашликка йўл қўйганлиги очиб берилган;
Янги Ўзбекистон шароитида давлат томонидан жисмоний маданият ҳамда спортни ривожлантиришда катта эътибор қаратилганлиги, бу эса ўз навбатида хотин-қизлар ўртасида ҳам спортнинг оммавийланиб боришига хизмат қилганлиги, натижада спортнинг кўплаб турлари (енгил атлетика, диск ўлоқтириш, ядро ўлоқтириш, дзюдо, такеквондо, теннис, ва бошқа) бўйича хотин-қизлар орасида жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХИ асрнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда хотин-қизлар спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
«совет физкултураси» ва унинг тарғиботи собиқ иттифоқдаги турли республикалар қатори Ўзбекистон таълим тизими ва ижтимоий муносабатларига қатъий татбиқ қилишда амалга оширилган мажбурий-ихтиёрий усул ҳамда воситалар, уларнинг ижро механизми ва интенсивлик даражаси, маҳаллий миллатга мансуб хотин-қизларни спортга жалб этишдаги муаммоларга оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йилнинг 25 сентябрдаги 02-30-1060-сон маълумотномаси). Бу эса аҳоли, айниқса, ёшлар орасида совет даври ва мустақиллик йилларида хотин-қизлар спортига бўлган муносабат билан танишиш имконини яратди;
Янги Ўзбекистон шароитида давлат томонидан жисмоний маданият ҳамда спортни ривожлантиришда катта эътибор қаратилганлиги, бу эса ўз навбатида хотин-қизлар ўртасида ҳам спортнинг оммавийланиб боришига хизмат қилганлиги, натижада спортнинг кўплаб турлари (енгил атлетика, диск ўлоқтириш, ядро ўлоқтириш, дзюдо, такеквондо, теннис, ва бошқа) бўйича хотин-қизлар орасида жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқганлигига доир натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йилнинг 25 сентябрдаги 02-30-1060-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар ўртасида спортга жалб этиш динамикасининг ўсиши ва олимпиада уйинлари ғолиблари ютуқлари тарғиботининг кучайтирилишига хизмат қилган.
совет даври спорт тадбирларига ғоятда сиёсий тус берилганлиги, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга қаратилган сиёсати шароитида миллий спорт уйинларидаги чекловлар, ҳукмрон коммунистик партия замонавий спорт маданиятини (жумладан хотин-қизлар спортини ҳам) тарғиб қилиш орқали яъни “социолистик” кўринишидаги спортни тадбиқ эта олганлиги, собет жисмоний маданияти фуқороларнинг “коммунистлашуви” нинг бир қисми бўлганлиги, жисмоний маданият ва тарбия давлат назорати остида бўлиб, унинг барча воситалари “коммунистик” жамият тузишга ва уни мустаҳкамлашга қаратилганлигига оид натижалардан Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейининг кўргазма ва экспонатларни шакллантиришда фойдаланилди (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейининг 2023 йил 26 октябрдаги 03-17-02/9579-сонли маълумотномаси). Бу эса томошабинлар онгида совет давлатининг физкултура ва спорт соҳасидаги сиёсатидаги бир томонлама ёндашуви ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган.
Ўзбекистонда 1991–2010 йиллари жисмоний маданият ва спорт соҳасини ривожлантиришга доир меёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган бўлсада, аммо амалда хотин-қизларнинг халқаро ва олимпиада спорт мусобақаларида иштирокига спорт тўгараклари тармоғининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, соҳа моддий таъминотнинг ночорлиги, хотин-қиз мураббийларнинг танқислиги каби муаммолар тўсқинлик қилганлиги, бу даврда спортнинг фақат гимнастика, сузиш, шахмат, шашка турлари етакчилик қилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги илмий-аамлий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 03-01/04/20/10284-сонли маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистонда хотин-қизлар спорти бўйича асосий тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятларида хотин-қизлар спорти бўйича таълим муассасалари, спорт мактабларида болаларни спортга жалб этиш, уларни республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда олимпиада ўйинларига тайёрлаш бўйича тажриба ва устоз-шогирд анъаналарнинг шаклланганлиги, аксинча Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари соҳани йўлга қўйиш тадбирларига эътиборсизлик, айниқса маҳаллий ҳокимият органлари бу борада сусткашликка йўл қўйганлигига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги илмий-амлий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги 03-01/04/20/10284-сонли маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг спортни ривожлантириш бўйича тузиладиган режаларида бу борада орқада бўлган вилоятларга алоҳида эътибор қаратишига хизмат қилган.