Сапарбаев Миржалол Қаҳрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цистэктомиядан сўнг жағларда суяк ҳосил бўлишини ксенотрансплантат ёрдамида стимуллаш» 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2850.
Илмий раҳбар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019. Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ahn Jaem Yung тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея Республикаси).
Етакчи ташкилот: Токай тиббиёт маркази (Япония).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда одонтоген жағ кисталарида цистэктомия операциясидан кейинги киста бўшлиғига ксенотрансплантатли остеопластик материалини кўллаб, суяк регенератсиясини стимуллаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба хайвонларида сунъий ҳосил қилинган бўшлиқни бартараф этишда қўлланилган ксенотрансплантатли остеопластик материални юқори ғоваклиги туфайли остеобластларнинг ёпишиши, қон томирлари жадал ўсиб кириши натижасида пластинкасимон суяк шаклланганлиги тажрибада асосланган;
болаларда цистэктомия операциясидан cўнг ҳосил бўлган нуқсонни бартараф этиш мақсадида қўлланилган ксенотрансплантатли остеопластик материал остеогенезни стимуллаш, нуқсон соҳасидаги қон томирлар ҳажмининг ортиши ва натижада остеобластларнинг ҳосил бўлганлиги исботланган;
қўлланилган рентгенологик ва денситометрик текширув натижасига кўра нуқсон ўрнида тўлиқ тикловчи регенерат пайдо бўлганлиги, тузилиши, зичлиги бўйича атрофдаги суяк тўқимасига яқинлиги аниқланган;
цистэктомия операциясида таклиф этилган ксенотрансплантатли остеопластик материалини қўллаш орқали болалар юз-жағ жарроҳлиги амалиётида жағ суяги нуқсонларини бартараф этишда асос бўлганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Цистэктомиядан сўнг жағларда суяк ҳосил бўлишини ксенотрансплантат ёрдамида стимуллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 26-августдаги 05/46-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: тажриба хайвонларида сунъий ҳосил қилинган бўшлиқни бартараф этишда қўлланилган ксенотрансплантатли остеопластик материални юқори ғоваклиги туфайли остеобластларнинг ёпишиши, қон томирлари жадал ўсиб кириши натижасида пластинкасимон суяк шаклланганлиги тажрибада асосланган Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 28-мартдаги 04-р/123-сон билан тасдиқланган “Экспериментда жағ нуқсонларини ксенотрансплантат ёрдамида бартараф этиш” мавзусидаги услубий тавсияномада баён этилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 02.04.2024-йилдаги №47 сонли буйруғи билан хамда, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 24.04.2024-йилдаги №84-I сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ижтимоий аҳамияти одонтоген жағ кистаси бўлган болаларнинг соғлиғини тезроқ тиклаш ва ижтимоий мослашишига кўмаклашиш. Операцияларни тўғри ташкил этиш ва остеопластик материални даволаш жараёнига киритиш болаларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган усуллар беморларни даволаш самарадорлигини оширади ва даволаниш харажатларини камайтириш. Анъанавий даволаш усули билан таққослаганда, тавсия этилган даволаш усулининг иқтисодий самарадорлиги даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг 11% (2700000 сўмгача) тежалишини кўрсатди. Хулоса: 2021-2024 йилларда одонтоген жағ кистаси бўлган 64 та беморларни ретроспектив ва клиник кузатувлар таҳлили асосида амбулатор ва статсионар шароитида мурожаат қилган бемор болалар сони йилига 1,7-2,2% гача ортгани аниқланди ҳамда мурожаат қилган болалар операциядан сўнг бўшлиқ соҳасига остеопластик материалларни қўллашда 40% болаларга кўрсатмалар ва операциядан сўнг яллиғланишнинг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилди. Шунингдек, даволаниш кунлари ўртача 5-7 кунга қисқаради.
иккинчи илмий янгилик: болаларда цистэктомия операциясидан cўнг ҳосил бўлган нуқсонни бартараф этиш мақсадида қўлланилган ксенотрансплантатли остеопластик материал остеогенезни стимуллаш, нуқсон соҳасидаги қон томирлар ҳажмининг ортиши ва натижада остеобластларнинг ҳосил бўлганлиги исботланганТошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 28-мартдаги 04-р/124-сон билан тасдиқланган “Замонавий остеопластик материали билан одонтоген жағ кисталарини даволаш усули” номли услубий тавсияномада баён этилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 7-сонли шаҳар клиник шифоҳонасининг юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 02.04.2024-йилдаги №47 сонли буйруғи билан хамда, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 24.04.2024-йилдаги №84-I сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ижтимоий аҳамияти одонтоген жағ кистаси бўлган болаларнинг соғлиғини тезроқ тиклаш ва ижтимоий мослашишига кўмаклашиш. Операциянинг тўғри ташкил этиш ва остеопластик материални даволаш жараёнига киритиш болаларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган усуллар беморларни даволаш самарадорлигини оширади ва даволаниш харажатларини камайтириш. Анъанавий даволаш усули билан таққослаганда, тавсия этилган даволаш усулининг иқтисодий самарадорлиги даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг (1680000 сўмгача) тежалишини кўрсатди. Хулоса: жағ суягида сунъий нуқсон хосил қилинган ва ксенотрансплантатли остеопластик материал қўлланилган тажриба гуруҳи ҳайвонларида тажрибанинг 60-кунига келиб, остеопластик материал ўрни жароҳатланмаган суяк тўқимасининг структурасига ўхшаш суяк тўқимаси, яъни пластинкасимон суяк тўқимаси билан деярли тўлиқ алмашинган, яъни репаратив регенератсиянинг тўлиқ тури аниқланган.
учинчи илмий янгилик: қўлланилган рентгенологик ва денситометрик текширув натижасига кўра нуқсон ўрнида тўлиқ тикловчи регенерат пайдо бўлганлиги, тузилиши, зичлиги бўйича атрофдаги суяк тўқимасига яқинлиги аниқланган Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 28-мартдаги 04-р/124-сон билан тасдиқланган “Замонавий остеопластик материали билан одонтоген жағ кисталарини даволаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномада баён этилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 02.04.2024-йилдаги №47 сонли буйруғи билан хамда, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 24.04.2024-йилдаги №84-I сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ижтимоий аҳамияти одонтоген жағ кистаси бўлган болаларнинг соғлиғини тезроқ тиклаш ва ижтимоий мослашишига кўмаклашиш. Операциянинг тўғри ташкил этиш ва остеопластик материални даволаш жараёнига киритиш болаларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш, қўлланилаётган ксенотрасплантатли остеопластик материал таннархи, сарфланган вақт, қатновлар сони ва бир қатнов учун кетган вақтларнинг ўртача арифметик қиймати бўйича ҳар бир бемор учун 1680000 сўмгача харажатларни камайтириш имконини беради. Хулоса: беморларда остеопластик материаллар қўлланилиб жағ суягининг одонтоген кистаси операциядан кейин ҳосил бўлган нуқсон соҳасидаги цистэктомия жараёни анъанавий усулдаги ўтказилган операцияда нуқсон соҳасида денситометрик кўрсаткич операциядан олдин 1 кунда 40±5, операциядан кейин 1 ойда 45±5, 3 ойда 55±5, 6 ойда 65±5, 12 ойда 75±5 натижа қайд этилган бўлса, биз таклиф қилган ксенотрансплантатли остеопластик материалини қўллашда нуқсон сохасида денситометрик кўрсаткич операциядан кейин 1 кунда 50±5 операциядан кейин 1 ойда 70±5, 3 ойда 90±5, 6 ойда 110±5 ва 12 ойда 180±5 самарали натижаларда қайд этилди.
тўртинчи илмий янгилик: цистэктомия операциясида таклиф этилган ксенотрансплантатли остеопластик материалини қўллаш орқали болалар юз-жағ жарроҳлиги амалиётида жағ суяги нуқсонларини бартараф этишда асос бўлганлиги аниқланган Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 28-мартдаги 04-р/124-сон билан тасдиқланган “Замонавий остеопластик материали билан одонтоген жағ кисталарини даволаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномада баён этилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 02.04.2024-йилдаги №47сонли буйруғи билан хамда, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимида 24.04.2024-йилдаги №84-I сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ижтимоий аҳамияти одонтоген жағ кистаси бўлган болаларнинг соғлиғини тезроқ тиклаш ва ижтимоий мослашишига кўмаклашиш. Операциянинг тўғри ташкил этиш ва остеопластик материални даволаш жараёнига киритиш болаларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда одонтоген жағ кистаси билан мурожаат қилган беморларнинг остеопластик материали қўллаб ўтказилган операциядан сўнг даволаниш муддати 10 кундан 5 кунга қисқарганини (1400000 сўмгача) бўлган миқдордаги иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин. Хулоса: цистэктомиядан сўнг ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириш мақсадида ксенотрансплантатли остеопластик материали ёрдамида суякларнинг қайта тикланишини стимуллаш ва белгиланган муддатга келиб, бўшлиқнинг хажми тўлиқ тикланганлиги. Операциядан кейинги бўшлиқда ўрнида соғлом суяк тўқимасига яқин янги суяк тўқимаси билан тўлганлигини кўришимиз мумкин.