Алимов Мехрикул Умаркуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер остида эритмага ўтказишда бактериал эритмалардан фойдаланиш орқали техноген уран конларидан металларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2626.
Илмий раҳбар: Алиқулов Шухрат Шарофович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Раимжанов Бахадиржан, техника фанлари доктори, профессор; Халилов Акмал Абдужалилович, геология-менралогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темирни оксидловчи А.феррооксиданс бактериялар асосида биологик эритмага ўтказишни қўллаган ҳолда техноген маъданли конлардаги уранни ер остида эритмага ўтказиш жараёнларини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бактерияли эритмаларни қўллаш орқали техноген уран конларидан уранни ер остида эритмага ўтказишнинг назарий асослари ишлаб чиқилган ҳамда микроорганизмларнинг микробиологик фаоллиги ва маъдан горизонтларининг минерал таркиби ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
уран ажралиб чиқишининг ва эритмалардаги уран консентрациясининг салмоқли ўсиш имконини берувчи эритмадаги уран консентрациясининг ҳаво билан тўйинтириш шарт-шароитларига, фаол ил консентрациясига ва маъдан билан таъсирлашиш вақтига боғлиқлиги исботланган;
микроорганизмларнинг оптимал А-3М.У.2023 ассоциацияси аниқланган ҳамда эритманинг маъдан танасига тўлиқ кириб боришини ва сулфат кислота солиштирма сарфининг пасайишини таъминлаб берувчи эритмадаги консентрацияси аниқланган;
маъдан горизонтида А-3М.У.2023 микроорганизмининг яшаш қобилиятини таъминловчи эритмани ҳаво билан тўйинтириб аммоний сулфат ҳамда калий гидрофосфат қўшиш орқали озиқлантиришнинг оптимал режими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер остида эритмага ўтказишда бактерияли эритмалардан фойдаланиш орқали техноген уран конларидан металларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
техноген маъданли конлардан уранни қазиб олиш технологияси параметрларини тадқиқ қилишнинг комплекс усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2024-йил 6-майдаги 23/01-01-07/200-сон маълумотномаси). Натижада, ураннинг 73% гача ажралиб чиқишини ва уранни ажратиб олиш кўрсаткичининг 3% га ортишини аниқлаш имконини берган;
эритмага оʻтказувчи аралашмадаги бактерияларнинг оптимал штаммларини аниқлаш услуби «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2024-йил 6-майдаги 23/01-01-07/200-сон маълумотномаси). Натижада, микроорганизмларнинг 3 та штаммини тажриба синовида кўриб чиқишини, Аcидитҳиобаcиллус ферроохиданс бактериясининг А-3М.У.2023 эритмаси ушбу бактериялар штаммларидан энг самарадори эканлигини аниқлаш имконини берган.