Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипова Ленинза Ахмеджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маданиятлараро мулоқотда тил ва унинг антропоцентрик моҳияти (Ўзбекистон ва АҚШ никоҳ тўйи маросимлари ва байрамларидаги табрик нутқий акти мисолида)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil3524.
Илмий раҳбар: Ирискулов Мухамадавас Турсунович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари  доктори, профессор; Азамова Дилдорахон Баҳодировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва АҚШ маданиятларининг тўй ва байрамларидаги табрик нутқий актининг антропоцентрик моҳиятини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳар икки тилда табриклаш маросими миллий урф-одат, қадриуатлар, тил ва маданиуат бирлиги негизида прагматик маъно ва коммуникатив ниуатга кўра универсал хусусиятлар, хусусан, оъзбек маданийатига маданиу код, нутқиу вазиуат ва контекст, фразеологик бирликлар ва метафоралар ҳамда америка маданиуатига  индивидуализм ва шахсиу эркинлик, очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот, хушмуомалалик ва ҳурмат  каби жиҳатлар хос эканлиги аниқланган;
Ўзбекистон ва АҚШ маданиятларида табрик нутқий актларининг семантик-структур хусусиятларининг тадқиқи асосида икки маданиятнинг вақт ва макон контекстида лингвостилистик ҳамда лингвопоетик хусусиятлар мавжудлиги аниқланган;
табрик нутқий актининг акс этишида ҳар иккала ноқардош маданиятларда ўзига хос урф-одат ва маросимлари асосида маданий коднинг лисоний, маданий, маънавий ва диний жиҳатларининг шаклланиши исботланган;
табрик нутқий актининг прагматик тадқиқида, жумладан, коммуникатив интенсия ва коннотатив хусусиятларини таҳлил қилишда табрикларнинг аудиторияга мақсадли таъсир кўрсатиши лингвопрагматик усул орқали далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон ва АҚШнинг никоҳ тўйи маросимлари ва байрамларидаги табрик нутқий акти мисолида маданиятлараро мулоқотда тилнинг антропоцентрик моҳияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар икки тилда табриклаш маросими миллий урф-одат, қадриуатлар, тил ва маданиуат бирлиги негизида прагматик маъно ва коммуникатив ниуатга кўра универсал хусусиятлар, хусусан, оъзбек маданийатига маданиу код, нутқиу вазиуат ва контекст, фразеологик бирликлар ва метафоралар ҳамда америка маданиуатига  индивидуализм ва шахсиу эркинлик, очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот, хушмуомалалик ва ҳурмат  каби жиҳатлар хос эканлигининг аниқлангани хусусидаги илмий-назарий маълумотлардан М.Т. Ирискулов, Л.А. Машариповаларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган “ЭСП: Теачинг Энглиш фор Тоурисм”, 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган “Эдуcатион анд спорт”, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган “Узбек cултуре фор пре- анд ин-сервиcе теачер траининг cоурсес” дарсликларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи асосидаги 676-235 рақамли, 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосидаги 500-238 рақамли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи асосидаги 68-187 рақамли нашр рухсатномалари; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-235-сон, 2023-йил 27-мартдаги 68-187-сон маълумотномалари). Натижада ўқув адабиётларининг янги авлодини чоп қилиш ва олий таълим муассасалари учун тавсия қилинган ўқув адабиётларининг маданиятга оид назарий маълумотлар билан бойитилиши таъминланган.
Ўзбекистон ва АҚШ маданиятларида табрик нутқий актларининг семантик-структур хусусиятларининг тадқиқи асосида икки маданиятнинг вақт ва макон контекстида лингвостилистик ҳамда лингвопоетик хусусиятлар мавжудлиги аниқлангани борасидаги хулосалардан Олий ва о ърта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли  буйруғига асосан нашрга тавсия этилган “Боост ёур Энглиш тҳроугҳ аcтивитиес” ўқув-қўлланмаси ҳамда Л.А. Машарипова ва Н.М. Раджаповалар ҳаммуаллифлигидаги “Маданиятшуносликка оид инглизча-ўзбекча сўзларнинг изоҳли луғати”да фойдаланилган (Олий ва о ърта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли  буйруғи асосидаги 388-96 рақамли нашр рухсатномаси, Урганч давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2023-йил 19-апрелдаги 4-сон йиғилиши баённомаси). Натижада мазкур ўқув-қўлланма ҳамда луғат ўзбек ва АҚШ маданиятларига доир сўзларнинг назарий таҳлили ва изоҳи орқали маданиятларо мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилган;
табрик нутқий актининг акс этишида ҳар иккала ноқардош маданиятларда ўзига хос урф-одат ва маросимлари асосида маданий коднинг лисоний, маданий, маънавий ва диний жиҳатларининг шаклланиши исботланганига оид хулосалардан Хоразм Маъмун академиясидаги илмий-ижодий тадбирлар ва дастурларни тайёрлашда ва Хива “Ичан Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида гид-ёʻлбошловчилар юртимизга ташриф буюрган меҳмонларга воҳамизнинг ноёб дурдоналарини танитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 1-декабрдаги 193/2-23-сон, Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонасининг 2023-йил 4-декабрдаги 01-02/766-сон маълумотномалари). Натижада мамлакатимизда тил ўрганишга бўлган иштиёқ, миллий ўзлигимизни англаш, маънавий-маданий қадриятларимизни, урф-одатларимизни сақлаб қолишга бўлган ҳаракатларни амалга оширишда имкон берган ҳамда музей-қўриқхона фондида сақланаётган ноёб манбалар янги маълумотлар билан бойитилган;
табрик нутқий актининг прагматик тадқиқида, жумладан, коммуникатив интенсия ва коннотатив хусусиятларини таҳлил қилишда табрикларнинг аудиторияга мақсадли таъсир кўрсатиши лингвопрагматик усул орқали далиллангани борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали кўрсатувларини, Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” дастурининг “Суҳбатдош” рукнидаги эшиттиришларнинг ссенарийсини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти Ёшлар ишлари бошқармасида ёшларга миллий ўзлигимизни, яъни ўз она тилимиз ва маданиятимизни англатишдаги ҳаракатларда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 02-14-1163-сон,  Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-ноябрдаги 767-сон, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти ёшлар ишлари бошқармасининг 2023-йил 24-ноябрдаги 02-10/482-сон маълумотномалари). Натижада ўзбек лингвомаданиятининг ўзига хос хусусиятлари, айниқса, “келин салом” ва “ёр-ёр” айтиш  анъаналари, ундаги қадриятларни ёритувчи телекўрсатувлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish