Эрназарова Манзура Сапарбоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грамматик маъно лисоний ва прагматик омиллар яхлитлигида”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil11.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Элтазаров Жўлибой Данабаевич, филология фанлари доктори; Худойберганова Дурдона Сиддиқовна, филология фанлари доктори; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грамматик маънонинг нутқий воқеланишида лисоний ва прагматик омиллар ҳамкорлиги ва мувофиқлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқнинг система сифатидаги фалсафий асослари очиб берилган;
грамматик маънонинг лисоний моҳият сифатида лексик, синтактик ва прагматик омиллар яхлитлигида нутқий воқеланишида морфологик воситалар – луғавий ва синтактик шакл ҳосил қилувчиларнинг ўрни ва роли муҳимлиги далилланган;
грамматик маънонинг нутқий воқеланишида прагматик омиллар (сўзловчи интенцияси, лисоний, когнитив ва мулоқот қобилияти, социал мавқеи)нинг ўрни ва роли аниқланган;
грамматик маънонинг нутқий воқеланишида лисоний ва прагматик омиллар ҳамкорлиги ва мувофиқлигининг ўзига хос антропопрагматик жиҳатлари очиб берилган;
лисоний имкониятларнинг нутқий воқеланишида прагматик омилларнинг таъсири, тилнинг лисон ва нутқ яхлитлигидан иборатлиги, лисоний бирликлар табиати, уларни бирлаштирувчи системавий муносабатлар – лисоний зиддиятлар, тилга прагматик ёндашув омиллари, нутқий система лисоний ва нолисоний омиллар ҳамкорлигида юзага чиқиши фактик материаллар асосида далилланган;
грамматик маънонинг воқеланишида лисоний ва прагматик омилларнинг ўзаро мувофиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Грамматик маънонинг нутқий воқеланишида лисоний ва прагматик омиллар ҳамкорлиги ва мувофиқлигининг ўзига хос жиҳатларинитадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
грамматик маънонинг нутқий воқеланиши тадқиқи жараёнида ишлаб чиқилган, илмий асосланган адресант, адресат, антропоцентризм, валентлик, дейксис, дихотомия, доминанта, когнитив, мулоқот, прагматика, пропозиция, субстанция, факультатив каби луғавий бирликларнинг изоҳлашга оид хулосалардан ФА-Ф1-Г041 рақамли “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 89-03-2533-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида кўплаб луғавий бирликларнинг изоҳлари мукаммаллаштирилган;
лисоний имкониятларнинг нутқий воқеланишида прагматик омилларнинг таъсири, тилнинг лисон ва нутқ яхлитлигидан иборатлиги, нутқни система сифатида тадқиқ қилиш борасидаги назарий хулосалардан ОТ-Ф8-057 рақамли “Ўзбек тилини системавий татқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 89-03-2533-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга тадбиқ этилиши тил бирликларининг нутқий воқеланишини тадқиқ қилишда жаҳон тилшунослиги материалларидан фойдаланишда, нутқий системанинг лисоний ва нолисоний омиллар ҳамкорлигига амал қилишини ёритишда муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
грамматик маънонинг нутқий воқеланиши тадқиқи жараёнида ишлаб чиқилган, лисоний имкониятларни сўзловчи, тингловчи, уларнинг мулоқот жараёнидаги ўзаро муносабатига оид назарий хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 89-03-2533–сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан грамматик шаклларнинг маънолари воқеланишидаги лисоний ва прагматик омиллар ҳамкорлиги жараёнида тегишли луғавий бирликларнинг (мулоқот, нутқ, ёзма ва оғзаки нутқ, методология, пайғамбар, мавҳум, хаос, интенция, лирик чекиниш) таҳлиллари ва изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;
лисоний бирликларнинг нутқий воқеланиши, сўз ва қўшимчаларнинг кўчма маъноларда қўлланиши, нутқий интенция, оғзаки ва ёзма нутқ ҳамда мулоқот жараёнида тартиб ва тартибсизлик ҳолатларининг лисоний ва нолисоний омиллар уйғунлиги асосида юзага чиқишига оид назарий хулосаларидан ХТ-Ф-2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 89-03-2533-сон маълумотномаси). Илмий натижалар грамматик шаклларнинг воқеланишидаги лисоний ва прагматик омиллар ҳамкорлиги жараёнида тегишли луғавий таҳлиллари ва изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;
тилнинг морфология сатҳи, грамматик маъно ва грамматик шакл, грамматик категорияси “Hozirgi o’zbek adabiy tili” (ISBN 978-9943-10-436-5) дарслигида ҳамда “Ҳозирги ўзбек адабий тили” (ISBN 978-9943-4726-2-4) электрон дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 89-03-2534-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тилнинг морфология сатҳи, грамматик маъно ва грамматик шакл, грамматик категория борасидаги билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Тил зийнати”, “O’zbekiston” телерадиоканалининг“Ижод завқи”, “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларини ва “Бедорлик” эшиттиришини тайёрлашда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг 2018 йил 5 апрелдаги 01-16/191-сон, “Ўзбекистон” телеканалининг 2018 йил 23 апрелдаги 04-25-616-сон маълумотномалари). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.