Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғофуров Шерали Хошимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний имконияти чекланган талабларни енгил атлетиканинг сакраш турларига ўргатиш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped.3717
Илмий раҳбар: Миржамолов Мехриддин Хайриддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.03/01.02.2022.Ped.146.01
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсиналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Бобомурадов Норпулот Ширинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўл нозологияси ва кўришда нуқсони бўлган талабаларни параенгил атлетиканинг узунликка сакраш турига саралаб олишга қаратилган техник элементларни ўзлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қўл нозологиясидаги ва кўришда нуқсони бўлган узунликка сакровчи талабаларнинг техник тайёргарлиги ва сакровчанлик қобилиятларини ошириш учун тезкорлик, тезкор-куч, эгилувчанлик сифатларини оширишга қаратилган  машқларни танлаб йўналтириш ҳисобига мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
жисмоний имконияти чекланган югуриб келиб узунликка сакровчи талабаларнинг юқори натижа кўрсатган спортчига нисбатан тана ҳамда оёқлар орасидаги бурчак, гавда билан бел орасидаги бурчак градусини аниқлаш асосида модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига сакраш техникаси такомиллаштирилган;
енгил атлетиканинг узунликка сакраш турида энг асосий кўрсаткич сифатида катта куч билан оптимал тезликни сақлаган ҳолда спринтер-кучли, кучли-сакровчан ҳамда универсал типлар учун табақалаштирилган методикани ишлаб чиқиш ҳисобига машқ техникаси такомиллаштирилган;
югуриб келиб узунликка сакровчи талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда юқори шиддатдаги машқларга мослашиш ҳамда тикланиш даражасидан келиб чиқиб, ҳар бир микроцикл (мусобақаолди, мусобақалашув, тикловчи) учун юклама компонентларини (такрорлашлар сони, уринишлар сони, шиддати, дам олиш интервали) модел тузилмасини ишлаб чиқиш ҳисобига спорт натижалари яхшиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалга оширилган педагогик тажриба давомида турли нозологиялар ва спорт синфларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган тест мажмуи ва унда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган натижалар асосида:
қўл нозологиясидаги ва кўришда нуқсони бўлган узунликка сакровчи талабаларнинг техник тайёргарлиги ва сакровчанлик қобилиятларини ошириш учун тезкорлик, тезкор-куч, эгилувчанлик сифатларини оширишга қаратилган машқларни танлаб йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Параенгил атлетикани ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2024-йил 2-август 40-сонли буйруғига асосан Д-0020 рақамли гувоҳнома). Натижада параенгил атлетикачи сакровчиларни мусобақа олди жисмоний тайёргарлик самарадорлиги даражаси 16,2 % га яхшиланган;
жисмоний имконияти чекланган югуриб келиб узунликка сакровчи талабаларнинг юқори натижа кўрсатган спортчига нисбатан тана ҳамда оёқлар орасидаги бурчак, гавда билан бел орасидаги бурчак градусини аниқлаш асосида модел кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар параенгил атлетикани ўргатиш методикаси машғулотлар жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2024-йил 19-август 4003-16/8217-сонли буйруғига асосан БУ57989728 рақамли гувоҳнома). Натижада параенгил атлетикачи сакровчиларни техник тайёргарлик самарадорлиги даражаси 19,1 % га яхшиланган;
енгил атлетиканинг узунликка сакраш турида энг асосий кўрсаткич сифатида катта куч билан оптимал тезликни сақлаган ҳолда спринтер-кучли, кучли-сакровчан ҳамда универсал типлар учун табақалаштирилган методика машғулот жараёнига тадбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2024-йил 19-август 4003-16/8217-сонли буйруғига асосан БУ57989728 рақамли гувоҳнома). Натижада параенгил атлетиканинг югуриб келиб узунликка сакровчи талабаларнинг умумий техник ҳаракатларининг ўсиш даражаси 18,11 % га ошган;
югуриб келиб узунликка сакровчи талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда юқори шиддатдаги машқларга мослашиш ҳамда тикланиш даражасидан келиб чиқиб, ҳар бир микроцикл (мусобақаолди, мусобақалашув, тикловчи) учун юклама компонентларини (такрорлашлар сони, уринишлар сони, шиддати, дам олиш интервалли) модел тузилмаси параенгил атлетика билан шуғулланувчи талабалар ўқув-машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2024 йил 19-август 4003-16/8217-сонли буйруғига асосан БУ57989728 рақамли гувохнома). Натижада, Ўзбекистон чемпианатида заиф кўрувчи талабаларимиз, Ё.Холбекова олтин медални, У. Сайфиддинов кумуш медални, қўл нозологияси бўйича эса О.Хасанов олтин медални . А.Ўроқов  кумуш медални, М.Иброхимов ва М.Ахмедовлар 4 - ўринни қўлга киритишган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish