Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Акмал Гадаймуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Шарқ давлат бошқарувига доир социологик таълимотларнинг Ғарб сивилизацион жараёнларига методологик таъсири» 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/S39
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.29.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: академик, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё Хамид ўғли, социология фанлари доктори, профессор Матибаев Тошпулат Болтабоевич, тарих фанлари доктори, профессор Маврулов Абдухалил Абдулхаевич.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ давлат бошқарувига оид социологик таълимотларнинг Ғарбий Европа уйғониш даври ва сивилизацион жараёнларига назарий-методологик таъсир этганлигини илмий асослантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Халдун ва Ибн Рушдларининг давлат бошқарувига доир социологик таълимотлари Ғарб бошқарув таълимотларидан беш аср олдин шаклланганлиги ва Европада этатик тузилмаларнинг таркиби ва мазмунининг трансформациялашувига методологик асос бўлганлиги исботланган;
Ғарб сивилизацион жараёнларига Форобийнинг “Шарқ перипатетизм” Ибн Синонинг “Авиценизм” ва Ибн Рушднинг “Авероизм” таълимотлари экзоген (ташқи сабаб, туртки) ҳамда эндоген (ички деформациялашув) контент негизида таъсир кўрсатиши Ғарбда сиёсий ва ижтимоий жараёнлар, ўзгараётган воқеликка привентив ёндашувнинг ривожланишига ва иккинчи ренессанс юксалишига туртки бўлганлиги асослантирилган;
“Фозил одамлар шаҳри”, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Темур тузуклари” ва “Бобурнома” асарларида ҳукмдорнинг инсонпарвар ва адолатли бўла олишидан иборат консепсиялари ҳукмдорнинг жамиятга асосан диспотик ва авторитар таъсир кўрсатади, деган стереотипларни позитив этатистик тамойиллар сифатида намоён бўлиш имконияти далилланган;
Шарқ мутафаккирлари давлат ва жамиятни менторлик асосидаги адолатли бошқарувига доир консепсиялари Ғарбдаги деспотик бошқарув усулини рационал бошқарувга ўтказишга хизмат қилиши билан бирга уни аброгациялаш (давлат ва жамият талабига жавоб бермаган догматик қонунларнинг бекор қилиниши)га асосий туртки бўлганлигини жараёнларни тарихий, ретроспектив, қиёсий контент таҳлил қилиш орқали очиб берилган;
Ижтимоий давлат ва “шахс-жамият-давлат” тамойиллари мамлакатда шахс ижтимоий мақомини шаклланиши ва эътироф этилиши ҳамда жамиятда унинг сиёсий жиҳатдан экзистенсиал (шахснинг давлат учун кераклигини ҳис этиш) моҳиятини шакллантиришда жамиятнинг яхлит сиёсий механизмидаги социал функсияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда Шарқ мамлакатларидаги давлат бошқарувига доир таълимотларнинг Ғарб сивилизацион жараёнларига методологик таъсири бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Халдун ва Ибн Рушдларининг давлат бошқарувига доир социологик таълимотлари Ғарб бошқарув таълимотларидан беш аср олдин шаклланганлиги ва Европада этатик тузилмаларнинг таркиби ва мазмунининг трансформациялашувига методологик асос бўлганлиги исботланганликка оид маълумотидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2023-йилнинг декабр ойида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 31 йиллиги байрами арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари: баҳолар, фикрлар ва муносабатлар” мавзусидаги социологик тадқиқотининг методик ва методологик қисмини шакллантиришда, шунингдек, ушбу мавзуда ўтказилган сўровнома анкетасининг “C” блоки нинг 9, 10, 11, 12, 13-анкета саволларини ва жавоб вариантларини, “Д” блоки нинг 14, 15, 16-анкета саволларини ва жавоб вариантларини, “Е” блоки нинг 25, 27, 28, 29, 34-анкета саволларини ва жавоб вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда тадқиқот натижалари бўйича таҳлилий материалнинг хулоса, таклиф ва тавсиялар қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Диссертант томонидан Марказ фаолиятига жорий қилиш борасида таклиф қилинган илмий янгилик “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари: баҳолар, фикрлар ва муносабатлар” мавзусидаги социологик тадқиқотининг модификациялаштирилган сўровнома анкетасини тайёрлашда, Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзликни англаш тушунчасини социологик таҳлил қилиш: давлат ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни ташкил қилувчи тузилмалар фаолиятини таҳлил қилиш, ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий муаммолар кўламини фуқароларнинг ижтимоий фикрини ўрганиш орқали аниқлаш, инсон онги ва салоҳиятини ўсиши ҳамда ўзгариш динамикасини жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш орқали аниқлаш, фуқароларни қандай даъватлар ва чақириқлар қизиқтиришини аниқлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда ўз самарадорлигини кўрсатган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 13-апрелдаги № 01-10/70-сон маълумотномаси);
Ғарб сивилизацион жараёнларига Форобийнинг “Шарқ перипатетизм” Ибн Синонинг “Авиценизм” ва Ибн Рушднинг “Авероизм” таълимотлари экзоген (ташқи сабаб, туртки) ҳамда эндоген (ички деформациялашув) контент негизида таъсир кўрсатиши Ғарбда сиёсий ва ижтимоий жараёнлар, ўзгараётган воқеликка привентив ёндашувнинг ривожланишига ва иккинчи ренессанс юксалишига туртки бўлганлиги асослантирилганликка оид маълумотидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сонли қарори иловасидаги йўл харитасининг 35-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Социология ва Ижтимоий иш соҳасида мутахассислар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида 60311000 – Социология бакалавриат таълим йўналиши ва 70311001 –Социология (йўналишлар бўйича) магистратура мутахассислигида “Социология”, “Социологияга кириш”, “Социология тарихи”, “Дин социологияси”, “Маданият социологияси”, “Шаҳарлар социологияси”, “Менталитет социологияси”, “Сивилизациялар социологияси”, “Сиёсий социология”, “Давлат бошқаруви социологияси” фанларига доир, 60920100 Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари) бакалавриат таълим йўналишидаги “Ижтимоий иш назарияси”, “Ижтимоий ишга кириш”, “Ижтимоий ишнинг этик принциплари” ва “Ижтимоий иш тарихи” фанларининг 2024-2025 ўқув йилидаги намунавий фан дастурлари ҳамда ўқув режаларида Шарқ мутафаккирларининг таълимотларини ўрганишга ажратилган соатлар қисмлар 10-15%дан 40%га оширишга эришилди. Натижада юқорида келтирилган фанларга доир дарслик, ўқув қўлланма ва услубий қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш бўйича таянч ташкилот бўлмиш Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларига нашр режасини тегишли тартибда шакллантиришга хизмат қилган.
Диссертант томонидан таклиф қилинган илмий янгилик социология, ижтимоий иш, сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик таълим йўналишларида мутахассисларни тайёрловчи олий таълим ташкилотларидаги фан дастурлари, ўқув режалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, мустақил таълим мавзулари, битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертациялари мавзулари базасини соҳа мутахассислари томонидан мониторинг қилиш ва Шарқ мутафаккирларининг турли фан соҳаларидаги илмий кашфиётлари, консепсиялари, таълимотлари ва назарияларини Янги Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотлари ва илмий марказларида ўрганиш ва тадқиқ этишга ҳамда прагматик илмий хулосаларни бериш орқали барча илм-фан соҳаси вакилларини ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни иштирокчиси бўлишига ва ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирларда ўз самарадорлигини кўрсатган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги № 2/17-4/4-6788-сон маълумотномаси);
“Фозил одамлар шаҳри”, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Темур тузуклари” ва “Бобурнома” асарларида ҳукмдорнинг инсонпарвар ва адолатли бўла олишидан иборат консепсиялари ҳукмдорнинг жамиятга асосан диспотик ва авторитар таъсир кўрсатади, деган стереотипларни позитив этатистик тамойиллар сифатида намоён бўлиш имконияти далилланганликка оид маълумотидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайлов олди дастурининг 1.3 “Давлат бошқаруви ва давлат хизматини янада ислоҳ этиш соҳасида” бўлимидаги 7, 8, 9 ва 10 бандларидаги давлат бошқаруви, давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг ҳамжиҳатлиги ва давлат фуқаролик хизмати ҳамда давлат хизматчисига доир бандаларни янгилашда фойдаланилган. Шунингдек, партиянинг 2024-йилдаги режаси 1-бўлими 1-бандига “Миллат ойдинлари” медиа лойиҳасини амалга ошириш» режаси киритилиб, ушбу лойиҳа доирасида Жадидларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида 5 та қисқа видео контентлар тайёрланиб партиянинг вебсайтида ёритилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида 20 дан ортиқ мақолалар “Миллий тикланиш” газетасида чоп этилди.
Бундан ташқари диссертантнинг бевосита таклифига кўра партиянинг 2024-йилдаги чора-тадбирлар режаси 4-бандига “Қадриятларга таянган тараққиёт”, 11-бандига “Тарихий тараққиётдаги ўрнимиз”, 29-бандига “Тарих, ўтмиш ва келажакни кўпригидир” лойиҳаларини амалга ошириш режаси киритилди. Ушбу қисқа муддатли лойиҳалар асосида Партиянинг Ўзбекистон давлатчилиги ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини ўрганиш, буюк аждодларимиз дафн этилган жойларини аниқлаш, қабр ва мақбараларини обод қилишга қаратилган маърифий тадбирларини ташкил қилишда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Диссертант томонидан таклиф қилинган илмий янгилик партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларига партия электорати ҳамда сайловчиларнинг манфаатларини депутатлик фаолиятида акс эттиришга, партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларини сайловчилар билан учрашувларида, ҳудудий ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан вилоят туман ва шаҳар кенгаш сессияларига масалалар киритишга доир депутатлар учун услубий қўлланмаларни тайёрлашда кенг фойдаланилган (ЎзМТДПнинг 2024-йил 1-апрелдаги № 02/02-24-сон маълумотномаси);
Шарқ мутафаккирлари давлат ва жамиятни менторлик асосидаги адолатли бошқарувига доир консепсиялари Ғарбдаги деспотик бошқарув усулини рационал бошқарувга ўтказишга хизмат қилиши билан бирга уни аброгациялаш (давлат ва жамият талабига жавоб бермаган догматик қонунларнинг бекор қилиниши)га асосий туртки бўлганлигини жараёнларни тарихий, ретроспектив, қиёсий контент таҳлил қилиш орқали очиб берилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-февралдаги ПҚ-126-сонли“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини тайёрлашда мазкур қарордаги 11-бандни ва 12-банднинг “б” қисмини тайёрлашда фойдаланилган.
Шунингдек, Шарқ ренессанси даври мутафаккирларидан Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Ан-Нисибий, Абу Наср Форобий, Жаъфар ан-Наршахий, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар асарларида адолатли давлат ва фаровон жамият барпо этишга доир ислоҳотларга оид диссертацияда келтирилган назарий ва амалий хулосалардан Ўзбекистон ислом сивилизацияси маркази томонидан тайёрланган “Ислом сивилизацияси” қомусий луғатини тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган.
Диссертантнинг илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон қарорининг 1-иловасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Марказ томонидан ташкил қилинган профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарияларини тайёрлашда илмий манба сифатида хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 23-апрелдаги № 06-07/57-сон маълумотномаси);
Ижтимоий давлат ва “шахс-жамият-давлат” тамойиллари мамлакатда шахс ижтимоий мақомини шаклланиши ва эътироф этилиши ҳамда жамиятда унинг сиёсий жиҳатдан экзистенсиал (шахснинг давлат учун кераклигини ҳис этиш) моҳиятини шакллантиришда жамиятнинг яхлит сиёсий механизмидаги социал функсияси такомиллаштирилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ–1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлашда ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил биринчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари ИВ. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги ва мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти” бўлимига 28, 29-бандлари киритилиб, депутатларни сайловчилар билан учрашув вақтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётганлиги бўйича депутатларни Қўмиталар кесимида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари олдида эшитув амалиётини жорий қилишда фойдаланилган.
Шунингдек, диссертантнинг таклифларидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил биринчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари В. Халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар бўлимида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон вакиллари маърузаларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 25-апрелдаги № 04/3-12-14-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish