Тагиева Гулсум Гафуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш: социологик таҳлил» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/S26.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Умаров Абсалом Адилович, фалсафа фанлари доктори, профессор Хусейнова Абера Амоновна, юридик фанлари доктори, профессор Ҳайитов Хушвақт Сафарбоевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини янада такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини тараққиётнинг янги босқичига инклюзив ҳамда меретократик дискурс асосида одамларни рози қилиш тамойили социологик асослантирилган;
социологик илмий мактабларнинг ижтимоий таъминот тизимига оид назарий ёндашувлари асосида “ижтимоий таъминот”, “ижтимоий нафақа”, “ижтимоий қўллаб-қувватлаш”, “ижтимоий суғурта”, “ижтимоий кафолат”, тушунчаларига социологик категория сифатида таърифи ишлаб чиқилган ва миллий социология фанига киритилган;
эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ қамраб олинишига эришилишида ижтимоий таъминот соҳасидаги суғурта тизими негизида “ижтимоий суғурта” жамғармасини ташкил этилиши асослантирилган;
аҳолининг ижтимоий таъминот хизмат турларидан фойдаланишини тўғри тақсимлашда инсонга унинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишга асосланган эксперт кузатувини маҳаллаларда йўлга қуйилиши социологик асослантирилган;
ҳаёт сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий таъминотнинг рақамли кластерларини (давлат бюджети, мажбурий суғурта бадаллари, ихтиёрий суғурта бадали қамровини кенгайтириш) шакллантирилиши негизида инсон омилига хизмат қилувчи рақамлаштирилган ижтимоий таъминотнинг миллий тизими социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш: социологик таҳлил қилиш асосида:
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш даражасини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд ёшларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ қамраб олинишига эришилиши ҳамда Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини тараққиётнинг янги босқичига инклюзив ҳамда меретократик дискурс асосида одамларни рози қилиш тамойили социологик асослантирилганига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли Қарорининг 4-қарорини 6-хатбошисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 7 октябрдаги № 3-13-21-5257-сон далолатномаси). Натижада, Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш даражасини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда эҳтиёжманд ёшларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ қамраб олинишига эришиш асосида ушбу тизимни янада такомиллаштириш имконини берди.
эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ қамраб олинишига эришилишида ижтимоий таъминот соҳасидаги суғурта тизими негизида “ижтимоий суғурта” жамғармасини ташкил этилиши ҳамда ҳаёт сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий таъминотнинг рақамли кластерларини (давлат бюджети, мажбурий суғурта бадаллари, ихтиёрий суғурта бадали қамровини кенгайтириш) шакллантирилиши негизида инсон омилига хизмат қилувчи рақамлаштирилган ижтимоий таъминотнинг миллий тизими социологик асослантирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сон Қарорининг 10-таклифини 3-хатбошисида белгиланган вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 8 октябрдаги № 01-09/2199-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш даражасини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ қамраб олинишига эришиш асосида ушбу тизимни янада такомиллаштириш имконини берди.
социологик илмий мактабларнинг ижтимоий таъминот тизимига оид назарий ёндашувлари асосида “ижтимоий таъминот”, “ижтимоий нафақа”, “ижтимоий қўллаб-қувватлаш”, “ижтимоий суғурта”, “ижтимоий кафолат”, тушунчаларига социологик категория сифатида таърифи ишлаб чиқилган ва миллий социология фанига киритилганлиги илмий асослаб берилганлигига оид таклифлардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2023 йил барча вилоятларда “Ижтимоий фикр - 2023” мавзусида ўтказилган социологик сўровд илк бор эксперементал тарзда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024 йил 23 августдаги №01-16/202-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолини ижтимоий таъминот тизимида “ижтимоий таъминот”, “ижтимоий нафақа”, “ижтимоий қўллаб-қувватлаш”, “ижтимоий суғурта”, “ижтимоий кафолат” тушунчаларини социологик баҳолаш орқали ушбу тизимни янада такомиллаштириш имконини берган.
аҳолининг ижтимоий таъминот хизмат турларидан фойдаланишини тўғри тақсимлашда инсонга унинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишга асосланган эксперт кузатувини маҳаллаларда йўлга қуйилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу илмий хулосалар ижтимоий таъминотда инсонга унинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш орқали инсон шахсиятига ҳурмат ва эҳтиром билан жамиятга интеграция қилинишига кўмаклашишга хизмат қилган (Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмасининг 2024 йил 9 октябрдаги №02-02/1037-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалар Янги Ўзбекистон жамияти маҳалларида ижтимоий соҳага бўлган эътибор кучайишининг маънавий омилларидан бири бўлиб хизмат қилган.