Sayt test rejimida ishlamoqda

Тапаров Қурбанмурат Холмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Кон-металлургия саноати корхоналарини корпоратив бошқарув механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4594.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Насимов Дилмурод Абдуллаевич, и.ф.д., дос. Акрамова Назокат Исраиловна.
Етакчи ташкилот: Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади. Кон-металлургия саноати корхоналарининг корпоратив бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компанияда корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш (стратегик бошқарувни жорий этиш), стратегик қарорларни халқаро стандартлар асосида қабул қилиш (халқаро стандартлар (ОЕCД, ИСО)га мувофиқлаштириш) ва корпоратив шаффофликни кучайтириш (корпоратив ахборот тизимларидан фойдаланиш) мақсадида Кузатув кенгашига хорижий тажрибага эга мустақил экспертларни жалб қилиш таклифи асосланган;
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар фаолият самарадорлигини ошириш, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, шунингдек, хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш мақсадида, корхона акцияларини Халқаро фонд бозорида бирламчи (ИПО) оммавий таклифини ўтказган ҳолда жойлаштириш (ИПО жараёни орқали корпоратив бошқарув механизмларини халқаро стандартлар асосида трансформасия қилиш модели) таклифи ишлаб чиқилган;
Бошқарув учун заҳира кадрларни таёрлаш, таълим жараёнларини марказлаштириш ва стандартлаштириш, кадрлар тайёрлашнинг барқарор сифати ва бизнеснинг жорий эҳтиёжларига мос келишини таъминлаш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш, шунингдек, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини берувчи Илғор инженерлар мактаби фаолиятини йўлга қўйиш таклифи берилган;
Кон-металлургия саноати корхоналарида рақамлаштириш (АИ ва Биг Дата асосида ходимлар фаолиятини таҳлил қилиш)ни янада такомиллаштириш асосида автоматлаштирилган кадрлар бошқаруви (ҲCМ – Ҳуман Cапитал Манагемент) тизимини жорий этиш таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиздаги кон-металлургия саноати корхоналарида корпоратив бошқариш механизмини такомиллаштириш, бенчмаркинг бўйича қилинган таҳлил ва ўрганишлар асосида хулосалар ва олинган илмий натижалари асосланган:
компанияда корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш (стратегик бошқарувни жорий этиш), стратегик қарорларни халқаро стандартлар асосида қабул қилиш (халқаро стандартлар (ОЕCД, ИСО)га мувофиқлаштириш) ва корпоратив шаффофликни кучайтириш (корпоратив ахборот тизимларидан фойдаланиш) мақсадида Кузатув кенгашига хорижий тажрибага эга мустақил экспертларни жалб қилиш таклифи асосида “НКМК” АЖ акциядорларининг 2024 йил 28 июндаги умумий йиғилиш қарорига мувофиқ “НКМК” АЖнинг Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга бўлган 2 нафар мустақил а'зо - хорижий экспертлар киритилди. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармонида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 03-28-01- сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалаётга жорий этилиши натижасида мустақил экспертларнинг бой тажрибаси ва инновацион ёндашувлари маҳаллий амалиётни янада бойитиш, компания томонидан муҳим стратегик қарорлар қабул қилишда уни халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга ва бу орқали корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини янада ошириш учун хизмат қилмоқда. Хусусан, Кузатув Кенгаши томонидан компанияйни ривожланишига оид 10 га яқин стратегик қарорлар қабул қилинди.
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар фаолият самарадорлигини ошириш, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, шунингдек, хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш мақсадида, корхона акцияларини Халқаро фонд бозорида бирламчи (ИПО) оммавий таклифини ўтказган ҳолда жойлаштириш (ИПО жараёни орқали корпоратив бошқарув механизмларини халқаро стандартлар асосида трансформасия қилиш модели) таклифи “НКМК” АЖ фаолиятига жорий этилди. Мазкур илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарорида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 03-28-01- сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалаётга жорий этилиши натижасида “НКМК” АЖнинг акцияларини Халқаро фонд бозорида бирламчи (ИПО) оммавий жойлаштириш таклифи бўйича чора-тадбирлар режаси халқаро консултантлари жалб этган ҳолда ишлаб чиқилди.
Бошқарув учун заҳира кадрларни таёрлаш, таълим жараёнларини марказлаштириш ва стандартлаштириш, кадрлар тайёрлашнинг барқарор сифати ва бизнеснинг жорий эҳтиёжларига мос келишини таъминлаш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш, шунингдек, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини берувчи Илғор инженерлар мактаби фаолиятини йўлга қўйиш таклифи “НКМК” АЖ фаолиятига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 03-28-01- сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалаётга жорий этилиши натижасида 2025 йилда НКМК АЖда Илғор инженерлар мактаби ташкил қилинди. Ушбу мактабида 10 та йўналишда йилига 1200 нафарга яқин муҳандис кадрларни қайта тайёрланади ва малакасини ошириши белгиланди. Топ менежмент ва ўрта бўғиндаги бошқарув учун заҳира кадрларни тайёрлаш имконияти ошди.
Кон-металлургия саноати корхоналарида рақамлаштириш (АИ ва Биг Дата асосида ходимлар фаолиятини таҳлил қилиш)ни янада такомиллаштириш асосида автоматлаштирилган кадрлар бошқаруви (ҲCМ – Ҳуман Cапитал Манагемент) тизимини жорий этиш таклифи НКМК” АЖда фаолияти қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 6 январдаги 07/24-3-183-сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида “НКМК” АЖда фаолиятида кадрларни танлаш, ҳисобини юритиш, захирасини яратиш, баҳолаш, ўқитиш ва қайта тайёрлашни тўлиқ рақамлаштиришни ўз ичига олган ягона электрон платформа ишга туширилган. Бунинг ҳисобига инсон омилини камайтириш, қоғоз сарфини тежаш билан бирга йилига 52,0 млрд.сўмдан ортиқ молиявий самарадорлик эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish