Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Дилшод Жумақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газета сарлавҳаларининг прагматик ва лингвомаданий тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2534
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07
Расмий оппонентлар: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, доцент; Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек газета сарлавҳаларининг структуравий тузилиши, прагматик ва миллий-маданий хусусиятларини фарқли ва ўхшаш жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек медиамаконида неwспапер ҳеадлине – газета сарлавҳасининг ахборий, таҳлилий ва бадиий-публицистик жанрларда намоён бўлиш даражаси, услубий белгилари, медиаматннинг асосий ғоясини ифодалашдаги роли, структур хусусиятлари ҳамда уларнинг ахборий вазифалари инглиз тилида танқидий мақола, лавҳа, фелетон ва ўзбек тилида хабар, ахборот, лавҳа, очерк жанрларида устунликка эга эканлиги аниқланган;
сарлавҳаларнинг лингвомаданий хусусиятлари ҳар икки миллатнинг менталитети, маданий омиллар билан белгиланиши, уларнинг шаклланишида айниқса, миллат кўзгуси, миллатнинг ори, номуси, ватан тимсоли каби кўчма маъно ва миллий-маданий белгиларни ўзида мужассам қилган мақоллардан фойдаланиш ўзбек газета сарлавҳаларига хослиги, инглиз тилидаги сарлавҳаларда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ибора, мақол, модал сўзлар, рамзлар, реалия кабилар жамиятдаги ҳодиса ва жараёнларни акс эттирилишида ижтимоий омиллар таъсири натижасида юзага келганлиги асосланган;
ҳар иккала тилда стандартлик ва экспрессив тамойиллари асосида тузилган сарлавҳаларнинг номинатив функсияси мақоланинг мақсади, аудиторияси ва нашрнинг контекстига қараб танланиши ҳамда мақола лиди орқали ахборот қийматини баҳолаш амалга оширилиши ва бу жараёнда атоқлар отлар инглиз тилидаги сарлавҳаларда сиёсатчилар, машҳур инсонлар ва спортчиларидан, ўзбек тилидаги сарлавҳаларда шоирлар, тарихий шахслар, таниқли инсонларнинг номларидан фойдаланиш даражаси юқори эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек газета сарлавҳаларида баёнот → тасдиқ → таклифдан иборат мантиқий занжирнинг ҳосил қилиниши прагматик бирликларнинг махсус тизимини тартибга солувчи, перлокасион эффект учун мўлжалланган полемик элементлар ва таъсир этувчи тил воситаларини қўллаш орқали юзага келиши ҳамда бу жараён журналистнинг нутқий ва касбий маҳорати билан билан боғлиқлиги, трансформация усули асносида фақат интеллектуал ва ахборий функсияни бажарувчи информемемалар инглиз, эмоционал лексика орқали баҳоловчи функсияга эга прагмемалар ўзбек газета сарлавҳаларига хослиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек газета сарлавҳаларининг прагматик ва лингвомаданий хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек медиамаконида неwспапер ҳеадлине – газета сарлавҳасининг ахборий, таҳлилий ва бадиий-публицистик жанрларда намоён бўлиш даражаси, услубий белгилари, медиаматннинг асосий ғоясини ифодалашдаги роли, структур хусусиятлари ҳамда уларнинг ахборий вазифалари инглиз тилида танқидий мақола, лавҳа, фелетон ва ўзбек тилида хабар, ахборот, лавҳа, очерк жанрларида устунликка эга эканлиги хусусидаги илмий янгиликлардан “Сурхондарё телеканали”нинг “Мунаввар кун” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Сурхондарё телеканали”нинг 2023-йил 26-июлдаги 01-16/ 700 23-сон маълумотномаси). Натижада оммавий аудиториянинг газета сарлавҳасининг ахборий, таҳлилий ва бадиий-публицистик жанрларда намоён бўлиш даражаси, услубий белгилари ҳақидаги билимлари бойишига хизмат қилган;
сарлавҳаларнинг лингвомаданий хусусиятлари ҳар икки миллатнинг менталитети, маданий омиллар билан белгиланиши, уларнинг шаклланишида айниқса, миллат кўзгуси, миллатнинг ори, номуси, ватан тимсоли каби кўчма маъно ва миллий-маданий белгиларни ўзида мужассам қилган мақоллардан фойдаланиш ўзбек газета сарлавҳаларига хослиги, инглиз тилидаги сарлавҳаларда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ибора, мақол, модал сўзлар, рамзлар, реалия кабилар жамиятдаги ҳодиса ва жараёнларни акс эттирилишида ижтимоий омиллар таъсири натижасида юзага келганлиги каби илмий янгилик ва хулосалардан Сурхондарё вилояти “Чағониён ижтимоий-сиёсий газетасида чоп этилаётган танқидий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Чағониён ижтимоий-сиёсий газетасининг 2024-йил 16-февралдаги 10-сон маълумотномаси). Натижада тайёрланган махсус таҳлилий-танқидий материалларнинг сифат ва самарадорлиги, мазмун-моҳияти янги ғоялар, янги сўз ва иборалар билан услубий бойитилган;
ҳар иккала тилда стандартлик ва экспрессив тамойиллари асосида тузилган сарлавҳаларнинг номинатив функсияси мақоланинг мақсади, аудиторияси ва нашрнинг контекстига қараб танланиши ҳамда мақола лиди орқали ахборот қийматини баҳолаш амалга оширилиши ва бу жараёнда атоқли отлар инглиз тилидаги сарлавҳаларда сиёсатчилар, машҳур инсонлар ва спортчиларидан, ўзбек тилидаги сарлавҳаларда шоирлар, тарихий шахслар, таниқли инсонларнинг номларидан фойдаланишига оид илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тайёрланган мониторинг ва ҳисоботларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармасининг 2024-йил 15-февралдаги 01-17/43-сон маълумотномаси). Натижада газета сарлавҳаларининг медиаматн мазмунини акс этишида прагматик бирликларнинг махсус тизимини тартибга солувчи, таъсир этувчи тил воситаларини қўллаш журналистнинг нутқий ва касбий маҳорати билан билан боғлиқлиги ҳақида маълумотга эришилган ва бошқарма мутахассисларининг хабардорлик даражаси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish