Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаходжаева Гулчеҳра Абдунабиевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдромда кардиоваскуляр ва кардиоренал муносабатлар бузилишини ташхислаш, даволаш чораларини мукаммаллаштириш», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib47.

Илмий маслаҳатчи: Рахимов Шухрат Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Tib.64.01.

Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ferdinando Franzoni, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Италия).

Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматология университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромда сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда кардиоваскуляр ва кардиоренал ўзаро алоқаларининг ўзига ҳослигини аниқлаш, шунингдек метаболик синдром билан биргаликда келган юрак етишмовчилигининг самарадор фармакотерапиясини ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба метаболик синдром компонентларининг сурункали юрак етишмовчилиги клиник намоён бўлиши ва авж олиб боришидаги аҳамияти аниқланиб, бу ўзгаришлар нафақат касалликни оғирлик даражасига (оралиқ чап қоринча ҳайдаш фракцияси) боғлиқлиги, балки МС компонентларининг (дислипидемия, гипертриглицеридемия, абдоминал семизлик, артериал гипертензия ва 2-тип қандли диабет мавжудлиги) турли комбинацияда намоён бўлиши билан ҳам алоқадорлиги исботланган;

СЮЕда МСнинг мавжудлиги ва авж олиб бориши (дислипидемия, гипертриглицеридемия, абдоминал семизлик, артериал гипертензия ва 2-тип қандли диабет) кардиоренал ўзаро алоқаларнинг кучайиши ҳамда буйракларнинг функционал етишмовчилигининг авж олиб бориши билан намоён бўлиши асосланган;

СЮЕда МСнинг мавжудлиги ва авж олиб бориши (дислипидемия, гипертриглицеридемия, абдоминал семизлик, артериал гипертензия ва 2-тип қандли диабет) юрак чап қоринчасини ремоделланиш жараёнининг кучайиши, нафақат унинг структур ўзгаришлари (чап қоринча гипертрофияси ва бўшлиқларнинг дилатацияси) билан, балки унинг геометрик шакли ўзгаришлари ва эксцентрик гипертрофиянинг кучлироқ намоён бўлиши асосланган;

СЮЕ бор беморларда МС компонентларининг таъсири натижасида вагус таъсирининг сусайиши фонида симпатик асаб тизими тонусининг ортиши, юрак ритми вариабеллигини симпатик ва парасимпатик кўрсаткичларининг кескин пасайиши ҳамда вегетатив нерв тизими десентизацияси билан намоён бўлиши исботланган;

МСнинг оғир шакли (ҚД2нинг мавжудлиги) СЮЕда десентизация жараённининг авж олиб борилиши ҳамда юрак ритми бошқарилишининг марказий ва автоном назорати ўзаро алоқасининг бузилиши билан кечиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдромда кардиоваскуляр ва кардиоренал муносабатлар бузилишини ташхислаш, даволаш чораларини мукаммаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдром мавжуд бўлган беморларда кардиоваскуляр бузилишларни комплекс ва медикаментоз равишда даволаш имконлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 февралдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдроми бўлган беморларда юрак чап қоринчасининг ремоделланиши жараёнининг кучайиши билан биргаликда эндотелиал фаолияти бузилишларни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

Сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдром мавжуд бўлган беморларда чап қоринча ремоделланиши ва эндотелиал дисфункцияни ва улар орасидаги ўзаро боғлиқни аниқлаш, даволаш чораларни оптималлаштириш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республикаихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар СЮЕ ва метаболик синдроми мавжуд бўлган беморларда кардиоваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш, самарали даволаш, СЮЕ асоратларини камайтириш ва даволаш муддатини қисқаришига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish