Шапулатова Зумрат Жахонгировна
фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик хўжаликларида бузоқлар вирусли-бактериал инфекцияларининг тарқалиши, диагностикаси ва махсус профилактикаси”, 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/В31
Илмий маслаҳатчи: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019 В.12.01.
Расмий оппонентлар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Хамдамов Хабибуло Аблакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор, Джавадов Эдуард Джавадович, академик ветеринария фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси чорвачилик хўжаликларида бузоқларнинг вирусли-бактериал инфекцияларининг тарқалишини ўрганиш, диагностика ва махсус профилактика воситалари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида илк бор бузоқларнинг нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликларида вирусли-бактериал пневмоентерит қўзғатувчиларининг этиологик таркиби аниқланган;
бузоқларда ИРТ, ВД, ПГ-3, РСИ РВ ва КВИ нинг тарқалиши, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органларининг вирусли ҳамда вирусли-бактериал инфекцияларининг аралаш кечиши илмий асосланган;
бузоқларнинг вирусли инфекцияларига диагноз қўйиш учун эритроситар диагностикум такомиллаштирилиб, билвосита гемагглютинасия реакцияси билан аниқлаш усули ишлаб чиқилган ва жорий этилган;
биринчи марта бузоқларнинг инфекцион ринотрахеит, вирусли диарея, парагрипп-3, респиратор синситиал инфекцияларига қарши "Тетравир-4", вирусли диареяси, рота-, коронавирусли инфекцияси, колибактериоз ва протеозига қарши “Энтеровак – 5” вакциналарини қўллаш усули, унинг мақбул муддатлари, эмлашлар сони ва схемаси ишлаб чиқилган;
“Энтеровак-5” ва “Тетравир-4” вакциналарининг эмланган ҳайвонларнинг клиник ҳолатига, гематологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларига таъсири ўрганилган ва биопрепаратларнинг зарарсизлиги исботланган;
вирусли этиологияли респиратор касалликларнинг махсус профилактикаси самарадорлигини ошириш учун "Тетравир-4" тирик културал вакцинани Баcиллус субтилис липополисахариди (ЛПС) иммуностимулятори билан бирга қўллаш усули жорий этилган;
бузоқларнинг вирусли-бактериал пневмоентеритларида товуқлар трансовариал иммуноглобулинлари асосида махсус тайёрланган янги ветеринария биопрепарати “Энтероавиглоб-2” нинг терапевтик ва профилактик самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси чорвачилик хўжаликларида бузоқлар вирусли-бактериал инфекцияларини тарқалиши, диагностикаси ва махсус профилактикаси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Республикамиз фермер хўжаликларида вирусли этиологияли респиратор касалликларнинг профилактикаси учун тирик лиофилланган вакцина ва уни қўллаш усули ишлаб чиқилган ва жорий этилган (№ФАП 20230327, №9 (282) 26.09.2024.) (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги 02/23-591-сон маълумотномаси). Натижада бузоқларнинг вирусли пневмоентеритларининг махсус олдини олишда 90-100 фоиз самарадорликка эришилган;
бузоқларнинг вирусли диарея, рота- ва коронавирусли инфекцияси, колибактериоз, протеозига қарши фаолсизлантирилган, ассосиасияланган вакцина ва уни қўллаш усули ҳамда унинг мақбул муддатлари, эмлашлар сони, схемаси ишлаб чиқилиб, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг қорамолчилик хўжаликларига жорий этилган (№ ФАП 20230182. №9 (282) 26.09.2024.) (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги 02/23-591-сон маълумотномаси). Ушбу вакцинани қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, сарфланган 1 сўм харажатлар ҳисобига ўртача 14,7 сўм фойда олинган;
бузоқларнинг вирусли-бактериал этиологияли респиратор ва ошқозон-ичак инфекцияларини махсус даволаш ва олдини олиш воситалари ҳамда усуллари ишлаб чиқилган (УЗ ИАП 7717. 25.06.2024, №6 (279)). Бунда товуқларнинг трансовариал иммуноглобулинларига асосланган янги “Энтероавиглоб-2” препаратини қўллаш жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги 02/23-591-сон маълумотномаси). “Энтероавиглоб-2” препаратини бузоқларга қўллашнинг терапевтик самараси юқори бўлиб, иқтисодий самарадорлиги ҳар бир сарфланган 1 сўм харажатлар ҳисобига 11,8 сўмни ташкил этган;
Бузоқларнинг вирусли-бактериал ошқозон-ичак инфекцияларини олдини олиш ва даволашда “Энтероавиглоб-2” препаратини қўллаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги 02/23-591-сон маълумотномаси). Натижада бузоқлар пневмоентеритларининг олдини олишда самарадорлик 88,2%ни, даволаш самарадорлиги 90,5 % ни ташкил этган.