Нурмуродов Тулкин Исамуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини кимёвий ва термокимёвий усулларда комплекс қайта ишлашнинг физик-кимёвий ва технологик асослари», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Т105.
Илмий маслаҳатчи: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Султан Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шамшиддинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритларини кимёвий ва термокимёвий усулларда комплекс қайта ишлашнинг физик-кимёвий ва технологик асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фосфат хомашёларининг кимёвий ва минералогик таркиби ҳамда маъдан тайёрлаш ва кимёвий бойитиш жараёнларида Р2О5нинг тақсимланиши қатламлар бўйича асосланган;
паст навли МҚ фосфоритлари намуналарида рН муҳити ўзгаришига сезгир бўлган кимёвий табиати жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи иккита таркибий қисмларини термоишқорий қайта ишлашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор конларнинг турли қатламларидан олинган <-2 мм ўлчамли паст навли юқори карбонатли фосфоритларини хлорид кислотали қайта ишлаб, икки турдаги хлорсиз ва хлорли фосфоконцентратлар олишнинг мақбул технологик шароитлари аниқланган;
25оСда паст навли фосфоритларни нитроза газлари билан қайта ишлашда кальций нитрит-нитрат, азот-фосфатли концентрат олишни асословчи CaCO3 – NxOy – H2O; Ca3(PO4)2 – NxOy – H2O ва фосфорит – NxOy – Н2О системаларидаги 2Na+, Ca2+//2NO2-, SO42- – H2O ўзаро таъсир этувчи тўртлик системалари ва Ca2+//2NO32-, (2NO3-), SO42- – H2O учлик системаларида нитроза газлари ва қаттиқ фазанинг таъсирлашиши асосланган;
куйдирилмаган ювиб қуритилган фосфоконцентратдан экстракцион фосфор кислотаси ва бу кислотани уч валентли оксидлар ва фтордан тозалагандан сўнг тоза аммоний ва кальций фосфат тузлари олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
бойитилган фосфоритни нитрат кислотали қайта ишлашнинг мақбул технологик шароитлари ва илк бор нитрат кислотали эритмани уч босқичли аммонийлаштириш асосида дикальцийфосфат олиш мумкинлиги исботланган;
илк бор паст навли юқори карбонатли фосфоритларни калий ва натрий карбонатлари иштирокида термик қайта ишлаб, термоишқорий фосфатлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Қизилқум фосфоритларини кимёвий ва термокимёвий усулларда комплекс қайта ишлашнинг физик-кимёвий ва технологик асосларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларини чиқинди нитроза газлари билан парчалаб азот-фосфорли ўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04343, 2008 й.). Натижада чиқинди нитроза газлари ва паст сифатли Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида азот-фосфорли минерал ўғит олиш имконияти яратилган;
паст навли Қизилқум фосфоритидан термофосфат ўғит олиш технологияси Навоий кон-металургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металургия комбинати ДКнинг 2018 йил 31 майдаги 02-06-03/6919-сон маълумотномаси). Натижада паст навли МҚ фосфоритларидан кислотали реагентлар ишлатмасдан юқори самарали фосфорли ўғитлар олиш имконини берган;
МҚ фосфоритларининг куйдирилмаган ювиб қуритилган концентратидан экстракцион фосфор кислотаси олиш технологияси Навоий кон-металургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металургия комбинати ДКнинг 2019 йил 31 майдаги 02-06-03/6919-сон маълумотномаси). Натижада куйдирилмаган ювиб қуритилган фосфорит концентратидан концентрацияси 20%дан кам бўлмаган экстракцион фосфор кислотаси олиш имконини берган;
паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларидан дикальцийфосфат олиш технологияси Навоий кон-металургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металургия комбинати ДКнинг 2019 йил 31 майдаги 02-06-03/6919-сон маълумотномаси). Натижада бойитилмаган паст навли Қизилқум фосфоритларидан тўғридан-тўғри дикальцийфосфат олиш имконини берган;
Қизилқум фосфорит мажмуасида ҳосил бўладиган минераллашган масса ва шламли чиқиндиларни қайта ишлашнинг мақбул технологик шароитларини ишлаб чиқиш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Навоий кон-металургия комбинати ДК билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 апрелдаги 9388542017 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада фосфорит маъданларини бойитиш жараёнида фосфокоцентратда Р2О5 миқдорини ошириш имконини берган.