Ҳамроева Юлдуз Саидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда кардиоваскуляр хавф авж олиши ва ривожланиши истиқболини белгилаш”, 14.00.05– Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2402.
Илмий раҳбар: Саидова Мухаббат Мухидиновна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.К. Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда юрак - қон томир касалликлари ривожланиши хавфини эрта прогнозлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли склеродермия билан оғриган беморларда кардиоваскуляр патология хавф даражаларини эрта баҳолашда хавф омиллари ва SCORE шкаласининг прогностик аҳамияти устунлиги исботланган;
тизимли склеродермия билан оғриган беморларда умумий уйқу артерияси ремоделланиш жараёнларининг, яъни интима медиа комплекси қалинлашишининг прогностик аҳамияти аниқланган;
ишлаб чиқилган диагностик ва прогностик мезонларга асосланиб яратилган электрон мобил дастурларни қўллаш натижасида тизимли склеродермияни эрта ташхислаш, диспансер назоратига олиш, комплекс текшириш ва беморларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини прогнозлаш имконияти асосланган;
тизимли склеродермия билан беморларда юрак- қон томир касалликлари хавф омиллари, диагностик ва прогностик мезонларини ҳисобга олган ҳолда индивидуаллаштирилган касалликка эрта ташҳис қўйишга ва юрак-қон томир хавфини эрта аниқлашга қаратилган алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Тизимли склеродермия билан беморларда кардиоваскуляр хавфни прогнозлаш усули» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/9-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан оғриган беморларда кардиоваскуляр патология хавф даражаларини эрта баҳолашда хавф омиллари ва SCORE шкаласининг прогностик аҳамияти устунлиги исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан беморларда юрак-қон томир касалликларига олиб келувчи хавф омилларини ва кардиоваскуляр хавфни эрта аниқлаш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган юрак-қон томир касалликлари прогноз қилинган ва кардиоваскуляр касалликлар ва уларнинг асорати олдини олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда кардиоваскуляр касалликлар келиб чиқишига олиб келувчи хавф омилларини эрта аниқлаш ва SCORE шкаласидан фойдаланиб, кардиоваскуляр хавф даражасини аниқлаш орқали юрак-қон томир касалликлари олди олинган. Касалхонада тизимли склеродермия билан касалланган бемор кардиоваскуляр зарарланиш билан бирга даволанганда юрак-қон томир касалликларини даволашда ишлатиладиган дори воситалари ҳар бир беморга бюджет маблағлари ҳисобидан 508200 сўмни ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 650400 сўмни ташкил этишини эътиборга оладиган бўлсак, кардиоваскуляр зарарланишни прогнозлаш натижасида ушбу маблағни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда кардиоваскуляр хавф омилларини эрта аниқлаш, ривожланиши мумкин бўлган кардиоваскуляр касалликларни олдини олиш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 1158600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан оғриган беморларда умумий уйқу артерияси ремоделланиш жараёнларининг, яъни интима медиа комплекси қалинлашишининг прогностик аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда йирик қон томирларда атеросклеротик зарарланишнинг ҳосил бўлиши натижасида кардиоваскуляр патология ва унга олиб келувчи асоратлар (инфаркт, инсульт, тўсатдан коронар ўлим) ривожланишини олдини олиш мақсадида умумий уйқу артерияси допплерография усулида муддатидан олдин интима медиа комплексини қалинлашиш ҳолатининг аниқланиши юрак-қон томир асоратлари ривожланиши ва натижада ногиронлик ва ўлим ҳолатлари ривожланишининг олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия касаллиги кардиоваскуляр зарарланиш билан бирга келганда касалхонада даволаниш кунлари 13-14 кунни ташкил этса, коморбид ҳолатни эрта аниқлаш ва даволаш чоралари ўз вақтида тавсия этиш шифохонада даволаниш муддатини қисқартиртириб, 9-10 кунни ташкил этган ва бу шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 159200 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 39800 сўмни ташкил қилади). Хулоса: тизимли склеродермия касаллиги кардиоваскуляр зарарланиш билан кечганда касаллик клиник кечиши оғирлигини эрта ташхислаш ва даволашни комплекс олиб бориш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 79600 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 159200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган диагностик ва прогностик мезонларга асосланиб яратилган электрон мобил дастурларни қўллаш натижасида тизимли склеродермияни эрта ташхислаш, диспансер назоратига олиш, комплекс текшириш ва беморларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини прогнозлаш имконияти асосланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш профилактик муассасаларида, бирламчи бўғинларда тизимли склеродермия касалликларини эрта аниқлаш, ташҳис қўйиш ва кардиоваскуляр хавфни прогнозлаш тизимли склеродермияли беморларда юрак-қон томир тизими касалликларидан яқин 10 йилда ўлим хавфини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия касаллигининг кўп симптомли эканлиги ва бундай беморларда висцерал зарарланишларнинг кечикиб, кўпинча асоратлар пайдо бўлгандан сўнг белги беришини эътиборга олган ҳолда касалликни эрта ташҳислаш ва келиб чиқиши мумкин бўлган юрак-қон томир касалликларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган мобил дастурлардан фойдаланилганда кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи бошқа текширув усулларини қўллаш зарурати йўқлиги ҳисобига сарф харажатларни 28,8% камайтириш имконини берган ва самарадорликни 83,7% га оширган. Шунингдек тизимли склеродермия касаллигига эрта ва аниқ ташҳис қўйиш имкони вужудга келган. Хулоса: тизимли склеродермия касаллигини эрта ташҳислаш ва кардиоваскуляр хавфни прогнозлашда ушбу мобил дастурларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 142000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 188000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан беморларда юрак- қон томир касалликлари хавф омиллари, диагностик ва прогностик мезонларини ҳисобга олган ҳолда индивидуаллаштирилган касалликка эрта ташҳис қўйишга ва юрак-қон томир хавфини эрта аниқлашга қаратилган алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия касаллиги беморларга ижтимоий муносабатларга таъсир этиб, функционал муаммоларни юзага келтириши ва беморнинг ўз ташқи кўринишидан норозилик ҳолатини келтириб чиқариши, шунингдек, ҳаёт сифатини пасайишига олиб келиши мумкин. Жисмоний нуқсонлардан ташқари бундай беморларнинг 18-65% да руҳий тушкунлик ва депрессиянинг юқори даражалари кузатилиши ўрганилган. Таклиф этилган мобил дастурлар, алгоритмлар ва комплекс ёндашувлардан файдаланилган ҳолда тизимли склеродермия билан беморларда кардиоваскуляр хавфни эрта ташҳислаш ва даволаш сифати яхшиланган, нохуш натижаларни прогноз қилиш ҳамда касалликнинг кечиши ва асоратларини олдини олиш ва яшаш сифатини яхшилашга муваффақ бўлинган. Шу билан биргаликда беморларда вужудга келиши мумкин бўлган ногиронлик ҳолати ва ўлим даражасини пасайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий янгилик жорий қилунганга қадар, тизимли склеродермияда кардиоваскуляр хавфни эрта аниқлаш, беморга ташхис қўйиш, даволаш ва юрак фаолиятини имкон қадар тиклашга қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача ҳар бир бемор учун 3960000 сўм сарфланган бўлса, илмий янгилик тадбиқ этилгач, бу харажатлар 2607600 сўмгача камайди. Тадқиқотлар асосида эрта босқичларда аниқланган кардиоваскуляр хавф бўлган беморга ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш чора тадбирлари бўйича бир бемор учун бир даволаниш курсида ўртача 1352400 сўм тежалди. Аммо тизимли склеродермия тизимли аутоиммун касаллик бўлганлиги сабабли, бу беморларимиз ҳар 6 ойда даволанишларига тўғри келади ва шундан келиб чиқиб, ҳар бир бемор учун йилига 2704800 сўм тежаб қолинишига муваффақ бўлинди. Хулоса: тизимли склеродермия касаллигида кардиоваскуляр касалликларни олдини олиш 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан ўртача бир йилда 2704800 сўм иқтисод қилиш имконини берган.