Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимова Гули Абдилвахоб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жануби-Ғарбий Қизилқум минтақасида тарқалган Салсола Л. туркуми айрим турларининг структуравий мослашиш хусусиятлари”, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1242
Илмий раҳбар: Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
    Расмий оппонентлар: Ражабов Тошпўлот Файзуллоевич, биология фанлари доктори, профессор; Бердибаева Дилфуза Базарбаевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Салсола Л. туркуми турлари онтогенезининг давр ва босқичларида вегетатив органларининг диагностик белгиларини ўрганиш асосида структуравий мослашиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
С. паулсении ва С. лептоcлада турлари онтогенезида виргинил даврнинг қисқалиги ва генератив даврнинг узоқлиги репродуктив ривожланиш стратегияси ҳисобланиб, қурғоқчил шароитга юқори даражада мослашганлиги очиб берилган;
С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турлари баргининг тупбаргсимон шаклланганлиги уларнинг примитивлиги, С. паулсении ва С. инcанесcенс турларида эса баргининг тупбаргсизлиги ва уруғпаллабаргнинг котиледонар типлилиги уларнинг эволюция жараёнида продвинутийлиги изоҳланган;
С. паулсении ва С. инcанесcенс турлари уруғпаллабарг ва барг мезофилларида кранс ҳужайранинг шаклланганлиги – C4-типли, С. аперта, С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турларида эса уруғпаллабарг мезофиллида кранс ҳужайранинг шаклланмаганлиги – C3-типли ва барг мезофиллида кранс ҳужайранинг шаклланганлиги – C4-типли фотосинтез жараёнининг амалга ошиши очиб берилган;
онтогенезининг мевалаш фазасида С. аперта ва С. инcанесcенс – моноподиал типли мезобазитон шохланганлиги, С. паулсении ва С. сcлерантҳа – симподиал типли базитон шохланганлиги, С. лептоcлада турида эса гемисимподиал типли мезобазитон шохланганлиги аниқланган;
ўрганилган турлар ўқ органларининг аномал-поликамбиал йўғонлашганлиги С. паулсении поясининг кранс-склеренхим-боғламсимон типлилиги, С. аперта, С. инcанесcенс, С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турларида эса склеренхим-боғламсимон типлилиги, С. паулсении, С. аперта, С. инcанесcенс турлари илдизининг спирал-боғламсимон типлилиги, С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турларида эса ҳалқали-боғламсимон типлилиги аниқланган;
ассимиляцияловчи ва ўқ органларининг структуравий мослашган белгилари асосида С. паулсении ва С. инcанесcенс турларида ксероморф белгилар, С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турларида эса ксеро-галоморф белгилар ҳамда С. аперта турида галоморф белгиларнинг устунлик қилиши изоҳланган;
Салсола турлари вегетатив органларининг ҳужайраларида калций оксалат друзлари ва кристалларнинг мавжудлиги шўрланган тупроқдаги оғир металларнинг заҳарлилик даражасини камайтириши ҳисобига тупроқнинг фитомелиоратив таркибини яхшилашда истиқболли турлар сифатида фойдаланишга тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жануби-Ғарбий Қизилқум минтақасида тарқалган Салсола Л. туркуми айрим турларининг структуравий мослашиш хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
Салсола турларининг Жануби-Ғарбий Қизилқум минтақасида тарқалиши бўйича олинган маълумотлар Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғига жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2024 йил 20-августдаги №013 сонли маълумотномаси). Натижада Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғида (ГБИФ) Жануби-Ғарбий Қизилқум минтақасидаги Салсола турларини география ва филогенез бўйича глобал таҳлил қилиш имконини берган;
 Жануби-Ғарбий Қизилқум минтақасида С. паулсении, С. аперта, С. инcанесcенс, С. сcлерантҳа ва С. лептоcлада турларидан йиғилган 150 дан ортиқ гербарий намуналари  Марказий Осиё ўсимликлар дунёси бўйича энг йирик коллекциялардан бири Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) илмий ноёб объекти фондига топширилди. Тадқиқот ҳудудидан йиғилган Салсола турларининг янги гербарий намуналари ҳамда шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий гербарий фондида сақланаётган гербарий намуналари асосида Қизилқум округида ўсувчи Салсола турларнинг морфологик таснифи келтирилиб, уларнинг тарқалиш хариталари яратилди ва Ўзбекистон Флораси янги нашрида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 17-сентябрдаги № 4/1255-2081-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудидан йиғилган гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) илмий ноёб объект фондини бойитган, Ўзбекистон флорасининг янги нашри ва Ўзбекистон флорасининг электрон маʼлумотлар базасининг ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish