Касимова Шахзодахон Рамизидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нурота тоғларининг олтин маъданлашувини статистик металлогеник баҳолаш», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/GM27.
Илмий раҳбар: Садикова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Исаходжаев Бахтиёр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Нурходжаев Анварбек Караходжаевич, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметгеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нурота тоғларининг олтин маъданлашувини статистик металлогеник баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Нурота тоғларининг олтин маъданлашувининг металогеник потенциали ва геологик тузилишини ҳар томонлама акс эттирувчи картографик модели яратилган;
статистик металлогеник таҳлил учун ArcGIS муҳитида алгоритмлар ва дастурларни бирлашган услубияти ишлаб чиқилган;
илк бор зичликни экстраполяция қилиш усули орқали Нурота регионининг металогеник потенциали баҳоланган;
олтин маъданли объектлар (конлар, маъдан намоёнлари ва минералашиш нуқталари) нинг жойлашуви маъдан қамровчи жинсларнинг шаклланиш шароитларига, уларнинг литологик таркибига, деформацияланиш ўзига хосликларига ва узилмали бузилмаларга боғлиқлиги статистик аниқланган;
олтин маъданлашиш регионал чуқур ёриқларнинг кесишиш зоналарига макон буйича боғлиқлиги миқдорий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нурота тоғларида олтин металлогеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геологик тузилишини ҳар томонлама акс эттирувчи картографик модели «Регионал геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДУКда амалиётга жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 04/15-спр-сон маълумотномаси). Натижада Нурата тоғларида олтин учун геологик қидирув ва съемка ишларини олиб бориш имконини берган;
ArcGIS муҳитида алгоритмлар ва дастурларни бирлашган услубияти «Регионал геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 04/15-спр-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлар истиқболини баҳолашда фойдаланилган ва олиб борилаётган геология қидирув ишларини оптимал режалаштиришга имкон яратган;
олтин маъданлашувига истиқболи ўн бешта майдонларнинг саккизтаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Хорижий инвестициялар жалб этиладиган геологик ўрганиш учун қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган турларининг истиқболли йўналишлари» (28.03.2018 й., №246) рўйхатига киритилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 04/15-спр-сон маълумотномаси). Натижада геология қидирув ишларини олиб бориш учун Дарбаза майдонига (Жанубий Корея) ва Хуроб майдонига (Туркия) инвестицияларни киритиш имконини берган.