Абдашимов Зафар Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неврологик беморларда ишлатиладиган яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари ва анальгетикларнинг фармакоэпидемиологияси», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib357.
Илмий раҳбар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номли Москва давлат тиббий-стоматология университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рефлектор оғриқ синдроми билан кечувчи остеохондроз билан касалланган беморларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг рационал қўлланилишини ва НЯҚВ танлашнинг оптимал йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рефлектор оғриқ синдромли умуртқа поғонаси остеохондрозида дори воситаларидан фойдаланганда А, В ва С-текширув гуруҳларида клиник-фармокологик аудити ўтказилиб, касалликни даволаш учун қўлланиладиган дори воситаларининг солиштирма оғирлиги ва стандарт даволаш тизимининг издан чиққанлиги исботланган;
рефлектор синдромли умуртқа поғонаси остеохондрозини даволашда носелектив ЦОГ ингибиторлари ва ГКСнинг биргаликда ишлатилиши гастродуоденал соҳа тизимининг издан чиқиши ҳамда ногиронликнинг келиб чиқиш фоизи ошиши исботланган;
рефлектор синдромли умуртқа поғонаси остеохондрозини даволашда қўлланиладиган дори воситалари А, В, С синфлар бўйича нотўғри тақсимланганлиги, асосий харажат носелектив ЦОГ ингибиторлари (А синф) воситаларига кўп сарфлаганлиги, селектив ЦОГ-2 ингибиторлари эса кам фойдаланилган гуруҳ ҳисобланиши асосланган;
умуртқа поғонаси остеохондроз билан касалланган беморларда клиник самараси бир хилда бўлган селектив ЦОГ-2 ингибиторларини носелектив ЦОГ ингибиторларига нисбатан яхши ўзлаштирилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Неврологик беморларда ишлатиладиган яллиғланишга қарши ностероид дори воситалар ва анальгетикларни фармакоэпидемиологияси бўйича олинган натижалар асосида:
“Суяк-мушак оғриқларида ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва анальгетикларнинг фармакоэпидемиологияси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 сентябрдаги 8н-р/236-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома суяк-мушак оғриқларини даволашда қўлланиладиган дори воситалар структурасини танлаш, даволашнинг фармкоэпидемиологик хусусиятлари ва касалликнинг ташхислаш ва даволаш тизимининг издан чиқиши оқибатида йўқотиладиган сарф-харажатларни ва ногиронликнинг фармакологик аудтини аниқлаш имконини берган;
“Суяк-мушак оғриқларида ностероид яллиғланишга қарши воситаларни танлаш хусусиятлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 сентябрдаги 8н-р/237-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия неврологик амалиётда кўп қўлланилувчи НЯҚВ ва анальгетикларни ҳамда уларнинг терапевтик самарасини аниқлашга имкон берган;
стационар шароитда умуртқа поғонаси остеохондрозини даволашда қўлланилувчи дори воситаларининг клиник-фармакологик аудити ва улар структурасини такомиллаштириш чоралари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази неврология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси неврология бўлими, 2-республика клиник шифохонаси амалиётига (Соғлиқ сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8н-д/215-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши неврологик беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, самарали ва хавфсиз замонавий дори воситаларини қўллаш асосида ушбу нозологияни фармакотерапияси сифатини ошириш имконини берган.