Петрухина Наталья Михайловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ф. М. Достоевский ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти контекстида», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1/Fil109.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Бахтиёр, филология фанлари доктори, профессор, академик; Юсупов Тойир Жаббарович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари доктори. профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Достоевский ижодининг эстетик ва бадиий-фалсафий концептлари рецептив тизими ягона концептуал йўлларини тадқиқ қилиш ва ХХ аср жаҳон адабий жараёни шаклланишига ушбу ёзувчи бадиий тизимининг аҳамияти, қонуниятларининг таъсири, роли ва аҳамиятини белгилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Достоевский ижодига методологик ёндашув тизимли равишда Достоевский ижодига хос дунёқараш (ахлоқий, диний-фалсафий, тарихий, ижтимоий) ва эстетик (сўз ижодкорлиги эстетикаси маъносида) аспектларни рецептив эстетика ракурсида кенг миқёсда таҳлил қилишнинг синтетик тизими шакллантирилган;
«адабиётлараро» рецептив майдон шаклланиши исботланиб, «умумий типологик қатор»нинг учта асосий чизиғи аниқланди: Ф. Достоевский ва рус адабиёти, Ф. Достоевский ва Ғарбий Европа экзистенциал анъанаси ҳамда Ф. Достоевский ва ХХ аср ўзбек романчилиги кабиларни очиб берилган;
Ф.Достоевскийнинг «исёнкор шахс» концепти доирасида марказлашган «ахлоқий талаблар» координаталарини тизимлаштириш ва контекстуал таҳлил қилиш тизими жараёнида «Ғарб-Россия-Шарқ» ментал учлиги типологияси далилланган;
илк бор роман матнининг ҳам жанрий, ҳам структур координаталарини тизимлаштириш контекстида Достоевскийнинг «кўп оҳангли» романи ва ХХ аср ўзбек романчилик анъанасининг мотивлари очи берилган;
Достоевский асарларининг кўп қатламли бадиий таҳлили, шунингдек, ХХ асрнинг бир қатор ёзувчиларининг нафақат тўғридан-тўғри компаратив мувофиқлиги тизимида, балки қиесий, типологик, анъана даражасида тўғридан-тўғри ва яширин иқтибос олиш, дунёқарашга оид бадиий ўзлаштириш, маданий-фалсафий тизимида қайта кодлаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ф.Достоевский ижодини ўрганиш республиканинг таълим рус тилида олиб бориладиган мактаб дастурига киритилган ва ёзувчи ижодини бадиий таҳлил қилиш ва «Бечора кишилар» романининг таҳлили натижалари таълим рус тилида олиб бориладиган 9-синфларнинг «Адабиёт» дарсликларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрь 548-сон Дастурига асосан амалга оширилган ва Халқ таълими вазирлигининг 30 ноябрь 2017 йилдаги № 01/11-01/07-1735-сон рақамли хати). Натижада мактабларда адабиётни ўқитишнинг илмий-методик базаси даражаси кўтарилган;
Ф.Достоевский ижодининг рецептив эстетикаси ҳақидаги хулосалар «Рус адабиёти ва маданияти чексиз: тараққиёт истиқболлари» номли халқаро лойиҳанинг жорий қилиниши доирасида фойдаланилган (Россотрудничествонинг 2017 йил 11 ноябрдаги 01/11-01/02-87-сон маълумотномаси). Натижада Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида илмий ва маданий соҳаларда Ф.Достоевский ижодининг ўқитиш усуллари такомиллашган;
Ф.Достоевский ижодинининг рецептив эстетикаси ҳақидаги хулосалар «Маdaniyat va ma\'rifat» каналида эфирга узатилган «Жаҳон адабиёти» кўрсатувини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг «Маdaniyat va ma\'rifat» телеканалининг 2017 йил 21 декабрдаги 02-15/889-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг бадиий адабиётни санъатнинг бир тури сифатида англаш қобилияти, бадиий-танқидий фикрлаш даражаси кўтарилган ва кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув сценарийларининг илмий-манбавий савияси бойиган;
адиб ижодининг жаҳон миқёсида ўқитилиши ва ттадқиқ этиш бўйича олинган натижалардан «Рус адабиёти ва маданияти чексиз: тараққиёт истиқболлари» номли халқаро лойиҳа доирасида волонтёрларга илмий асосланган туркум маърузалар ўқишда фойдаланилган (Россотрудничествонинг 2017 йил 11 ноябрдаги 01/11-01/02-87-сон маълумотномаси). Натижада Россотрудничество фан ва маданий маркази тингловчилари Ф.Достоевский ижодининг бугунги кундаги ўрганилиш йўналишлари ва кам ўрганилган қирраларини яхшироқ тушунишларига хизмат қилган;
Ф.Достоевский ижоди бўйича илмий-бадиий ва публицистик асарлар Л.Толстой номидаги АРМ фойдаланувчилари ва илмий ходимлар учун каталогизация тизимига киритилган (Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Ўрта махсус профессионал таълим маркази Информацион ресурс марказининг тадқиқот жорийланиши тўғрисидаги акти 2018 йил 18 январдаги 01-18/055-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ф.Достоевский ижодини ўзбек ёзувчиларининг ижоди билан солиштирма контекстда илмий-тадқиқот олиб борувчилар учун фойдали манба бўлиб хизмат қилган.