ШариповаИродаПулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент шаҳрида юқори онкоген хавфга эга папилломавирусли инфекциянинг эпидемиологик хусусиятлари ва профилактикаси», 14.00.30–Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib319.
Илмий раҳбар: Мустафаев Хайрулла Муртазаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Миртазаев Амантурди, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Максудова Дилноза Саидкамаловна, тиббиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрида юқори онкоген хавфга эга папилломавирусли инфекциянинг эпидемиологик хусусиятлари ва профилактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда филогенетик гуруҳлар даражасида юқори онкоген хавфга эга папилломавирус инфекциясининг эпидемиологик хусусиятлари ва аёллар орасида папилломавируснинг онкоген аҳамияти исботланган;
турли филогенетик гуруҳларда аёлларнинг ёши ва вирус концентрациясига нисбатан боғлиқлиги асосланган;
одам папилломавирусини аёлларда эрта аниқлашнинг клиник ва эпидемиологик аҳамияти асосланган;
цервикал суртмадан аниқланган юқори онкоген хавфга эга папилломавирус юкламаси ҳамда ноинвазив аниқланган вируслар юкламаси орасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори онкоген хавфга эга папиллома вирусли инфекциянинг эпидемиологик хусусиятлари ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Папилломавирус инфекция, муаммога замонавий қараш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8н/169-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма юқори онкоген хавфга эга папилломавирусли инфекциянинг эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ва профилактикасини амалга оширишда аёлларда ноинвазив усулда сийдикда папилломавирусни аниқлаш ва эмлаш орқали касалликнинг олдини олиш ва уни эрта ташхислаш имконини берган;
юқори онкоген хавфга эга папилломавирусли инфекциянинг эпидемиологик хусусиятлари ва профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар онкология диспансери клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши бачадон бўйни раки касаллигини даволашга нисбатан эпидемиологик таҳлиллар асосида уни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган эмлаш ишларини амалга ошириш натижасида 5 йилда 1,5–2,0 миллион АҚШ долларини тежаш имконини яратган.