Курбанов Ботиржон Журабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси профилактикаси тадбирларини такомиллаштиришда касаллик юққан муддатини аниқлашнинг ўрни ва аҳамияти», 14.00.30–Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib443.
Илмий раҳбар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ОИТСга қарши кураш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброҳим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнингмақсади:ОИВ-инфекциясининг профилактикаси тадбирларини такомиллаштиришда касаллик юққан муддатини аниқлашнинг ўрни ва аҳамиятини асослашданиборат.
III.Тадқиқотнингилмийянгилиги:
республикада илк маротаба антитаначалар авидлигини баҳолаш орқали ОИВ-инфекциясининг юқиш муддати асосланган;
илк маротаба ОИВни юқтирганлик муддатини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
ОИВни 6 ой ичида юқтирганларнинг эпидемиологик таҳлиллари ҳамда касалликнинг клиник босқичлари, СД4 ҳужайралар сони ва вирусли юклама кўрсаткичлари асосида эпидемиологик назорат такомиллаштирилган;
ОИВни юқтирганлик муддати СД4 ҳужайралар миқдори, вирусли юклама ва инфекциянинг клиник босқичлари билан тескари боғлиқликка эга эканлиги асосланган;
ОИВнинг ташхисини аниқлашда ушбу касалликни юқтириш муддатини аниқлаш усули натижасини серологик, иммунологик ва молекуляр-генетик таҳлил маълумотлар билан таққослаш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқотнатижаларинингжорийқилиниши.
Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси профилактикаси тадбирларини такомиллаштиришда касаллик юққан муддатини аниқлашнинг ўрни ва аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистонда ОИВ-инфекциясининг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 8н-д/142-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ОИВ-инфекциясига эрта ташхис қўйиш ва эпидемиологик назорат доирасида касалланиш кўрсаткичини аниқлаш имконини берган;
«Шифохона ичи инфекциялари профилактикаси» санитария меъёр ва қоидалари (0342-17-сонли СанҚваМ). Мазкур меъёрий ҳужжат даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш имконини берадиган санитария-гигиена, профилактик ва эпидемияга қарши мажмуавий чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган.
ОИВ-инфекциясига ташхис қўйиш ва эпидемиологик назорат доирасида касалланиш кўрсаткичини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши кураш марказлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 8н-з/171-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалаиётга жорий қилиниши аҳоли орасида касалланишни ОИВ-инфекцияси юққанларни муддатига кўра аниқлаш, ОИВ-инфекциясини аниқлашнинг мукаммалигини изоҳлаш, мақсадли ҳамда эпидемияга қарши тежамкор дастурларни ишлаб чиқиш имконини яратган.