Севинов Жасур Усмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Идентификацион ёндашув мезонлари асосида технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлаш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/T141.
Илмий маслаҳатчи: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Марахимов Авазжон Рахимович, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Улугбек Султанович, техника фанлари доктори, профессор; Абдукадыров Абдузариф Абдурауфович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ximavtomatika» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: идентификацион ёндашув мезонлари асосида технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мувофиқлаштириш талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазамлаштириш параметрининг оптимал қийматини ошкора танлаш имконини берувчи турли моделли структуралар учун идентификациялаш тенгламасининг бошланғич маълумотлари топшириқлари хатоликларининг баҳолари олинган;
кальман типидаги мунтазамлашган фильтр асосида дисперсиялар минимумлиги мезони бўйича динамик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлашнинг турғун субоптимал алгоритмлари ишлаб чиқилган;
соддалашган мунтазамлаштиришнинг ретроспектив ва итерацияли вариантлари асосида динамик объектларни субоптимал адаптив-локал бошқаришнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
сингуляр ёйишга асосланган мунтазамлаштириш ва псевдомурожаат усуллари асосида динамик бошқариш объектларини идентификациялашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тўпламли моделлар ва уларнинг параметрларини гаусс тақсимотининг чекли йиғиндиси кўринишидаги силлиқлантиришдан фойдаланиш асосида мослаштириш ёрдамида реккурент идентификациялаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ортогонал бўлмаган факторизациялаш ва ёмон шартланган ёки хос квадрат матрицаларни псевдотескари тартибда ёзиш асосида динамик объектларни локал-оптимал адаптив бошқариш системаларида бошқариш таъсирларини шакллантиришнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;
вариацион тенгсизликлар усулидан фойдаланиб, итератив мунтазамлаштириш тамойили асосида берк бошқариш системасида объект ва ростлагич параметрларини идентификациялашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Идентификацион ёндашув мезонлари асосида технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини қуриш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адаптив бошқариш системаларини синтезлашнинг ишлаб чиқилган усуллари ва мезонлари, берк бошқариш системасида объект ва ростлагич параметрларини идентификациялашнинг мунтазам алгоритмлари, динамик объектларни субоптимал адаптив-локал бошқариш системаси «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» УКда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 01-736/А-сон маълумотномаси). Натижада калий ўғитини ишлаб чиқаришдаги калий хлоридни қуритиш жараёнидаги технологик режимларини барқарорлаштириш ва унинг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
динамик системаларни идентификациялаш ва адаптив бошқариш масалаларини ечишни дастурий-алгоритмик қўллаб-қувватлашга мўлжалланган дастурий модуллардан тузилган IARE (Identification, Adaptation, Regularization, Estimation) дастурий мажмуаси «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» УКда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 01-736/А-сон маълумотномаси). Натижада калий хлоридни қуритиш технологик жараёнини идентификациялаш ва бошқаришнинг дастурий-алгоритмик таъминоти амалга оширилган ва бу қуритиш жиҳозини ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
автоматик ростлаш системасининг ишлаб чиқилган синтезлаш алгоритмлари буферли танкернинг босимини стабиллаш учун «IMIR-TRADE GROUP» МЧЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 01-736/А-сон маълумотномаси). Натижада буферли танкерда босимни ростлаш жараёнининг сифат кўрсаткичларини оширишга эришилган.