Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатов Ойбек Ғаниевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини тарихий-маданий мерос воситасида ривожлантириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped173.

Илмий раҳбари: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини тарихий-маданий мерос воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

   тарихий-маданий мерос воситасида талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг таянч компетенциялари (ахборот-ҳуқуқий, меъёрий-методик ва ижтимоий-маданий) “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш мазмунини ижтимоий-гуманитар, математика ва табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан ўзаро ҳамкорликда интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;

талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти инновацион таълимнинг коллаборатив (ҳамкорликда ўқитиш, гуруҳий мунозара, ўқув лойиҳалари) ва имитацион технологиялари (тренинг, дебат, ишбилармонлик ўйинлари, ролли ўйинлар)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

талабаларнинг ахборот-таҳлилий компетенциясини ривожлантириш методикаси мотивацион, баҳолаш, коммуникатив, рефлексив босқичларга асосланган тарихий матнлар билан ишлаш бўйича машғулотларни интенсив (матнларни таққослаш, герменевтик таҳлил этиш, матндаги зиддиятлиликни аниқлаш) лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;

“Давр билан диалог (ДБД)” технологиясининг аналитик, ташкилий, фаолиятга доир, мониторинг ва натижавийлик босқичлари тарихий-маданий мерос воситасида талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг мазмунли-жараёнли ва ташкилий-педагогик компонентларини уйғун оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг таянч компетенциялар тизимини аниқлаштиришга доир таклифлардан «Педагогика» таълим соҳаси 5110600 – тарих ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 октябрдаги 89-03-2497-сон маълумотномаси). Натижада тарих ўқитиш методикаси йўналишида ўқитиладиган фанлар мазмуни бойитилган;

талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг тизимли-функционал моделини такомиллаштиришга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги “Олий таълим тизимида интернет-маданиятини ривожлантириш тўғрисидаги” 23-сон буйруғи билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 октябрдаги 89-03-2497-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган;

педагогика олий таълим муассасаларининг педагогика ва психология йўналиши талабалари учун яратилган “Педагогик аксиология” ўқув қўлланмасининг “Педагогик аксиологияни тадқиқ этишга доир методологик ёндашувлар” бобини ёзишда назарий ҳамда амалий материал сифатида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 октябрдаги  89-03-2497-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантиришнинг аксиологик мазмуни такомиллаштирилган;

тарихий-маданий мерос воситасида талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш компетентлигини ривожлантириш технологияси такомиллаштирилган ҳамда таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 октябрдаги 89-03-2497-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар асосида тарихий-маданий меросни ўргатиш методикаси мазмуни такомиллаштирилган ва талабалар томонидан “Давр билан диалог (ДБД)” технологиясини муваффақиятли ўзлаштирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish