Абдуллаев Давлатали Алижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон флорасидаги Эремурус М. Биеб. туркуми турларининг интродуксия шароитидаги биологияси”, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B629.
Илмий раҳбар: Печеницин Владмир Петрович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Фарход Исомиддинович, биология фанлари доктори; Самадова Шохиста Азаматовна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ботаника боғида Эремурус туркумига мансуб турларни интродуксия шароитида биологиясини ўрганиш, географик тарқалишини аниқлаш ва коллекциясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эремурус турларининг гуллаш муддатлари ва гуллашнинг бошланиши учун зарур бо'лган о'ртача суткалик ҳароратлар йиғиндиси бо'йича фарқланувчи гуруҳлари аниқланган;
о'рганилган Эремурус турлари о'згарувчан (лабил) репродуктив стратегия билан ажралиб туради, унинг самарадорлиги турнинг яшовчанлиги, ёруғлик таъсири ва айрим турлар учун гуллаш пайтида ҳаво ҳарорати ва намлигига боғлиқ;
ўрганилган Эремурус турлари генератив органлар кўрсаткичлари орасида боғлиқлик мавжудлиги ва йўналиши бўйича сезиларли фарқларга эга эканлиги аниқланган;
уруғларнинг очиқ грунт шароитида унувчанлиги уларнинг мутлақ (абсолют) массасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Йирик уруғлардан унган ниҳоллар юқори даражали метаболизм ва заҳира озиқ моддаларни тутувчи илдизларга эга илдизпоянинг жадал ривожланиши билан тавсифланади;
қизил китобга мансуб турлар эрта гуллаши, меваларни кам хосил бўлиши, уруғларнинг паст унувчанлиги, вегетатив кўпайиш қобилиятининг сустлиги каби биологик хусусиятлари билан кенг тарқалган Эремурус турларидан интродуксия шароитида ҳам ажралиб туради аниқланди;
баландлик минтақалар бўйича 4 тур чўл, 13 тур адир, 23 тур тоғ, 3 тур яйловларда тарқалган бўлиб, тоғ минтақаси учун 7 тур, адир минтақаси учун эса 7 тур, чўл минтақаси учун эса 3 тур хос эканлиги аниқланди;
илк бор Эремурус робустус мисолида Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган турларни табиий яшаш жойларига муваффақиятли реинтодуксия қилиш имконияти ко'рсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасидаги Эремурус туркуми турларининг интродуксия шароитидаги биологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида тарқалган Эремурус туркуми ноёб, эндем ва Ўзбекистон Қизил китобга (2019) киритилган турларни сақлаб қолиш, кўпайтириш ҳамда реинтродуксия қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Тошкент Ботаника боғи геофит турларини эх-ситу шароитида кўпайтириш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 22-июндаги 4/1255-1363-сон маълумотномаси). Натижада, 25 дан турдан ортиқ Эремурус коллекциясини ташкил этиш ва интродуксиясини амалга ошириш имконини берган;
Эремурус туркуми турларининг Ўзбекистон флорасида тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари ва камёб эндем турларини табиий яшаш шароитига қайтариш орқали локал популяциялар яратиш Нурота давлат қўриқхонаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 19-августдаги 03-03/3-3975-сон маълумотномаси). Натижада Нурота давлат қўриқхонасида тарқалган Ўзбекистон Қизил китобга (2019) киритилган турлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш ва қўриқхона ҳудудида туркум вакилларининг локал популяциясини яратиш имконини берган;
интродуксия қилинган Эремурус туркуми турлари интродуксион баҳоланиб, кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш учун тавсиялар берилган, ўсимликлар Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2023-йил 21-декабрдаги 1-13/2960-сон маълумотномаси). Натижада, Юнусобод тумани Боғишамол кўчасининг йўл ёқаларига экилганлиги ва муваффақиятли синовдан ўтган ва кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш имконини берган..