Абсанов Ахмад Абдусаттаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молекуляр кластерлардаги молекулалараро таъсирлар ва уларнинг тебраниш спектрларида намоён бўлиши», 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/FM284
Илмий маслаҳатчи: Жумабаев Абдуваҳид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Астанов Салих Хусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Илёс Арзимуратович, физика-математика фанлари доктори.
Yтакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб молекуляр кластерларнинг шаклланиш механизмларини ва улардаги молекулалараро ўзаро таъсирларнинг табиатини тажриба ва квант-кимёвий ҳисоблашлар ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидаги натижалардан иборат:
илк бор тажрибаларда цирка ва пропион кислоталари C=О тебраниш полосаларининг мураккаблиги турли молекуляр кластерларнинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, боғланган электрон булутнинг қайта тақсимланиши C=O боғланиш куч доимийсининг бир-биридан фарқ қилиши аниқланган;
ҳисоблашларда цирка ва пропион кислоталарининг асетонитрил ва сув билан эритмаларида O-H...N ва C=O...H кўринишидаги водород боғланиш ҳосил бўлиши сабабли C=О валент тебраниш полосаларининг максимумларида силжиш аниқланган;
илк бор ҳисоблашларда пропион кислотасида тўрт типдаги димерлар геометрик тузилиши ва ўзаро таъсир энергиялари ҳамда энг барқарор димер аниқланган ҳамда бундай димернинг шаклланишида молекулалараро водород боғланишлар доминант рол ўйнаши кўрсатилган;
илк бор ҳисоблашларда учфтроцирка кислотаси сув молекулалари билан турли хил молекуляр кластерларни ҳосил қилиб, кластердаги сув молекулалари сонининг ошиши билан кластер барқарорлашиши аниқланди. Бундай кластерлар орасида энг барқарори [CF3COOH+(H2O)4] кластер бўлиб, бициклик шаклда бўлади. Сув молекулалари сони бештага етганда, кислотанинг карбоксил гуруҳига тегишли битта протон сув молекуласига ўтади ва -COO-H2O+ аниони ҳосил бўлади;
мой кислотасининг мономер, димер, тримерлари ҳамда унинг асетонитрил, ДМСО, придин ва сув билан эритмаларида С=О ва О-Н тебранишларга мос келадиган спектрал чизиқларнинг қизил силжиши аниқланди ва бу силжиш циклик ёпиқ димерларда энг катта бўлиб, циклик ёпиқ димернинг энергетик жиҳатдан барқарорлиги аниқланган;
этанолнинг сувли эритмаларида этанолнинг миқдори камайиши билан Раман ва ФТИР спектрларидаги C-H ва O-H валент тебранишларига мос келадиган полосаларининг юқори частота томонга силжиши кузатилган, бунда сув молекулалари сонининг ошиши билан О-H···О ва C-H···О кўринишидаги водород боғланишлар ҳосил бўлиши кузатилган;
асетонитрил ва унинг сув билан эритмасида C-H···О ва C≡N···H кўринишидаги ноклассик водород боғланишлар ҳосил бўлиши натижасида асетонитрилнинг C≡N ва C-H тебраниш полосаларининг кўк силжиши аниқланган;
асетонитрилнинг формамид билан эритмаларида C-H...О ва C≡N···H кўринишидаги ноклассик водород боғланишларнинг ҳосил бўлиши аниқланган, бу эса асетонитрилнинг миқдори камайиши билан C≡N валент тебраниш полосаларининг кўк силжишига олиб келиши кўрсатилган;
илк бор ноемпирик ҳисоблашларда асетонитрил, придин ва ДМСО молекулаларининг галоген molekulalari (Br2, Cl2 va BrCl) билан ўзаро таъсирлари ўрганилган. Асетонитрилнинг галоген молекулалари билан кластерларида C≡N валент тебраниш полосаларининг кўк силжиши кузатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
асетонитрил-галоген кластерларида C≡N гуруҳи орқали кучсиз H-боғланишлар орқали ноковалент ўзаро таъсирларни аниқлаш натижалари Тожикистон Миллий Фанлар Академияси С.У.Умаров номидаги Физика-техника институти Квант электроникаси лабораториясида бажарилган 0121ТЖ1255 рақамли «Разработка технологии изготовления светодиодов, инжекционных лазеров и новейших сверхчувствительных датчиков на основе полупроводниковых соединений» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ТМФА С.У.Умаров номидаги физика-техника институтининг 2024-йил 15-ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши светодиодларнинг ва сезгирлиги юқори бўлган янги датчикларнинг электрооптик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
цирка ва пропион кислоталарининг асетонитрил ва сув билан эритмаларида O-H...N ва C=O...H кўринишидаги водород боғланиш ҳосил бўлишини аниқлаш натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-4821091628 рақамли “Фотовалтаикада қўлланиш учун шаффоф ўтказувчан металл оксидлардаги наноструктураланган графенли плойнкаларни шакллантириш ва улардаги заряд ташувчиларининг кўчиш жараёнлари механизмлари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 11-декабрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши цирка ва пропион кислоталарининг асетонитрил ва сув билан эритмаларида водород боғланиш ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш имконини берган;
тадқиқот обектларининг изолясияланган мономер, димер, тример ҳамда унинг асетонитрил ва сув молекулалари билан молекуляр кластерларининг шаклланиш механизмларини аниқлаш натижалари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бажарилган ФЗ-2020092877 рақамли “Бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда гномал модда кўчиши ва суюқликлар сизиши жараёнларининг математик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 11-январдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши биржинслимас ғовак муҳитларда суюқликлар сизишининг асосий кўрсаткичларига хусусан, сизиш тезлиги, босим, босим градиенти майдонлари тарқалишига, зоналар орасидаги масса алмашинувга суюқликларнинг аномал реологик хусусиятларидан боғлиқлигини назарий асослаш сабабларини аниқлаш имконини берган;
тадқиқот натижаларининг тадбиқи натижаларига Scopus илмий маълумотлар базасига кўра, юқори импакт факторли журналларда чоп этилган 100 га яқин тажриба ва моделлаштириш тадқиқотларида, шунингдек, шарҳ мақолаларида иқтибос келтириш орқали ҳам жорий қилинган.