Абдуллаев Тоҳир Ҳасанбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим биологик фаол бирикмаларларнинг олиниши, стереокимёси ва синфланиши», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/К204.
Илмий маслаҳатчилар: Исобаев Музафар Джумаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тожикистон Миллий Фанлар академияси В.И.Никитин номидаги Кимё институти, Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович кимё фанлари доктори, профессор, Исмоилов Мўминжон Юсупович кимё фанлари доктори, доцент, Каримов Абдурашид Мусохонович кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асетилен ҳосилалари ва гетеротциклик аминлар асосида ўзига хос биологик фаолликка эга бўлган оптик изомерларни синтез қилиш ва ажратиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТН ФЕА) қоидаларига мувофиқ синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асетилен аминларининг 40 дан ортиқ, шу жумладан 15 та оптик фаол ҳосилалари, уларнинг гидрохлоридлари, шунингдек, тегишли аминларнинг амидлари ва карбаматларини олиш усуллари ишлаб чиқилган;
синтез қилинган юқори биологик фаолликка эга бўлган бирикмаларнинг оптик изомерлари антиподларини диастереомер тузлар аралашмасини этанол эритмасидан фраксион кристаллаш ё'ли билан ажратиш усуллари ишлаб чиқилган, фраксион кристалланиш жараёнида ушбу тузларни ажратиш шартлари квант кимёвий ҳисоблашлар ёрдамида асосланган;
илк бор диастереомерик (Р)–(+)– ва (С)–(–)–3-метил-3-аминопентин-1 Л–(+)–тартрат тузлари олинган, уларнинг диастереомерик тозалиги ЯМР спектрлари ёрдамида исботланган. Диастереомерик тузларнинг парчаланишининг оптик фаол (Р) – (+) – ва (С) – (–) – асетилен аминлар ҳосил бўладиган реакция йўналиши аниқланган;
олинган ва ажратилган биологик фаол моддаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши ядро магнит-резонанси, инфрақизил спектроскопия ва полариметрия ёрдамида аниқланган;
юқори конюгацияланган тизимнинг стереокимёвий хусусиятларини, жумладан этиленнинг п-электронлари, ацетилен бог'лари ва карбонил гуруҳларини квант-кимёвий ҳисоблашлар ёрдамида ҳар томонлама ўрганиш асосида алдегид протонининг этилен бог'ининг яқин протони билан бог'ланиш константасидаги фарқлар енинон диоксиалдегидларнинг конюгацияланган тизимининг копланарлик хусусияти бузилганлиги исботланган;
синтез қилинган енин триоллари холеретик фаоллиги бўйича дегидрохол кислотадан 60-90%, фармакологик та'сир доираси бўйича эса 2,5 мартадан ортиқроқ эканлиги аниқланган. Енин триолларининг З-, Э-изомерларининг фаоллигидаги фарқн, молекулалардаги ички молекуляр ўзаро та'сирлар табиатидаги фарқ билан бог'лиқ эканлиги исботланган;
асетилен аминогликоллари асосида юқори даражадаги стереоселективликка эга 5-алмашинган оптик фаол тиазолидинлар синтез қилинган ҳамда уларнинг тузилиши квант-кимёвий ҳисоблаш, ЯМР спектроскопия, термодинамик хусусиятларни аниқлаш усуллари ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асетилен ҳосилалари ва гетеротциклик аминлар асосида ўзига хос биологик фаолликка эга бўлган оптик изомерларни синтез қилиш ва ажратиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биологик фаол бирикмалар З- ва Э-6,7-диметилнон-2-эн-4-ин-1,6,7-триол ва уларнинг ҳосилалари Уйг'унлаштирилган тизим қоидаларига мувофиқ синфланиб, уларга: “З-, Э-6,7-диметилнон-2-эн-4-ин-1,6,7-триол ва унинг ҳосилалари” учун – 2905 49 000 1 янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 18 октябрдаги 17/05-24-0008-сон маълумотномаси). Натижада, бу биологик фаол моддаларни ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича тўғри таснифлаш имконини берган;
юқори биологик фаолликка эга бирикмалар (З)-2-фенилимино-4-метил-4-этил-5-метилен-тиазолидин ва уларнинг ҳосилалари Уйг'унлаштирилган тизим қоидаларига мувофиқ синфланиб, уларга: “(З)-2–фенилимино–4–метил–4–этил–5–метилен–тиазолидин ва унинг ҳосилалари” учун – 2934 20 800 1 янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона қўмитасининг 2024-йил 18-октябрдаги 17/05-24-0007-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу турдаги моддаларни экпорт ва импорт қилишда ундириладиган божхона тўловларини тўғри белгилаш ва назорат имконини берган;
ишлаб чиқилган ацетиленнинг амин ҳосилаларини синтез қилиш ва замонавий тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда конформацион хусусиятларини аниқлаш усуллари Тожикистон Миллий университетининг илмий-тадқиқот институти ҳамда органик кимё кафедраси олиб борилган илмий-тадқиқот ишларида қўлланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2024 йил 11 сентябрдаги 138-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори биологик фаолликка эга янги оптик изомерларни синтез қилиш имконини берган;
айрим биологик фаол бирикмаларни олиш, стереокимёсини ўрганиш ва таснифлаш усулларидан Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетининг биоорганик ва коллоид кимё кафедраси илмий-тадқиқот ишларида қўлланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2024 йил 11 сентябрдаги 138-сонли ва Тожикистон давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 26-сентябрдаги маълумотномалари). Натижада, фойдали фармакологик хусусиятларга эга янги оптик фаол бирикмалар олиш имконини берган.