Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаҳобиддинова Малоҳат Зайнилобиддин қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Таълим сифати менежментини умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этишни такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”, 08.00.05-“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Iqt3897.
Илмий раҳбари: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна., иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассислари ҳодимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим сифати менежментини умумий  ўрта таълим мактабларида ташкил этишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра «сифатли таълим» тушунчасининг мазмуни «барча шахслар ўз жамиятларидаги фарқлар ва хилма-хилликда уйғун яшашга, ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш билан бирга, уларнинг билим, таъсирчан ва ижодий қобилиятларини ва тафаккурини салоҳиятли рўёбга чиқариш имкониятлари ва ҳуқуқларини тан оладиган таълим» нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларга мувофиқлаштириш ва талимни барқарор ривожлантириш мақсадларини ифодаловчи ИСО: 9000-2001 талабларига мослашувчан миллий таълим сифати менежменти тизими таклиф этилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқув режанинг мукаммаллик даражасини (Виж=0,079) ҳамда нисбий муҳимлигини (Виж=0,076), ўтказаётган машғулотлардан ўқувчиларнинг қониқишини (Виж=0,0679) даражаларда эксперт бахолаш орқали табиий ва аниқ фанларга устиворлик бериш асосида таълим сифатини таъминлаш асосланган;
умумий ўрта таълимда ўқув-услубий фаолиятни лойиҳалашнинг   битирувчилар билимининг сифати, фанлар рўйхатининг мувофиқлиги ҳамда таълим дастурларининг дарс ўтиш жараёнига мослашувчанлигини индуктив таъминлашга қаратилган сифат менежменти тизимига хос схема таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим сифати менежментини умумий  ўрта таълим мактабларида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «сифатли таълим» тушунчасининг мазмуни «барча шахслар ўз жамиятларидаги фарқлар ва хилма-хилликда уйғун яшашга, ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш билан бирга, уларнинг билим, таъсирчан ва ижодий қобилиятларини ва тафаккурини салоҳиятли рўёбга чиқариш имкониятлари ва ҳуқуқларини тан оладиган таълим» нуқтаи назаридан такомиллаштирилган назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Таълим менежменти» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 24-майдаги 150-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда Ўрта мактабларда таълим сифати менежментини такомиллаштиришга оид  назарий билим ва амалий кўникмаларни кенгайтириш имкония яратилган;
таклиф этилган ихтисослаштирилган таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларга мувофиқлаштириш ва талимни барқарор ривожлантириш мақсадларини ифодаловчи ИСО: 9000-2001 талабларига мослашувчан миллий таълим сифати менежменти тизими Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари фаолиятига тадбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси мактабгача  ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 9-январдаги 03-33-50-сон маълумотномаси). Натижада, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари томонидан таълим дастурлари, дарс ўтиш жараёни лойиҳалари, дарс ўтиш мавзулари ва режаси, ўқитувчи ва ўқувчилар учун  услубий материаллар ишлаб чиқиш фаолияти самарадорлиги ортган. Президент мактаблари Республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларини таянч мактаб сифатида зарурий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш имконияти яратилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқув режанинг мукаммаллик даражасини (Виж=0,079) ҳамда нисбий муҳимлигини (Виж=0,076), ўтказаётган машғулотлардан ўқувчиларнинг қониқишини (Виж=0,0679) даражаларда эксперт бахолаш орқали табиий ва аниқ фанларга устиворлик бериш асосида таълим сифатини таъминлаш асосланган таклифлардан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари фаолиятига тадбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси мактабгача  ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 9-январдаги 03-33-50-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўқитиш сифатидан қониқиш даражаси ортган,  битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши 2023 йилда 98,7% га, хориж олий таълим муассасаларига қабул қилиниши эса 21% га етган;
умумий ўрта таълимда ўқув-услубий фаолиятни лойиҳалашнинг   битирувчилар билимининг сифати, фанлар рўйхатининг мувофиқлиги ҳамда таълим дастурларининг дарс ўтиш жараёнига мослашувчанлигини индуктив таъминлашга қаратилган сифат менежменти тизимига хос схемадан фойдаланиш таклифи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари фаолиятига тадбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси мактабгача  ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 9-январдаги 03-33-50-сон маълумотномаси). Натижада, Президент мактабларида таълим сифати яхшиланиб,  Умумий ўрта таълим мактаблари орасидаги нуфузи, ўқишга киришга бўлган талаблар (2023-йилда 5,8 фоизга) ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish