Рустамова Сабогул Мамарежаб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пародонт яллиғланиш касалликларини лаборатор мониторингини биокимёвий оптималлаштириш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1079.
Илмий раҳбар: Хаджиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институте, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Насирджан Мухамеджонович, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пародонтит ва гингивит касаллиги билан оғриган беморларда оғиз суюқлигининг биокимёвий ва метаболик биомаркерларининг информативлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
периодонтал патогенлар фонида бириктирувчи тўқима (суякларга хос молекулалар ва металлопротеиназалар) деградациясининг яллиғланиш маркерларининг диагностик информативлиги (протеолитик ферментлар, қисқа занжирли ёғ кислоталари, ситокинлар) баҳоланди, бу ноинвазив диагностика учун кенг имкониятларни очиб беради;
бириктирувчи тўқима деградацияси, суяк тўқимаси резорбсияси, яллиғланишни чақирувчи ситокинларнинг молекуляр маҳсулотларини ўрганиш усулларининг аналитик ишончлилиги баҳоланган;
биокимёвий ва физик-кимёвий тадқиқотлар учун оғиз суюқлигидан наъмуна тайёрлаш учун оптимал шароитлар аниқланган;
ГХ/МСД газ хроматографи аниқлик, экспрессивлик, ишончлилик ва сезгирлик талабларига жавоб беришини инобатга олган ҳолда, ушбу тадқиқот усулини биокимёвий тадқиқот усуллари билан биргаликда пародонт касалликларнинг клиник диагностикасида қўллаш имконияти кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурункали тарқалган пародонтит касаллигининг оғирлик даражасини ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали тарқалган пародонтит ва гингивит билан касалланган беморларда оғиз суюқлиги биомаркерларини ўзгаришини баҳолашда ишлаб чиқилган тавсиялар Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораториясида ва Тошкент шаҳар Соғлиқни Сақлаш бош бошқармаси Янгиҳаёт тумани 66-сонли оилавий поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Оъзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 15 майдаги 02-28/10367-сон маълумотномаси). Натижада, лаборатория кўрсаткичларини баҳолашнинг оптимал биокимёвий усуллари асосида пародонт яллиғланиш касалликларини эрта ташхислаш ва оғирлик даражасини баҳолаш имконини берган;
пародонт касалликлари билан касалланган беморлар оғиз суюқлигидаги протеолитик ферментлар, ишқорий фосфатаза, а-амилаза ва лактат дегидрогеназа фаолликларининг ўзгаришлари бўйича натижалардан «Медиcал Cентер ат траининг &ресеарч Институте-Жерамба Илму Суксес» лойиҳасида биомаркерлар ёрдамида пародонт касалликларининг ривожланиш босқичларини эрта ташҳислаш ва янги прогнозларини аниқлашда фойдаланилган (Траининг & ресеарч Институте-Жерамба Илму Суксес, Индонесиа 2024 йил 15 июндаги маълумотномаси). Натижада касалликдан азият чекаётган кўплаб беморларда касаллик ривожланиш босқичларини эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.