Sayt test rejimida ishlamoqda

Зойиров Тулкин Элназаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндодонто-пародонтал зарарланишни даволашни такомиллаштириш ва олдини олиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib204.

Илмий маслаҳатчи: Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Антонова Александра Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори; Ходжиметов Абдугаффар Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат стоматология университети (Россия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: пародонт тўқималари ва пульпанинг функционал ҳолатини баҳолаш асосида эндодонт-пародонтал зарарланишни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор эндонто-пародонтал зарарланиши, даражасини эксперт хулосаси орқали баҳолаш мезонлари ҳамда даволашда янгича ёндашув тизими асосланган;

эндонто-пародонтал зарарланишда пародонт ва илдиз пульпаси қон томирлари айланиши тизими ва цитокинлар профилининг бузилишининг яллиғланиш патогенезида ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган;

касалликни клиник оғирлик даражаси пульпо-пародонтал тўқималарининг тузилмаларидаги липидларнинг перикисли оксидланиши ва антиоксидант тизимининг функционал ҳолатининг тизимли равишда ўзгаришлари исботланган;

пародонтитни анъанавий даволашдан сўнг пульпа тўқималаридаги ўзгаришлар касалликни ривожланишида пародонт ва пульпа тўқималарининг шикастланиши билан патогенетик алоқодорлиги исботланган;

эндодонто-пародонтал зарарланиш жараёнида тиш кариесга учраган ва тишлар жойлашувига кўра тиш пульпа тўқималарини функционал ҳолатига электроодонтометрия ва лазер доплерометрия орқали даволаш тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: эндодонто-пародантал зарарланишни даволашни такомиллаштириш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Витал тишлар пульпасининг функционал ҳолатини баҳолаш натижасида эндодонт-пародонтал зарарланишни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишга услубий ёндошув» услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги 8н-д/63-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма витал тишлар пульпасининг функционал ҳолатини баҳолаш натижасида эндодонт-пародонтал зараланишни эрта ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;

«Эндодонт-пародонтал зарарланишни комплекс даволашда Вектор ультратовуш тизимидан фойдаланиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 8н-р/21-сон маълумотномаси) Мазкур услубий қўлланма эндодонт-пародонтал зарарланишни даволашда Вектор ультратовуш фойдаланиш тартиби ва даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;

«Эндодонт-пародонтал зарарланишни тарқалиши, клиникаси, қиёсий ташхиси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма эндодонт-пародонтал зарарланишни эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, қиёсий ташхислаш такомиллаштириш имконини берган;

эндодонто-пародантал зарарланишни даволашни такомиллаштириш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳар 1-стоматологик поликлиникаси, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси, Самарқанд давлат тиббиёт институти стоматологик поликлиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 8н-д/155-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши пульпа ҳолатини клиник интерпретациясига боғлиқ ҳолда пародонт касалликлари билан оғриган беморларни текшириш ва даволаш тактикасини танлаш, функционал ҳолатининг бузилишлари, эндодонт-пародонтал зарарланишларни юзага келиш ҳавфини сезиларли даражада камайтириш, иммуногомеостазда, оғиз бўшлиғи ва ўзак каналларда ПОЛ-АОС тизимида бузилишларни аниқлаш, «Vektor» аппаратини ва ўзак каналларни озонли электрофорез билан санация қилиш натижасида ўзининг юқори клиник самарадорлиги, ножўя таъсирнинг мавжуд эмаслиги ва қўллаш жараёнида асоратларнинг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish