Sayt test rejimida ishlamoqda

Исақова Зебо Муродовнанинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Davlat xizmatiga loyiha boshqaruvi standartlarini joriy etish istiqbollari)”, 08.00.13 – “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Iqt205.
Илмий раҳбар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович; и.ф.д., проф. Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви шароитида давлат хизматига лойиҳа бошқаруви стандартларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш боʻйича илмий-услубий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 - давлат хизмати амалий фаолиятида «лойиҳа бошқаруви» ва «лойиҳавий бошқарув» тушунчалари қиёсий-терминологик таҳлил қилинган. Ушбу таҳлил натижасида уларнинг PMI PMBOK халқаро стандарти асосида қўлланилиши ҳамда тушунчаларнинг мақсад ва вазифалари ўртасидаги фарқлар, «давлат хизматида лойиҳа бошқаруви» тушунчаси назарий ва методологик жиҳатдан асослаб берилган;
тармоқлар ва ҳудудларни жадал ривожлантириш учун ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни давлат йиллик дастурларига киритиш ва лойиҳа бошқарувини халқаро стандартлар асосида амалга оширишнинг комплекс чора-тадбирлари асосланган;
миллий малакалар тизимини жорий қилишда лойиҳа бошқарувига оид компетенцияларини ишлаб чиқиш орқали ходимларни ишга қабул қилиш, ташкилот ичида ва ташкилотлар ўртасида вертикал-горизонтал ҳаракатларда малака талабларини белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий ва юқори даражадаги ташрифлар натижасида тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ижросини лойиҳа бошқаруви стандартларини жорий этиш орқали самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари асосланган;
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари фаолиятининг KPI тизимини лойиҳа бошқаруви стандартларига асосланган ҳолда такомиллаштиришга оид услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
давлат хизматида лойиҳавий бошқарув тизимини ривожлантиришда унинг ташкилий-бошқарув самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар сабаб ва оқибат (Cause and Effect Analysis) ҳамда тизим таҳлили (Structure Analysis) воситасида 2030 йилгача прогноз параметрларининг сценарий вариантлари ишлаб чиқиш орқали услубий ёндашув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда давлат хизматига лойиҳа бошқаруви стандартларини самарали жорий этишга оид олинган натижалар асосида:
давлат хизмати амалий фаолиятида «лойиҳа бошқаруви» ва «лойиҳавий бошқарув» тушунчалари қиёсий-терминологик таҳлили амалга оширилган. Ушбу таҳлил натижасида уларнинг PMI PMBOK халқаро стандарти асосида қўлланилиши, шунингдек, мазкур тушунчаларнинг мақсад ва вазифалари ўртасидаги фарқлар, «давлат хизматида лойиҳа бошқаруви» тушунчаси назарий-методологик жиҳатдан илмий асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил июн ойидаги №DGU 202408269-сонли гувоҳномаси);
тармоқлар ва ҳудудларни жадал ривожлантириш учун ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни давлат йиллик дастурларига киритиш ва лойиҳа бошқарувини халқаро стандартлар асосида амалга оширишнинг комплекс чора-тадбирлари ҳақидаги таклиф Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш муддатини 2,7 фоизга ва мавжуд ресурслардан самарасиз фойдаланишни 1,9 фоизга камайтиришга муайян даражада хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31-октябрдаги 01/00-02/26-10620-сон маълумотномаси);
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари касб фаолияти турларини белгилаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ва малакаларни баҳолаш марказлари фаолият ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги PQ-4939-сон «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 октябрдаги 01/00-02/26-10620-сон маълумотномаси). Таклиф 29 та касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши ҳамда 22 та малакаларни баҳолаш маркази фаолиятининг олиб борилишига муайян даражада хизмат қилган;
миллий малакалар рамкасини жорий қилишда лойиҳа бошқарувига оид компетенциялар тизимини ишлаб чиқиш орқали ходимларни ишга қабул қилиш, ташкилот ичида ва ташкилотлар ўртасида вертикал-горизонтал ҳаракатланишда малака талабларини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 275-сон «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 октябрдаги 01/00-02/26-10620-сон маълумотномаси). Таклиф лойиҳа бошқарувига оид компетенциялар тизими амалиётга жорий этилишига муайян даражада хизмат қилган;
олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича имзоланган «йўл хариталари» ижросини лойиҳа бошқаруви стандартларини жорий этиш орқали таъминлаш бўйича таклиф мазкур жараён самарадорлигини оширди. Натижада, оригинал мақсадларга эришиш даражаси 78% га, режалаштирилган ишлар ажратилган бирламчи бюджет доирасида якуни кўрсаткичи эса 67% га ошган (Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2024 йил 21 июндаги 01/539-01-сонли маълумотномаси);
давлат хизматида лойиҳалар бошқаруви тизимини шакллантириш жараёнида унинг ташкилий-бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи омиллар методологик жиҳатдан асослаб берилган. Натижада, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши 12% га ошган, шунингдек, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши таъминланган (Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2024 йил 21 июндаги 01/539-01-сонли маълумотномаси);
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда лойиҳа бошқаруви стандартларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги PQ-5230-сон «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида акс этган. Таклифга кўра, KPI кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилояти бўйича 22% ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигининг ошишига хизмат қилган. Туманлардаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича берилган таклиф асосида уларнинг фаолияти самарадорлиги 17% га ошган (Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2024 йил 21 июндаги 01/539-01-сонли маълумотномаси);
давлат хизматида лойиҳавий бошқарув тизимини шакллантиришда унинг ташкилий-бошқарув самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар сабаб ва оқибат (Cause and Effect Analysis) ҳамда тизим таҳлили (Structure Analysis) воситасида 2030 йилгача прогноз параметрларининг сценарий вариантлари ишлаб чиқишнинг услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги PQ-5230-сон қарорида акс этган. Таклиф сценарийли ёндашувнинг режалаштирилишига кўра лойиҳавий бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Тадқиқот натижалари ва амалий қўлланиши мазкур соҳада давлат бошқаруви ва лойиҳалар бошқарувини янада такомиллаштириш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish