Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Диларом Нигматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистонда гендер салоҳиятини оширишнинг мафкуравий жиҳатлари”  
09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари  (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1347
Илмий раҳбар: Агзамходжаева Саида Сабитханова фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Нодирахон Райимжоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятда шахс гендер салоҳиятининг моҳияти, тузилиши ва ривожланиш қонуниятларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда гендер салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи мафкуравий жиҳатларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тараққиёт жараёнида аёллар ва эркакларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда тенглик таъминлангани ҳар бир инсон, уларнинг жинси, миллати ёки ижтимоий ҳолатидан қат'и назар, тенг ҳуқуқларга эга ва тенг имкониятлар орқали о'з қобилиятларини ривожлантириши инсон қадр-қимматининг универсаллиги тамойилига асосланиш очиб берилган;
эркак ва аёлларнинг интеллектига тенг баҳо бериш, уларнинг ишлаб чиқариш, фан ва таълим тизимида ўзларини намоён қилиш учун тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятларнинг яратилиши гендер салоҳиятини сиёсий вакиллик, таълим олиш имконияти, иқтисодий иштирок жиҳатдан оширишнинг механизми эканлиги асосланган;
 Шарқ ва Ғарб давлатларида диннинг секулярлашуви аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ва гендер салоҳиятини ошириш, уларнинг сиёсий бошқарув тизимида ишлаш ва ўз иқтидорини намоён қилиш ижтимоий адолат ва тенгликнинг обектив омили эканлиги очиб берилган;
аёлларнинг оиладаги мавқеини ошириш, авлодлараро давомийликни таъминлаш, фарзанд тарбиялаши учун иқтисодий, ижтимоий, маънавий шароитларнинг яратилиши гендер салоҳиятини таъминлаш, аёлларнинг камситилишини олдини олишга йўналган мафкуравий методология эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда инсоннинг гендер салоҳияти ва имкониятларининг тадқиқ этиш натижасида:
ижтимоий тараққиёт жараёнида аёллар ва эркакларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда тенглик таъминлангани ҳар бир инсон, уларнинг жинси, миллати ёки ижтимоий ҳолатидан қат'и назар, тенг ҳуқуқларга эга ва тенг имкониятлар орқали о'з қобилиятларини ривожлантириши инсон қадр-қимматининг универсаллиги тамойилига асосланишга оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Дугоналар», «Та'лим ва тараққиёт», «Миллат ва ма'навият» теле ва радиодастурларида гендер масалаларини мунтазам ёритиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио-комраниясининг 2024-йил 14-майдаги 26-36-896-сонли ма'лумотномаси). Натижалар тингловчиларнинг аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга барчанинг масъуллигини тушуниш ва уларнинг шу шароитлардан фойдаланиш маданяитини шакллантиришга хизмат қилган;
эркак ва аёлларнинг интеллектига тенг баҳо бериш, уларнинг ишлаб чиқариш, фан ва таълим тизимида ўзларини намоён қилиш учун тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятларнинг яратилиши гендер салоҳиятини сиёсий вакиллик, таълим олиш имконияти, иқтисодий иштирок жиҳатдан оширишнинг механизмига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирларини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 18-майдаги 2-13-21-2254-сонли ма'лумотномаси). Натижалар, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг билим ва малакаларини оширишга оид туркум тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб давлатларида диннинг секулярлашуви аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ва гендер салоҳиятини ошириш, уларнинг сиёсий бошқарув тизимида ишлаш ва ўз иқтидорини намоён қилиш ижтимоий адолат ва тенгликнинг обектив омилига оид Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг 2022-йилдаги Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборотини шакллантиришда кенг фойдаланилган (Марказнинг 2024-йил 24-майдаги 01/560-сонли маълумотномаси). Натижалар 2022-йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишлари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижроси тўғрисидаги маълумотларни фалсафий асослаш ва амалиётга жорий этишга хизмат қилган;
аёлларнинг оиладаги мавқеини ошириш, авлодлараро давомийликни таъминлаш, фарзанд тарбиялаши учун иқтисодий, ижтимоий, маънавий шароитларнинг яратилиши гендер салоҳиятини таъминлаш, аёлларнинг камситилишини олдини олишга йўналган мафкуравий методология эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси «Миллий тикланиш» демократик рартиясининг 2023-йил 12-май куни «Миллий тикланиш» демократик рартияси Марказий кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан «Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида» мавзусида очиқ мулоқоти материалларини тайёрлашда фойдаланилган («Миллий тикланиш» демократик рартиясининг 2024-йил 17-июндаги 02/02-45-сонли маълумотномаси). Натижалар партия электоратининг ижтимоий фаоллигини ошириш, гендер салоҳиятини оширишга йўналган давлат сиёсатининг моҳиятини тушуниш ва ундан унумли фойдаланишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish