Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Умедилло Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза экинида минерал ўғитлар самарадорлигини ошириш усуллари (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.04 – Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1499.
Илмий раҳбар: Саттаров Журакул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qх/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Каримов Хусниддин Нагимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза етиштиришда минерал ўғитлар самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минерал ўғитлар самарадорлигини оширишда ғўзага амалда қўлланилаётган минерал ўғитларга нисбатан уларни алоҳида ва органик ўғитлар билан биргаликда қўллаш (N250P180К140 кг/га + 20 т/га гўнг) нинг маъқбул меъёрлари аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида (сизот сувлари сатҳи 5 метрдан пастда) минерал ўғитларни анъанавий (амалдаги) усулда қўллашга нисбатан қисқартирилган муддатда (шудгор остига ва экиш олдидан) қўлланилганда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигида кескин фарқ кузатилмасада, бироқ 6-7 кун барвақт пишиши аниқланган;
ғўза навларига минерал ўғитларнинг турли меъёр ва нисбатда қўллаб, унинг реакцияси ҳосилдорлик бўйича баҳоланганда, энг юқори кўрсатгич «С-6524», «Султон», «Наманган-77» навларида, энг паст кўрсаткич эса «Бухоро-6», «Андижон-37» навларида эканлиги аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза етиштиришда минерал ўғитларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф қилинган усулларнинг тупроқ озиқ ва ўсимлик озиқланиш режимига мақбул таъсири исботланган;
минерал ва органик ўғитларни биргаликда ҳамда минерал ўғитларни қисқартирилган (икки) муддатларда қўлланилганда назоратга (таққосланадиган шароитга) нисбатан 20 ц/га юқори ҳосил шакллантирилиб,  рентабеллик 17% ошириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза экинида минерал ўғитлар самарадорлигини ошириш усуллари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Суғориладиган типик бўз тупроқларда ғўзага минерал ва органик ўғитларни биргаликда қўллаш бўйича тавсиялар» номли ҳамда «Минерал ўғитларни икки муддатда қўллаш бўйича тавсиялар» номли тавсиялар Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 27-мартдаги 02/025-1048-сон маълумотномаси). Натижада, тумандаги пахтачиликка ихтисослашган кластер ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ғўзада минерал ўғитлар самарадорлигини ошириш имконини берувчи минерал ва органик ўғитлар биргаликда қўллаш (N250P180K125 кг/га +20 т/га) ишланмаси Тошкент вилояти Бекобод туманида 12,0 га майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 27-мартдаги 02/025-1048-сон маълумотномаси). Натижада ғўзадан ўртача 39,2 с/га пахта ҳосили олинган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза учун мақбул ўғит меъёри (N300P210K150 кг/га) ва уни 2 муддатда (шудгор остига 70% ва экиш билан 30%) қисқартириб қўллаш ишланмаси Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Омадли Рустамбек» фермер хўжалигида 7,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 27-мартдаги 02/025-1048-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий шароитга нисбатан ўғит самарадорлиги пасаймаган ҳолда, 6-7 кун эрта пишган, ҳосилдорлик 42,1 с/га ни ташкил қилган, сарф-харажатлар тежалган, рентабеллик даражаси 18 фоизни ташкил этган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида парваришланган ғўза навларига минерал ўғитларнинг қўллаш усули Тошкент вилояти Пскент туманида 10,0 га майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 27-мартдаги 02/025-1048-сон маълумотномаси). Натижада, минерал ўғит реакцияси бўйича энг юқори кўрсаткич «С-6524» навида кузатилган, ҳосилдорлиги 35,9 с/га ни ташкил этган, толанинг технологик кўрсаткичлари яхшиланган, рентабеллик даражаси эса 10 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish