Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Наргиза Сайфуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ақли заиф ўқувчиларда вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларини таълим жараёнида ривожлантириш (бошланғич синфлар мисолида)», 13.00.03–Махсус педагогика (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped178.

Илмий раҳбар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори; Назарова Дилдора Асадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синфларда ақли заиф ўқувчиларнинг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш ҳамда уни таълим жараёнида фаоллаштиришнинг илмий ва методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ақли заиф болалар билиш фаолиятининг турғун бузилиши жараёнида уларнинг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмалари “менинг оилам”, “мойчечак гули расмини биргаликда бўяш”, “пирамидани йиғиш ва ажратиш”, “эртак сўзлаб бериш”, “россолимо”, “амалий топшириқлар”, “воқеабанд расмлар”дан иборат махсус методикалар асосида уларнинг ривожланиш даражаларини аниқлаш такомиллаштирилган;

ақли заиф ўқувчиларнинг ҳаётга ижтимоий мослашув кўникмалари, вербал, паралингвистик ҳамда новербал мулоқот воситаларининг узвийлиги таълим жараёнида уларни интеграциялаш асосида ривожлантирилган;

бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмалари, фаол ва пассив луғат бойлиги дидактик, ҳаракатли ва сюжетли-ролли ўйин технологияларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилган;

тизимли ёндашув (изчиллик, узвийлик ва узлуксизлик, индивидуал ва дифференциал, оддийдан мураккабга қараб, нутқ ва тафаккур боғлиқлиги, фаоллик ва фаолиятлилик тамойиллари)  асосида бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиши кўникмаларини коррекцион-педагогик машғулотларда шакллантириш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларни вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларини таълим жараёнида ривожлантириш  бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантиришда  ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 2011 йил 13 сентябрдаги “Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни  тасдиқлаш хақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли қарорига асосан “Нутқ ўстириш”, “Саводга ўргатиш” дарсларида, “Логопедик машғулот”, “Куни узайтирилган гуруҳ” машғулотларида ўйин технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва  амалиётга татбиқ этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги 01-02/1-3-369-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларининг такомиллашишига эришилган;

бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмалари, фаол ва пассив луғат бойлиги дидактик, ҳаракатли ва сюжетли-ролли ўйин технологияларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилган, уларнинг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантириш технологияси такомиллаштирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги 01-02/1-3-369-сон маълумотномаси). Натижада бакалавр-дефектолог мутахассисларини тайёрлашда махсус педагогика фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишга  хизмат қилган;

умумтаълим мактабларида бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмалари, фаол ва пассив луғат бойлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатли ва сюжетли-ролли ўйин технологиялари машғулотларни ташкил этишда амалиётга татбиқ этилган (Халқ таълими вазирининг 2017 йил 7 сентябрь 01-02/1-3-369 сонли маълумотномаси). Натижада махсус педагогика фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларининг вербал ва новербал мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида ихтисослаштирилган мактаб дефектолог ва тарбиячиларининг малакасини ошириш жараёнида семинар-тренинглар ўқув-услубий таъминотини яратишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги 01-02/1-3-369-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат бошланғич синф ўқитувчиларининг такомиллаштирилган таълим технологияларини фойдаланиш имкониятларини янада кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish