Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Шахноза Дилмуродовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантиришда коррекцион-педагогик иш тизими », 13.00.03–Махсус педагогика (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped357.

Илмий раҳбар: Аюпова Мукаррам Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори; Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантиришда коррекцион-педагогик иш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мактабгача ёшдаги болалар нутқининг грамматик қурилишини (онтогенез ва дизонтогенез) ривожлантиришнинг коррекцион-педагогик иш тизими тузилмаси логопедиянинг тизимлилик, комплекслилик ҳамда ривожланиш тамойилларига устуворлик бериш, дифференциал ташхис қилиш асосида такомиллаштирилган;

грамматик кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантиришнинг коррекцион-педагогик иш тизимини махсус мактабгача таълим жараёнига татбиқ қилишнинг самарадорлиги нутқнинг психолингвистик динамикасини баҳолаш асосида аниқланган;

нутқ грамматик қурилишини ривожлантиришнинг коррекцион-педагогик иш усуллари, контекстли нутқдан мустақил нутққача қўлланишини таъминлайдиган машғулотлар комплекси бола нутқининг бузилиш даражасига кўра, уларнинг нутқий имкониятларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;

болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантиришда коррекцион-педагогик иш тизими таълимий ёндашув (интерфаол, дифференциаллаштирилган, индивидуаллаштирилган таълим) асосида кўргазмали ўйин воситаларини қўллаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар шакллантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантиришда коррекцион-педагогик иш тизимига доир тадқиқот натижалари асосида:

оғир нутқ камчилиги бўлган болаларда грамматик қурилмаларнинг шаклланганлик даражасини белгилаш ва уларнинг хусусиятларини аниқлаш бўйича таклифлар «Мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритувчи дефектологларнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари тўплами» мазмунига сингдирилган (ЎзР ХТВ ММХҚТМОРЎМ Маркази ИМК 2011 йил 13 сентябрда тасдиқлаган). Натижада юқоридаги ҳужжат махсус мактабгача таълим муассасаларида логопедлар учун болалар нутқ камчиликларини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда коррекцион-педагогик иш сифатининг оширишга хизмат қилган;

коррекцион-логопедик дастур асосида яратилган методик қўлланмалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги №528-сонли қарори билан тасдиқланган «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низом»нинг ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида коррекцион таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш бандида (39, 40, 41, 42, 43) белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 01-02/2-1-494-сон маълумотномаси). Натижада болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантиришнинг педагогик-дидактик аспектлари такомиллаштирилган;

тадқиқот иши юзасидан ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган коррекцион-педагогик иш йўналишлари ва методлари мактабгача таълим муассасаларида нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар нутқининг грамматик қурилишини ривожлантириш бўйича  машғулотларни ташкил этишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 01-02/2-1-494-сонли маълумотномаси). Мазкур тадқиқот бўйича яратилган методик таъминот ва тавсиялар мактабгача таълим мазмуни, шакллари ва методларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларида илғор иш тажрибасини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish