Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Нилуфар Закировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўришида нуқсони бўлган болалар оғзаки нутқида камчиликларни бартараф этиш технологиялари», 13.00.03–Махсус педагогика (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped254.

Илмий раҳбар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хадича Сабировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Дилдора Асадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  кўришда нуқсони бўлган 5-7 ёшли болаларнинг оғзаки нутқидаги камчиликларнинг бартараф қилиниши технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кўришда нуқсони бўлган болалар нутқий фаолияти (мантиқийлиги, равонлиги, изчиллиги ва аниқлиги) ва  унинг коммуникатив, экспрессив ва импрессив компонентлари предметли-амалий ҳаракатлар билан уйғунлаштирилиши асосида ривожлантирилган;

кўришида нуқсони бўлган болалар нутқининг камчиликларини бартараф этиш босқичлари (ташхис, ташкилий-тайёргарлик, таълимий, баҳоловчи) ва нутқнинг ривожланиш даражалари (паст, ўртадан паст, ўрта, ўртадан юқори, юқори) логопедик ташхислаш ва табақалаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи ишлар мазмунини белгилаш асосида такомиллаштирилган;

ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларида кўришида нуқсони бўлган тарбияланувчилар ривожланишининг хусусиятларини (физиологик имкониятлари, оғзаки нутқ камчиликлари типлари, кўриш даражаси ва уни ҳимоялаш) ҳисобга олган ҳолда, нутқ камчиликларини бартараф этиш технологиялари савод ўргатишга тайёрлаш ва унга дифференциал ёндашув асосида такомиллаштирилган;

кўришида нуқсони бўлган болалар оғзаки нутқи перцептив имкониятлар, фонетик-фонематик таҳлил, луғат бойлиги, грамматик тушунчаларни ва ўқишни ўрганиш, уларга оид кўникмаларни ривожлантириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кўришда нуқсони бўлган болалар оғзаки нутқи камчиликларини бартараф қилиш технологияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Махсус педагогика», «Махсус психология» фанларининг мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлардан «Педагогика» таълим соҳаси 5111900-Дефектология бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатилган ўқув фанлари мазмуни бойитилган;

педагогика олий таълим муассасалари дефектология йўналиши талабалари учун «Махсус психология (Тифлопсихология)» дарслиги ва «Махсус психология» ўқув қўлланмасида назарий ҳамда амалий материал сифатида фойдаланилган. Хусусан, кўришида нуқсони бўлган таълим олувчиларнинг нутқ камчиликларини батараф этиш бўйича амалий тавсиялар берилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 01-02/2-2-77-сон маълумотномаси). Натижада таълим мазмуни такомиллаштирилган, кўришда нуқсони бўлган болаларнинг оғзаки нутқи камчиликларини бартараф этишда унумли педагогик технологиялар сифатида қўлланилган;

ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларидаги тажриба-синов ишларининг натижалари асосида мактабгача ёшдаги кўришда нуқсони бўлган тарбияланувчиларнинг оғзаки нутқи камчиликларини бартараф этиш технологияси такомиллаштирилган ҳамда таълим жараёнига татбиқ этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил  21 майдаги 03-02/2-555-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар асосида таълим мазмуни такомиллаштирилган ва у мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактаб таълимига нутқий жиҳатдан муваффақиятли тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish