Мўминов Бехзод Абдувахобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишни такомиллаштириш», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2PhD/Yu62.
Илмий раҳбар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Умархонов Азизхон Шарипхонович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
исботлаш воситаси бўлган махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солинмаганлиги тадбиркорлик фаолияти эркинлигига таҳдид эканлиги сабабли уларни бартараф этиш ва процессуал тартибга солиш зарурияти асосланган;
мутахассис хулосаси далилларнинг мустақил манбаи эканлиги, тафтиш далолатномаси билан бирга процессуал куч ва воситаларнинг тежалишига хизмат қилиши, процессуал қарорлар қабул қилиш муддатларини қисқартиришга имкон бериши исботланган;
махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш жараёнида гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ҳимоячининг мутахассислар хулосасини олиш ва тақдим этиш, суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тафтиш ва мутахассис текширувларида иштирок этиш ваколатларини кенгайтириш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш учун махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг замонавий, ахборот технологияларига асосланган услубларини ишлаб чиқиш, тафтиш муддатларини қисқартириш зарурлиги асослаб берилган;
мутахассис ва тафтишчи нотўғри (ёлғон) хулоса берганлиги учун қонунда тегишли жавобгарлик белгилаш, терговга қадар текширув давомида ўтказилиши мумкин бўлган тергов ҳаракатлари қаторига мутахассис хулосасини олиш ва фактик назорат усулларини қўллашни киритиш юзасидан киритилган таклифлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
янги тергов ҳаракати сифатида тафтишни процессуал тартибга солиш, унинг далилий аҳамияти, асослари, тартиби ва муддатларини белгилашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонунини шакллантирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 06/1-06/1152-сон маълумотномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши тафтишни процессуал тартибга солиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлаш ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида мавжуд коллизион ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари томонидан судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш асосларини, тартиби ва муддатларини белгилашга оид таклифлардан Ички ишлар вазирлиги томонидан идоравий-норматив ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Юридик таъминлаш бошқармасининг 2018 йил 6 январдаги 2-сон маълумотномаси). Бу ички ишлар органлари томонидан жиноятларни тергов қилишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишни олдини олишга ҳисса қўшган;
судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг назарий жиҳатларига доир илмий хулосалардан «Тергов фаолияти» мутахассислиги учун «Дастлабки тергов» дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2017 йил 11 февралдаги 38/35-18-сон маълумотномаси). Илмий хулосаларнинг инобатга олиниши судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг назарий жиҳатларига доир методологик ёндашувларни ривожлантиришга хизмат қилган.